Покистон ҳукмдорларининг хиёнати ва нормализация тўлқинига эргашиши Абрахам хиёнат лойиҳасига йўл очиш ҳамда Америка ва яҳудий вужудининг манфаатларига хизмат қилиш учундир

0
34

Матбуот баёноти

Покистон ҳукмдорларининг хиёнати ва нормализация тўлқинига эргашиши Абрахам хиёнат лойиҳасига йўл очиш ҳамда Америка ва яҳудий вужудининг манфаатларига хизмат қилиш учундир

Трамп билан Америка минтақада АҚШ манфаатларига хизмат қиладиган янги Яқин Шарқни яратишга ҳаракат қилмоқда. Бу манфаатларнинг энг асосийси АҚШнинг ҳарбий базаси бўлган яҳудий вужудининг хавфсизлиги ва кафолатини таъминлашдир. Улар, шунингдек, яҳудий вужудини минтақада сиёсий, иқтисодий ва фикрий жиҳатдан мутлақ ҳукмрон давлат сифатида ўрнатишга ҳаракат қилишмоқда. Айни лойиҳани амалга ошириш учун Америка малайлари оммавий равишда сафарбар қилинмоқда. Бу хиёнатни аввал Форс кўрфази давлатларидаги ва Судандаги рувайбизалар бошлаб берди. Кейин уларнинг изидан Покистон бош штаби қўмондони генерал Осим Мунир эргашди. У мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлмиш Ҳиндистон устидан Покистон ҳаво кучлари қўлга киритган ғалабани пучга чиқарди. Кейин Ғазо, Ливан ва Эрон қассоби бўлмиш Трампни Нобел тинчлик мукофотига тавсия қилди. Бундан руҳланган Нетаняху эса, Трампни «Нобел тинчлик мукофоти» эмас, «Нобел уруш мукофоти»га номзод қилиб кўрсатди.

Бугун навбат Покистондаги сиёсий малайларга етиб келди. Улар бу ғаразли лойиҳани амалга ошириш йўлини тайёрлашга киришди. Покистон Ислом Лигаси лидерининг маслаҳатчиси Рана Саноуаллоҳ ўз баёнотида «Покистон Абрахам келишувлари борасида исломий юртлар мавқеини қабул қилиши керак», деди. Шу билан бирга, ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар билан мудофаа вазири Хўжа Осифнинг берган баёнотлари қуйидагича мазмунда бўлди: «Покистон бу келишувга қўшилмайди. Чунки Исроилни тан олиш Покистоннинг икки давлат ечимини қўллаб-қувватлаб келаётган узоқ йиллик позициясига зиддир. Бу масала фақат миллий манфаатларга хизмат қилсагина кўриб чиқилади».

2020 йили Америка томонидан тайёрланган ва Амирликлар, Баҳрайн, Уммон ва Суданнинг яҳудий вужуди билан таҳқирли ва хиёнаткор нормализацияларига йўл очган келишувларнинг моҳияти фош бўлган бўлса-да, шунингдек, бу келишувлар элчихоналар очиш, савдо шартномалари тузиш ва технология ҳамкорлигини ҳам ўз ичига олган бўлса-да, шуларнинг барчасига қарамай, анави Умматдан узилган ҳукмдорлар Покистон аҳлининг соф ақидасини поймол қилмоқдалар ҳамда саййидимиз Иброҳим алайҳис-саломнинг яҳудийлар ва насронийлардан мутлақ поклигини назарларига ҳам илмаяптилар. Ҳолбуки, Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿مَا كَانَ إِبۡرَٰهِيمُ يَهُودِيّٗا وَلَا نَصۡرَانِيّٗا وَلَٰكِن كَانَ حَنِيفٗا مُّسۡلِمٗا وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ﴾

«Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам эмас, балки ҳақ йўлдан тоймаган ҳолида (Аллоҳга) итоат қилгувчи зот бўлган, мушриклардан ҳам бўлмаган»       [Оли Имрон 67]

Улар ҳеч кечиктирмасдан, мумкин қадар тезроқ бу келишувларга қўшилишга тайёргарлик кўрмоқдалар. Ҳозирча эса, «бошқа исломий мамлакатлар ҳукмдорлари қўшилганидан сўнг биз ҳам қўшиламиз», деган баҳонани илгари сурмоқдалар. Улар қаторидан Британия қўлида тарбия топиб, бугун Америкага малайлик қилаётган Саудия Арабистони ҳукмдорлари, Эрон ҳукмдорлари ва Туркия мунофиқлари ўрин олган. Бу мунофиқларнинг бошида эса энг катта мунофиқ Эрдоган турибди. Улар шу билан ўзларини шахсияти йўқ, кўр-кўрона эргашувчи иммаа даражасига тушириб қўймоқдалар. Ҳолбуки, бу иш Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги васиятига бутунлай зид:

«لَا تَكُونُوا إِمَّعَةً، تَقُولُونَ: إِنْ أَحْسَنَ النَّاسُ أَحْسَنَّا، وَإِنْ ظَلَمُوا ظَلَمْنَا، وَلَكِنْ وَطِّنُوا أَنْفُسَكُمْ: إِنْ أَحْسَنَ النَّاسُ أَنْ تُحْسِنُوا، وَإِنْ أَسَاءُوا فَلَا تَظْلِمُوا»

«Одамлар яхшилик қилса, биз ҳам яхшилик қиламиз, агар зулм қилишса, биз ҳам зулм қиламиз, дейдиган кўр-кўрона эргашувчи иммаа бўлманглар. Аксинча, одамлар яхшилик қилса, биз ҳам яхшилик қиламиз, агар улар ёмонлик қилса, биз зулм қилмаймиз, дейишга ўзингизни ўргатинглар». (Термизий ривояти).

Бу ҳукмдорлар ҳақиқатни бурмалаб, мағлубиятни ғалаба сифатида кўрсатишмоқда. Куни кеча Покистон қўшинларидаги шерюрак аскарларнинг Ҳиндистон устидан қозонган ғалабасини йўққа чиқариб, Кашмирдан воз кечишгани, Ҳиндистоннинг сув келишувини бузишига кўз юмишгани ва охирида бу хиёнатни «ғалаба» қилиб кўрсатиб, бош штаб қўмондонини маршал унвонига кўтаришгани каби, мана бугун «икки давлат ечими» деган ёлғонга ёпишиб олиб, худди шу алдовни яна такрорлашмоқда. Икки давлат ечимига ёпишиб олишни гўё шарафли позициядек кўрсатишмоқда.

Ҳолбуки, икки давлат ечими лойиҳаси яҳудий вужудининг муборак Фаластин ерларининг 80 фоизидан ортиғига ўрнашиб олишини таъминлайди. Одамларга эса бу ғалаба сифатида кўрсатилмоқда. Бу энг катта хоин Ёсир Арафотнинг Осло келишувидаги қилмишининг айнан ўзидир. Ўшанда у Фаластин давлати муборак заминнинг 20 фоизидан ҳам кам қисмида ташкил этилиши яҳудийлар томонидан қабул қилиниши эвазига, уларнинг муборак ерларни босиб олиш жиноятини расман тан олган эди!

Эй Покистон мусулмонлари, хусусан, қуролли кучлар сафидаги ғалаба қозонган ҳарбийлар!

Сизнинг сиёсий ҳукмдорларингиз ва ҳарбий қўмондонларингиз яҳудийлар ва насронийларга бўлган вафодорликларини очиқ-ойдин билдирдилар. Улар ўз хўжайинлари манфаатига хизмат қилувчи ҳар қандай келишувни имзолашдан уялмаяптилар. Ҳатто бу Исломдан юз ўгириш, хўжайинларининг янги дини – Абрахам динига эргашиш, шунингдек, икки қибланинг биринчиси ва икки ҳарами шарфининг учинчиси бўлган Қуддуси Шарифдан воз кечишга олиб бораётган бўлса ҳам! Уларнинг шундай қилмишга ҳозиру нозир эканликлари – Уммат душманларига нақадар вафодорликларининг натижасидир. Улар сизнинг тилингизда гапириб, Қуръон тиловат қилсалар ҳам, аммо Аллоҳ огоҳлантирган мунофиқларнинг айнан ўзидирлар. Аллоҳ Таоло Мунофиқун сурасида бундай деган:

﴿وَإِذَا رَأَيۡتَهُمۡ تُعۡجِبُكَ أَجۡسَامُهُمۡۖ وَإِن يَقُولُواْ تَسۡمَعۡ لِقَوۡلِهِمۡۖ كَأَنَّهُمۡ خُشُبٞ مُّسَنَّدَةٞۖ يَحۡسَبُونَ كُلَّ صَيۡحَةٍ عَلَيۡهِمۡۚ هُمُ ٱلۡعَدُوُّ فَٱحۡذَرۡهُمۡۚ قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ﴾

«Қачон сиз уларга боқсангиз уларнинг жисмлари (кўринишлари, кийган кийимлари) сизни ҳайратга солур, сўзлаганларида эса сўзларига (оҳангдор, фасоҳатли бўлгани учун берилиб) қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар, (юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Қандай адашмоқдалар-а!»                                          [Мунофиқун 4]

Шунинг учун уларни тийиб қўйиш ва тахтларидан ағдариш, сўнг Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритадиган рошид халифага байъат бериш сизнинг вожиб вазифангиздир. Зеро, халифа Масжидул Ақсони ва Исро масканини озод этади, Ҳиндистон яриморолини икки миллиардлик Умматни бирлаштирадиган тавҳид байроғи остида Уммат ҳукми остига қайтаради.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги

матбуот бўлими

 

NO COMMENTS