Брюсселнинг фаластинликлар жасадлари устига қурилган “терроризм” ҳикояси

33
0

Брюсселнинг фаластинликлар жасадлари устига қурилган “терроризм” ҳикояси

Душанбеда “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари терроризмга қарши мулоқот” ўтказди. Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари билан Европа Иттифоқи делегацияси ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда террорчилик таҳдидларига қарши кураш, жумладан радикаллашувга қарши кураш, экстремистларни жиноий жавобгарликка тортиш, интернетдаги ташвиқотларга қарши кураш ва қайтганларни реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Европа Иттифоқи, одатдагидек, яна бир бор инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, ўзини “қадриятлар” ва “ахлоқий намуна” соҳиби сифатида кўрсатди. Кейинги учрашув Брюсселда ўтказилиши кутилмоқда.

Бироқ, Европа Иттифоқининг бундай позицияси, унинг иккиюзламачи сиёсатини ҳисобга олганда, кўплаб саволлар туғдиради. У кўп йиллар давомида Осиё, Африка ёки Яқин Шарқ мамлакатларидаги сиёсий Исломнинг турли кўринишларига алоҳида эҳтиёткорлик билан муомалада бўлиб, уларни радикаллашув таҳдиди билан боғлаб келди. Шу билан бирга, иттифоқдошларининг репрессив ҳаракатларидан кўз юмиб, керак бўлса, уларни оқлаб келди.

Бу, айниқса, Европа Иттифоқининг (Исроил)га нисбатан сиёсатида яққол намоён бўлади. Ғазога уюштирилган ҳужумлар натижасида юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди, уйлар, мактаблар ва шифохоналар вайрон бўлди, ўнлаб йиллардан буён давом этиб келаётган умумий жазо блокадаси давом этмоқда. Бироқ бу ҳодисаларни Брюссел қораламайди, санкциялар ҳам қўлламайди. Аксинча, аҳолига нисбатан оммавий зўравонликлар содир этилаётганига қарамай, Европа расмийлари бу қирғинларни “(Исроил)нинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи” деб атамоқда. Агар мусулмонлар қаршилик кўрсатса, бу дарҳол “экстремизм” деб баҳоланади. Қисқача қилиб айтганда, Европа назарида, замонавий ракета ва ядро арсеналига эга бўлган давлат заиф ҳамда қамал қилинган халққа қарши уруш олиб борса ҳам, бу шунчаки “хавфсизлик чораси” ҳисобланади.

“Радикализм” атамаси босим ўтказиш воситаси сифатида қўлланмоқда. Яъни бу ҳамкор давлатларни ўзига бўйсундириш учун, айниқса Исломга мойил ёки Ғарб сиёсатига қарши бўлганларни айблаш учун қулай воситага айланди. Бироқ, (Исроил) томонидан очиқчасига амалга оширилган “диний айирмачилик” ёки “сиёсий экстремизм” ҳолатлари ҳатто танқид ҳам қилинмайди. Уй-жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган тинч аҳолининг оммавий қирғин қилиниши, журналистларнинг ўлдирилиши, ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар ва вояга етмаган гўдакларнинг қамоққа олиниши – буларнинг ҳеч бири Европа инсон ҳуқуқлари мулоқотида умуман муҳокама қилинган эмас.

Мана шуларни инобатга олганда, Европанинг Марказий Осиё мамлакатларига “ақл ўргатиши”, юмшоқ қилиб айтганда, ҳеч қандай ишонч пайдо қилмайди. Ўзи қабул қилган интеллектуал меъёрларни буза туриб, ҳуқуқ ва қонун ҳақида гапириш – бу етакчилик эмас, қуруқ ташвиқотдир. Ажабланарлиси шундаки, Марказий Осиё минтақасининг вакиллари бу қарама-қаршиликларни кўрсатиш имкониятидан фойдаланмади. Эҳтимол, бунга сиёсий ёки иқтисодий вазият сабаб бўлгандир. Аммо иккиюзламачиликни билиб туриб сукут қилиш жиноятга шерикликдир.

Марказий Осиё давлатларининг Фаластиндаги мусулмонлар қирғинига ва Ғарбнинг Исломга қарши очиқ сиёсатига бутунлай кўз юмиши, қолаверса, бундай ташаббусларда иштирок этиши шунчаки дипломатик конформизм эмас, балки бу ўз халқининг манфаатларига қилинган хиёнатнинг бир кўринишидир. Зеро, минтақа давлатлари аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардир. Бундай номуссиз, ифлос ташқи сиёсат уларнинг обрўсига доғ туширмоқда. Исломий қадриятларни доимий равишда оёқ ости қилаётганларга ва мусулмонларни қийнаётганларга бўйин эгган ҳолда, улар билан музокараларда қатнашиш азобда қолган мусулмонлардан воз кечиш ва тарихий масъулиятдан бош тортиш сифатида баҳоланиши лозим.

Латифул Расих

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here