Олий суд қарори зинони никоҳ билан тенглаштирмоқда

36
0

Матбуот баёноти

Полиция қўли билан амалга оширилаётган қотилликлар: Бу ваҳшийлик ва жазодан қутулиш хусусиятига эга бўлган капиталистик менталитетдир

Кенияда, шу ой бошларида полиция ҳибсхонасида ўлдирилган 31 ёшли блогер Альберт Оджуангнинг ўлими юзасидан уч нафар полиция ходимига қотиллик айблови қўйилди. Унинг ўлими юртда катта ғазаб уйғотди ва адолат талаб қилиб намойишлар ўтказилди.

Шу хусусда биз Ҳизб ут-Таҳрир – Кения аъзолари қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратмоқчимиз:

Кения каби ҳар қандай секуляр-либерал тузумда хавфсизлик органлари мустамлака режимнинг бевосита давомчисидир. Бу режимдан британияликлар аҳоли устидан ҳукмронлик қилиш ва мухолифатни бостиришда фойдаланишган. Йигирманчи асрнинг эллигинчи йилларига келиб, кенияликлар ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқини талаб қилиб чиқа бошлаганида, британияпараст полиция билан хавфсизлик хизмати ўн минглаб одамни ҳибсга олган ва мингдан зиёдини осиб ўлдирган. Бугун ҳам полиция кучлари оддий одамларга ҳукмрон режим учун эҳтимолий таҳдид сифатида қарайди. Бу аслида халқни ҳимоя қилиш учун эмас, балки мустамлакачилик ҳукмронлигини мажбуран жорий қилиш учун йўлга қўйилган бир усулдир.

Ақидавий жиҳатдан секуляр-либерал тузумлар манфаат ва фойдани инсон ҳаёти ҳамда мол-мулкидан устун қўйибгина қолмай, уларни муқаддас деб билади. Ўз навбатида, бу коррупция, жазодан қутулиб қолиш ва давлатни ўзлаштиришни уларнинг сиёсий қоидаларига айлантирмоқда. Шу нуқтаи назардан, давлат идоралари томонидан жазога тортилишдан мутлақо холи ҳолда содир этилаётган қотилликлар ҳар қандай мухолиф овозни ёки кенг кўламли коррупцияни фош этишга қаратилган уринишларни йўққа чиқаришнинг ягона воситасига айланмоқда. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, давлат идоралари томонидан амалга оширилаётган ваҳшийлик ва қийноқлар фақат Кенияга хос эмас, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган одатга айланди.

Шуни қатъий таъкидлаймизки, инсон ҳаёти — аниқроғи, барча жон эгаларининг ҳаёти — муқаддас бўлиб, давлат томонидан қўрқув ёки тарафкашликсиз мутлақ муҳофаза қилиниши шарт. Исломда инсон ҳаётини асраш жуда муҳим бўлиб, Аллоҳ Таоло томонидан берилган муқаддас омонат ҳисобланади, инсон жони дахлсизлигига алоҳида урғу берилган, бу жонни ноҳақ олиш мутлақо ман этилган, умуман барча инсонларнинг ҳаёти ва шаънини сақлашга буюрилган.

Шуни таъкидламоқчимизки, Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида полиция кучлари жамоат тартибини сақлаш, қонунларни татбиқ этиш ва жиноятларни тергов қилиш учун масъул бўлади. Қийноқ мутлақо ҳаром қилинади. Агар бирор полициячи кимгадир, мусулмон бўладими ёки ғайримусулмон, жисмоний тажовуз ёки қийноқ қўллайдиган бўлса, бунинг учун айбдор деб топилади ва албатта жавобгарликка тортилади. Шундай экан, полиция кучлари қонун ва тартибни тўлиқ сақлашга, шу орқали фуқароларнинг ҳаёти ва мулкини муҳофаза қилишга мажбур бўлади.

 Шаъбон Муаллим

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Кениядаги матбуот бўлими вакили

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here