Матбуот баёноти
Мусулмон ҳукмдорларининг хиёнати сабабли, Америка йиртқичларидан иккитаси – яҳудий вужуди ва Ҳиндистон – мусулмон ўлкалари дахлсизлигини оёқ ости қилишга журъат қилмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти 2025 йил 20 июн, жума куни Дакка ва Читтагонг шаҳарларидаги бир қатор масжидларда жума намозидан сўнг оммавий пикет ва намойишлар уюштирди. Бу фаолиятлар Ғазода давом этаётган қамал, очлик ва геноцидга, шунингдек, яҳудий вужудининг Эронга қарши сўнгги тажовузига қарши норозилик сифатида ўтказилди.
Қуйида ушбу тадбирларда сўзланган асосий нутқларнинг мазмуни келтирилади:
Малъун яҳудий вужуди – АҚШнинг бевосита қўллаб-қувватлови билан – йигирма ойдан бери Ғазода мусулмонларга нисбатан инсоният тарихидаги энг ваҳший геноцидларни содир этмоқда, бундан бутун дунё ғазаб ва изтироб ичида эканига парво ҳам қилмаяпти. Уй-жойлар ва шифохоналар вайрон қилинди, журналистлар, шифокорлар ва гуманитар ёрдам ходимлари ўлдирилди. Ғазо тўлиқ қамалга олинди, аҳолиси очликка маҳкум қилинди ва ёрдам тарқатиш баҳонасида оч ғазоликлар қирғин қилинмоқда.
Чор атрофдан «Исроил»ни ўраб турган араб давлатларидаги жинояткор ҳукмдорлар, бутун дунё бўйлаб Ислом Умматининг эътирозларига, армияларнинг Ғазога ёрдам беришига бўлган оммавий чақириқларга ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари уюштирган «Рафаҳ сари пиёда марш» тадбирларига, барчасига эътибор беришмади, ҳатто бармоғини ҳам қимирлатиб қўйишмади! Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿لَهُمۡ قُلُوبٞ لَّا يَفۡقَهُونَ بِهَا وَلَهُمۡ أَعۡيُنٞ لَّا يُبۡصِرُونَ بِهَا وَلَهُمۡ ءَاذَانٞ لَّا يَسۡمَعُونَ بِهَآۚ أُوْلَٰٓئِكَ كَٱلۡأَنۡعَٰمِ بَلۡ هُمۡ أَضَلُّۚ أُوْلَٰٓئِكَ﴾
«Уларда қалблар бору англамайдилар, кўзлар бору кўрмайдилар, қулоқлар бору эшитмайдилар, улар чорва-ҳайвон кабидирлар, ҳатто, улар (беақл, бефаҳмликда) улардан ҳам баттар адашгандирлар»
[Аъроф 179]
Мусулмон юртларидаги малай ҳукмдорларнинг хиёнати Америкага ўз тажовузини мусулмонларга қарши янада кенгайтириши учун журъат берди. Барчамиз яҳудий вужуди самолётларининг мусулмон ўлкалари осмонидан бемалол учиб ўтиб, Эронни бомбардимон қилганини ва яна осойишта қайтиб кетганини, аммо Сурия, Ироқ, Миср, Туркия ва бошқа ҳеч бир давлат унга қарши бир дона ҳам ўқ отмаганини аниқ гувоҳи бўлдик! Ҳатто хиёнатлари шу даражага етдики, Иорданиядаги анави хоин ҳукмдор ўз мамлакати осмонидан ўтаётган Эрон ракеталарини уриб туширди ва буни азбаройи яҳудий вужудини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширди! Яҳудий самолётлари бомбардимон қилиб, хотиржам қайтиб кетди, қўрқоқ ҳукмдорлар эса миқ этишмади. Бу ҳукмдорлар хорлик ва тобеликнинг оғир оқибатларини ё унутишди, ёки қасддан кўз юмишмоқда.
Америка араб ўлкаларида яҳудий вужудига, Ҳиндистонда эса мушрик ҳиндуларга мусулмонларга қарши ифлос вазифа юклади. Чунки у мусулмонлар учун энг ашаддий душман яҳудийлар билан мушриклар эканини яхши билади. Аллоҳ Таоло бу ҳақда қуйидагича таъкидлаган:
﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ ٱلنَّاسِ عَدَٰوَةٗ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلَّذِينَ أَشۡرَكُوا﴾
«Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ душманлар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз»
[Моида 82]
Қачонки мусулмон армиялари мағлуб кофирларни ваҳимага солиб, нусрат яқинлашган бир пайтда, малай ҳукмдорлар Америка буйруғи билан аралашиб, ғалаба юришига тўсиқ бўлдилар, Умматни бостирдилар ва шаҳидлар қонига хиёнат қилдилар. Бу ҳукмдорларнинг кофирга қай даражада тобе эканини Трампнинг «Truth Social» платформасида айтган мана бу сўзларидан ҳам билиш мумкин: «Худди мен Ҳиндистон билан Покистонни келишувга мажбур қилганим каби, Эрон билан Исроил ҳам келишувга эришади ва тинчлик ўрнатилади… Ҳозир алоқалар ва музокаралар давом этмоқда».
Ҳа, бу малай ҳукмдорлар юзидаги ниқоблар тушиб, уларнинг мустамлакачи Ғарб режаларини ижрочилари эканлиги фош бўлди. Бугун Ислом Уммати ўзининг холис зобит ва аскар фарзандларини муборак Фаластин замини, Кашмир, Аракан ва бошқа ишғол остидаги заминларини озод қилишга чақирмоқда. Аллоҳнинг изни ила улар Уммат даъватини албатта қабул қиладилар.
Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:
«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Саҳиҳи Муслим). Шунинг учун, битта халифа Умматнинг ягона ҳақиқий раҳбаридир, фақат унинг байроғи остида – Аллоҳнинг изни ила – Американинг қўли кесилади, яҳудий вужуди ва ҳинду давлати мағлуб этилади. Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿وَإِن يُقَٰتِلُوكُمۡ يُوَلُّوكُمُ ٱلۡأَدۡبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ﴾
«Агар сизларга қарши жанг қилсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди» [Оли Имрон 111]
Шу муносабат билан, биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Умматни ягона мақсадга, яъни тарқоқ Умматни бирлаштирувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга чақирамиз. Уммат, шунингдек, ўз армиялари сафидаги фарзандларидан Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришларини талаб қилмоғи лозим. Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿وَيَوۡمَئِذٖ يَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ + بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ يَنصُرُ مَن يَشَآءُۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ﴾
«Ўша кунда мўъминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи истаган бандасига нусрат берур. У қудрат, раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги
матбуот бўлими