Ислом соясидаги иззат билан қуллик режими остидаги хорлик ўртасида осмон билан ерча фарқ бор!

107
0

Матбуот баёноти

Ислом соясидаги иззат билан қуллик режими остидаги хорлик ўртасида осмон билан ерча фарқ бор!

Судан аттестат имтиҳонлари бўйича олий қўмита халқаро жамоатчилик ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, уларни таълим вазирлиги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этишга, шунингдек, барча суданлик ўқувчилар, айниқса, урушдан жабрланган ва мураккаб гуманитар вазиятдаги ҳудудлардаги ўқувчилар учун имтиҳонларда қатнашиш имкониятини таъминлашда кўмак беришга чақиради. (https://www.suna-sd.net, 2025 йил 26 июн).

Ўзимиздан бўлган айримлар ҳануз БМТ ва унинг ташкилотларидан, «халқаро ҳамжамият» деб аталадиганлардан яхшилик умид қилишда давом этмоқдалар. Тарихда айнан ўша ташкилотлар Аллоҳнинг розилиги учун ҳеч нарса қилмагани ва хайрия ташкилотлари эмаслиги кўп бор исботланган бўлса-да, бари бир умид боғлашдан тўхтамаяптилар. Аслида эса, бу ташкилотларнинг доимо фош бўлиб турадиган яширин кун тартиби бор: Ислом ва мусулмонларга нисбатан очиқдан-очиқ душманлик!

Мисол учун, 2016 йилда ЮНЕСКО «зўравон экстремизм»ни олдини олиш мавзусида конференция ўтказди. Унинг натижаларидан бири «Яқин Шарқда ва экстремистик ғоялар авж олаётган бошқа минтақаларда таълим дастурларини ўзгартириш масаласини ҳал қилиш зарур», деган мавзу бўлди.

«Экстремистик ғоялар» атамаси, аслида, фақат Исломга нисбатан ишлатилади. Чунки бугунги дунёда ҳукмрон бўлган Ғарб давлатлари ҳаётда – сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқарув тузумларда – ҳеч қандай ўрни бўлмаган, ибодатхоналарга қамалган «руҳоний» Исломни хоҳлашяпти. Шу йўл билан улар ўз режаларини ҳеч қандай тўсиқсиз амалга оширишни ва мусулмонларга қарши қилган тазйиқ, қирғин ва жиноятларини давом эттиришни мақсад қилишяпти. Жанубий Суданнинг ажралиши ва бугунги кунда Судандаги қонли урушлар ҳам айнан Ғарб капиталистик дунёси ва унинг жинояткор ташкилотларининг изидан юриш натижасидир.

«Инсонпарвар» деб номланган бу ташкилотлар расмий вазифалар билан кифояланмасдан, фаолият юритаётган ҳудудлардаги ҳақиқий вазият ҳақида ёлғон ва чалғитувчи маълумотлар тарқатиш орқали жамоатчиликни чалғитиш вазифасини ҳам ўз зиммаларига олмоқда. Бу эса уларга фаолиятларини узоқ давом эттириш имконини бермоқда. Бундан ташқари, улар халқаро кучлар манфаати йўлида шубҳали жосуслик вазифаларини ҳам бажаришяпти. Шунинг учун кўплаб кузатувчилар уларни «замонавий мустамлакачилик воситалари» деб аташади. Аслида эса, улар халқаро рақобат ва тўқнашувлардаги энг хавфли қуроллардан биридир.

Суданда бу халқаро ташкилотларнинг Ғарб давлатлари манфаати учун жосуслик ва разведка ишлари билан шуғулланишгани кўп марта фош бўлди. Улар фақат маълумот тўплаш билан чекланиб қолмай, балки аҳоли гуруҳлари орасида парчаланиш ва адоват уруғини сочишгача етиб боришяпти. Жанубий Суданда бўлганидек, айни ташкилотлар низолашаётган томонлардан бирини қўллаб-қувватлаб, вазиятни янада мураккаблаштирган эдилар. Бу ишларини ўзларига берилган халқаро дахлсизликдан фойдаланиб амалга оширган.

Ҳақиқий давлатчилик ва халқ ишларига ғамхўрлик қилиш бундай бўлмайди, аксинча, ана шу халқаро ташкилотларга нисбатан ишончсизлик билан муносабатда бўлмоқ даркор. Чунки уларнинг фаолиятлари давлатлар манфаатларининг ўзаро тўқнашуви ва қўлловчи давлатларнинг ноаниқ позициялари туфайли кўп ҳолларда сирли ва тушунарсиз бўлиб келмоқда.

Бизнинг қутулиш ва нажотимиз ўзимизнинг қўлимизда, душманлар қўлида эмас. Улар бизга очиқдан-очиқ душманлигини билдирган бўладими, ёки иккиюзламачи бўлиб, ўзини дўст, «ҳамкор» ёки «донор» сифатида кўрсатган бўладими, фарқ қилмайди.

Маълумки, таълим янги авлодлар тарбияси ва келажаги учун энг муҳим соҳа ҳисобланади, энди бу масалани мана шундай шубҳали халқаро ташкилотларга боғлаш сиёсий худкушлик ҳисобланади. Бунинг ҳалокатли оқибатлари жамиятда жуда тезда намоён бўлмоқда.

Таълим – мусулмонларнинг тикланиши ва тараққиётининг асосий устунидир. Лекин бу мақсадга эришиш учун таълим тизими буюк Ислом ақидасига асосланган, мустақил ва юқори сиёсий мафкурага эга давлат тизимида бўлиши шарт. Айнан шу тузумгина бутун инсониятни куфр, залолат ва жаҳолат зулматидан Исломнинг нур ва адолатига олиб чиқади. У ҳаётнинг барча соҳаларида – руҳий, фикрий, маънавий, сиёсий, иқтисодий, илм-фан ва технологиялар жабҳасида инсониятга тараққиёт ва саодат олиб келади. Бу сиёсий тузум, шубҳасиз, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузуми бўлиб, у Ислом ва унинг барча аҳкомларини тўлиқ ҳаётга татбиқ этади. Зотан, у неча асрлар давомида илм-фан, академик муассасалар, кашфиёт ва ихтиролар ҳамда инсон ривожига қўшган улкан ҳиссаси билан дунёга етакчилик қилган. Демак, Ислом соясидаги иззат билан тобе режимлар остидаги хорлик ўртасида осмон билан ерча фарқ бор.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here