Ҳиндистондаги ҳинду давлатининг мусулмонларни қурол таҳдиди остида Бангладешга кўчириши мусулмонларга нисбатан худди яҳудийлар душманлиги каби очиқ душманликдир

0
17

Матбуот баёноти

Ҳиндистондаги ҳинду давлатининг мусулмонларни қурол таҳдиди остида Бангладешга кўчириши мусулмонларга нисбатан худди яҳудийлар душманлиги каби очиқ душманликдир

Ҳиндистондаги Модининг ҳинду ҳукумати ҳинд мусулмонларига нисбатан зулм ва азоб-уқубатни тобора кучайтирмоқда. Бу зулмлар ҳинд мусулмонларининг уйларини бузишдан тортиб, зулм ва мажбурлаш йўли билан ўз юртларидан қувиб чиқаришгача етиб бормоқда. Ҳукумат бу қилмишлари билан Фаластиндаги босқинчи яҳудий вужудининг изидан бориб, унинг услубини такрорламоқда. Ҳинд режими яқиндан бери мусулмонларни «ноқонуний муҳожирлар» деб атаб, уларга ҳайвонлардек муносабатда бўлмоқда. Юзлаб мусулмонларни қурол таҳдиди остида Бангладешга ҳайдади ва бу жараёнда ҳеч қандай «миллий» ёки халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилинмади. Роҳима Хотун исмли аёл шундай дейди: «Улар бизга ҳайвонлардек муносабатда бўлишди. Уларга – биз ҳиндмиз, нега Бангладешга ўтишимиз керак? – дедик. Улар эса автоматларини ўқталиб, (Агар бошқа йўлдан кетсанглар, отиб ташлаймиз» дейишди. Аёл қўшимча қилди: «Ҳиндулар тўрт марта ўқ узишган эди қўрқиб кетдик ва пиёда чегарадан ўтишга мажбур бўлдик».

Баъзилар бу воқеани Ҳиндистон билан Бангладеш ўртасидаги ҳозирги сиёсий кескинлик натижаси, деб даъво қилиб, шу орқали ҳақиқатни ёпишга уринишяпти. Лекин аслида содир бўлаётган барча ишлар ҳинд мусулмонларини фуқароликдан маҳрум қилишга ва уларнинг исломий ўзликларини йўқ қилишга қаратилган узлуксиз кампаниянинг бир қисмидир. Бу эса худди Фаластинда босқинчи яҳудий вужуди қилиб келаётган ишларни эслатмоқда.

Ҳиндистонда 200 миллиондан ортиқ мусулмон яшайди. Шундай бир юртда исломий ўзликни йўқ қилиш учун бир қатор қадамлар ташланди. Бобурий масжидини вайрон этиб, унинг ўрнига маъбад қуришдан тортиб, минг йиллик исломий ҳукмронлик меросини ўчириш, Аврангзеб мақбарасини бузиш, фуқаролик тўғрисидаги қонунни қабул қилиш, аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун чиқариш ва ниҳоят, вақф тузилмасини ўзгартириш тўғрисидаги қонунни қабул қилишгача, барчаси шу ташланган қадамлар жумласидандир. Ҳинду давлатининг бу қадамлари унинг мусулмонларни ўзлигидан маҳрум этиб, фуқаролиги йўқ аҳолига айлантириш ниятида эканини яққол кўрсатиб турибди.

Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ ٱلنَّاسِ عَدَٰوَةٗ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلَّذِينَ أَشۡرَكُوا﴾

«Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз»                                [Моида 82]

Шу ерда – нега ҳинду давлати бу даражада қилмишларга журъат қилмоқда? – деган табиий савол туғилади. Жавоб эса қуйидагича:

Биринчи: Бу минтақадаги мусулмонлар дин ва қон жиҳатидан бир Умматдир. Бироқ кофир мустамлакачи Британия уларни (ҳинд, бенгал, покистонлик…) дея миллатчилик асосида бўлиб, заифлаштириб ташлади, сўнг уларнинг тепаларига секуляр хоин ҳукмдорларни ўрнатди. Бугун секуляр сиёсатчилар ва зиёлилар Бангладешдаги ҳиндуларга қилинган зулмга қаттиқ қарши чиқишмоқда, аммо Ҳиндистоннинг мусулмонларга қарши жиноятлари олдида қўрқоқ мушуклардек жим туришибди.

Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ دَعَا إِلَى عَصَبِيَّةٍ، وَلَيْسَ مِنَّا مَنْ قَاتَلَ عَلَى عَصَبِيَّةٍ، وَلَيْسَ مِنَّا مَنْ مَاتَ عَلَى عَصَبِيَّةٍ»

«Қабилачиликка чақирган биздан эмас, қабилачилик асосида жанг қилган биздан эмас ва қабилачилик йўлида ўлган ҳам биздан эмас». (Абу Довуд ривояти).

Иккинчи: Ҳиндистон минтақада кофир мустамлакачи Америка учун бир қурол вазифасини ўтамоқда ва Ҳинд океани билан Тинч океани минтақасидаги «QUAD» ҳарбий иттифоқига аъзо. Америка қандай қилиб Яқин Шарқда босқинчи яҳудий вужудини Ислом Умматини бостириш учун ишлатаётган бўлса, худди шундай, Жанубий Осиёда ҳам ҳинду давлатини шу мақсадда қўлламоқда.

Эй мусулмонлар!

Мусулмонлар ўзларига биродар бўлган мусулмонларга – қаерда тажовузга учрамасинлар – ёрдам беришлари фарздир. Аллоҳ Таоло

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир»                                                                          [Анфол 72]

деган. Мусулмон юртларидаги ҳукмрон миллатчи секуляр режимлар Умматнинг ҳимоячиси эмас. Улар Фаластин, Кашмир ёки Аракан мусулмонларига ёрдам бериш учун армия юбормай, ўз қўшинларини БМТ байроғи остида ва Америка буйруғи билан мусулмонларнинг қонини тўкиш учун юборишмоқда!

Демак, бу ҳукмдорлар Умматнинг ҳимоячилари эмас, балки унга хиёнат қилаётган ва унга қарши фитна уюштираётган хоинлардир. Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:

»إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ«

«Имомхалифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Саҳиҳи Муслим). Дунё бўйлаб мусулмонлар таъқиб қилинишига асосий сабаб – Умматни ҳимоя қиладиган ҳақиқий раҳбар, яъни Халифаликнинг мавжуд эмаслигидир. Шунинг учун олдимиздаги ягона йўл – бу хоин ҳукмдорларга таяниб яшаш эмас, балки Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш учун бирлашишдир. Биз чақириғимизни армиялар сафидаги Умматнинг ихлосли фарзандларига – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклашда Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришлари учун – қаратмоғимиз лозим. Шуни ёдда тутингки, бу сизларнинг мусулмон сифатидаги бурчингиздир.

﴿وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمۡ دِينَهُمُ ٱلَّذِي ٱرۡتَضَىٰ لَهُمۡ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّنۢ بَعۡدِ خَوۡفِهِمۡ أَمۡنٗاۚ يَعۡبُدُونَنِي لَا يُشۡرِكُونَ بِي شَيۡ‍ٔٗاۚ وَمَن كَفَرَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»      [Нур 55]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги

матбуот бўлими

 

NO COMMENTS