Матбуот баёноти
Буюк давлатлар ўз бешигида қандай туғилади?
Тўғри, буюк давлатлар бир кеча-кундузда пайдо бўлмайди. Лекин шубҳа йўқки, улар ўзидан тузум балқиб чиқадиган мабдага асосланади. Туғилаётганда унинг ғояси барча қимматли нарсаларини фидо қилган ва уни амалда қўллаб-қувватлаган жамоа орқали намоён бўлади, ана шу жамоа орқали унинг давлати дунёга келади. Кейин эса бу давлат ўз мафкураси билан дунё етакчилигига интилади, адолат ва раҳматни раббоний фитрат меъёрларига мувофиқ барпо этади ва бу жуда қисқа тарихий даврда рўй беради. Шунинг учун, агар бир уммат ҳақиқатан ҳам дунёдаги улуғ ўрнини тиклашни, фақат етакчи бўлиб қолмай, балки ўз рисоласини инсониятга етказишни, зулм, истибдод ва қуллик тушунчалари устидан фикрий ҳукмронликни ҳамда моддий ва фикрий озодликни қайта ўрнатишни истаса, у ҳиссиёт, сўз ва шиорлар билан кифояланмай, балки амалий ҳаракатга ўтиши шарт.
Бундай давлатни барпо этиш йўли – айниқса, у аввал ҳам барпо этилган, ўн асрлар давомида халқлар орасида улуғ мақомга эга бўлиб келган, унинг барпо этилиш босқичлари, тафсилотлари ва асослари тавотур йўли билан ривоят қилинган бўлса – жуда осон, белгилари ҳам равшандир. Биз баҳс қилаётган ана шу буюк давлат айнан шу тарзда дунёга келган. Уни Муҳаммад ﷺ ва Унинг саҳобалари (Аллоҳ улардан рози бўлсин) Ясриб аҳлидан нусрат олгандан сўнг, айнан шу йўл билан барпо этганлар. Бу йўл Аллоҳнинг ваҳийсига асосланганлиги сабабли, Ислом давлатини барпо этишга етакловчи собит-ўзгармас ва ягона йўлдир.
Ислом Уммати, яъни инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат сўнгги юз йилдан ортиқ вақт мобайнида тарихидаги энг оғир йилларини бошидан кечирмоқда. Ерлари топталиб, босиб олинди, бойликлари ва неъматлари талон-торож қилинди. Икки йилдан буён Ғазо ва Ғарбий Соҳилда унинг аҳли ҳар куни қирғин қилинмоқда. Инсонлар, жамоалар ва давлатлар Исломдан ва унинг аҳкомларидан узоқлашди, Аллоҳга осий бўлишни арзимас иш деб қарайдиган бўлди. Диндаги биродарлик тушунчаси уларнинг қалбларида фақат ҳиссиёт даражасида қолиб кетди. Чунки Ислом тақиқлаган миллатчилик ва ватанпарварликка асосланган мудҳиш ўзликлар уларни бирлаштириш ўрнига парчалади ва ҳалокатга етаклади. Бундай робиталарни Ислом қатъиян ман қилган. Лекин уларни мустамлакачи кофир Ғарб ўз динига ва халқларига хиёнат қилувчи режимлар орқали зўрлаб ўрнатди. Бу режимларни ўзининг шайтоний мақсадларини амалга ошириш учун тайинлади ва улар учун айнан ўз табиатига мос бўлган бузуқ сиёсий муҳит яратди. Натижада мусулмонларнинг барча масалалари Ғарб кофирларининг қўлига ўтди-қолди: улар истаган пайтда мусулмон юртларида уруш бошлайдиган, ўз қўлидаги воситалар билан урушни бошқарадиган ва ўз манфаатларига қараб урушни тўхтатадиган бўлишди. Худди сўнгги Эрон билан яҳудий вужуди ўртасидаги урушда кўрганимиздек.
Шундан сўнг, мусулмонлар бутун борлиқларини вайрон этиб, уларни ожизлик ва хорликка туширган бу муаммолар ва инқирозлардан қандай қутулиш мумкин, деган саволни ўртага ташлай бошладилар. Улар энг аввало ўзлари яшаётган ушбу бузуқ воқеликни тубдан ва кенг қамровли тарзда ўзгартиришга муҳтож эканини англаб етишлари лозим. Чунки ислоҳ қилиш ёки ҳукмдорларнинг мавжуд воқелигига мослашиш каби жузъий ечимлар фойда бермайди, аксинча, фасод ва инқироз умрини узайтиради, холос. Ғарбнинг сақофий босқини мусулмонларнинг тафаккури ва турмуш тарзини эгаллаб олди. Бу ҳолат, Уммат Ислом билан боғлиқлигини йўқотиб, уни ҳаётида ҳукмрон қилишдан воз кечгани сабабли, янада кучаймоқда. Шунинг учун, Уммат ўз ҳукмдорлари ва уларнинг бузуқ сиёсий муҳити билан алоқасини бутунлай узиши ва уларни ҳокимиятдан четлатиши шарт. Фақат шундагина ҳақиқий ўзгариш рўй беради.
Уммат орасида Ислом ғояси ва унинг тубдан ўзгариш йўлини чуқур англаб, амалий фаолият олиб борувчи сиёсий ҳизбларнинг бўлиши – айниқса бу масалада Ҳизб ут-Таҳрир алоҳида ўринга эга – Умматга ўз мафкурасини сингдириш ва Халифаликни барпо этиш масаласини у учун ҳаёт-мамот масаласига айлантиришда энг катта роль ўйнайди. Бу вазифа туб ўзгаришни амалга ошириш учун фидокорлик ва бардавом курашни талаб қилади. Йўқолган давлатини қайтариш учун ҳаракат қилаётганлар қаторида иштирок этиш – Умматнинг умумий бурчи бўлиб, бу фақат Ҳизб ут-Таҳрирнинг ёки бирор гуруҳнинг вазифаси эмас. Чунки Ҳизб Уммат билан ва Уммат орқали Ислом давлатини қайта барпо этиш учун ҳаракат қилмоқда, шунчаки ҳокимиятни эгаллаш учун эмас. Акс ҳолда, ҳокимиятда Исломнинг ҳеч қандай таъсири бўлмайди ва яқинда бўлганидек, фақат башаралар бошқа бир башаралар билан алмашади, сиёсат ва муносабатлар эса кофирлар хоҳлаган ҳолича қолаверади. Мусулмонларнинг аҳволи ўзгармайди, уларнинг тақдири устидан эса куфр, зулм ва фисқ кучлари ҳукмронлик қилаверади.
Эй мусулмонлар!
Мана, сиз бугун муборак ҳижрат воқеасини хотирламоқдасиз. Шуни билингки, ҳижрат санаси нима учун Умматингиз тарихида энг улуғ воқеа бўлган: чунки айнан шу ҳижрат билан Ислом назариядан амалиётга ўтди ва бу Росулуллоҳ ﷺ Мадинаи Мунавварада барпо этган буюк давлат соясида рўёбга чиқди. Ул зот бу давлатда Арабистон ярим оролини ширкдан тозаладилар ва Ислом рисоласини олиб чиқиб, бутун оламга тарқатдилар. Ул зотнинг ортидан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давом этди. Ушбу Халифалик, саҳоба Gлардан иборат сиёсий доира орқали мамлакат ичида ҳам, ташқи бошқарувда ҳам ҳукмронлик ва бошқарувнинг ёрқин намунасига айланган эди.
Шундай экан, сиз мусулмонлар, агар ҳақиқий иззат, шараф, нусратга етмоқни хоҳласангиз, мустамлакачиликдан, тоғут ҳукмдорларингиздан ва золим халқаро қонунлардан қутулмоқни истасангиз, у ҳолда, ҳижратнинг асл мақсадини – Ислом давлатини барпо этишни амалга оширмоғингиз шарт. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир бу давлатни қандай барпо этиш йўли ва тартибини аниқ баён қилиб берди. Шундай экан, уни барпо этиш йўлида Ҳизб билан бирга ҳаракат қилинг. Фақат шундагина ҳижратнинг ҳақиқий ва амалий маъноси намоён бўлади. Шу тариқа, куфр ва тажовуз кучларига қарши тура оладиган, рақиб сифатида уларни енгадиган, Аллоҳнинг изни билан улар устидан нусрат қозониш тақдир этилган буюк Давлат туғилади, худди ҳидоят ва раҳмат соҳиби бўлмиш Росулуллоҳ ﷺ барпо этган буюк давлат туғилгани каби.
Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى ٱلَّذِينَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَنَجۡعَلَهُمۡ أَئِمَّةٗ وَنَجۡعَلَهُمُ ٱلۡوَٰرِثِينَ﴾
«Биз ер юзида заифликка тушганларга илтифот кўрсатмоқни ва уларни имом-халифалар қилишни ва ворисларга айлантиришни истаймиз» [Қасас 5]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иордания вилоятидаги
матбуот бўлими