Болалар очликдан ҳалок бўляпти… ҳукмдорлар эса уларни ёрдамсиз қолдиришда давом этмоқдалар!

35
0

Матбуот баёноти

Болалар очликдан ҳалок бўляпти… ҳукмдорлар эса уларни ёрдамсиз қолдиришда давом этмоқдалар!

Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори доктор Мунир Барш очликдан ҳалок бўлаётган болалар сони ортиб бораётганини маълум қилди. У қамални мустаҳкамлаш, чегараларни ёпиш ва халқаро тизимнинг мутлақ бепарволиги ҳамон давом этаётган бир манзарада, босқинчи режимнинг «Ғазо аҳлини ўлдиришдан лаззат олаётган»ини таъкидлади. Барш, Ал-Жазира каналига берган интервьюсида «Ўткир очлик туфайли шаҳид бўлган болалар сони ҳозиргача 66 нафарга етди, улардан навбатдагиси Журия Мисрий исмли 3 ойлик қизчадир», деди. Унинг таъкидлашича, айниқса, болалар каби энг ҳимоясиз қатламлар қурбонлар рўйхатида биринчи ўринга чиққан.

Ғазо секторидаги очарчилик фожиаси яҳудий вужудининг узлуксиз қамали ва асосий ёрдам маҳсулотларининг тугаши оқибатида янада кучайди. Ғазодаги ҳукумат матбуот хизмати ўз баёнотида босқинчи режимнинг чегараларни ёпишда, шунингдек, чақалоқлар ва беморлар каби энг ҳимоясиз қатламга мўлжалланган болалар сутлари ва озиқавий қўшимчаларнинг киришини тўсиб қўйишда давом этаётганини билдирди. Бу ҳолат очлик ва дори-дармон етишмаслиги сабабли 66 нафар бола дохил жами 244 нафар инсоннинг вафот этишига олиб келди. Жаҳон ҳамжамиятининг лоқайдлиги ва тил бириктириши ортидан қурбонлар сони янада ошиб бориши мумкинлигидан хавотир кучаймоқда.

6 ойликдан 23 ойликкача бўлган болаларнинг, шунингдек, ҳомиладор ва эмизувчи аёлларнинг 90 фоизи ўткир озуқа танқислигига дуч келган. Жаҳон озиқланиш гуруҳи яқинда эълон қилган ҳисоботда ҳам болаларнинг ҳалок бўлишига очлик азоби сабаб бўлаётганлиги ҳамда 5 ёшга тўлмаган болаларнинг камида 90 фоизи бир ёки бир нечта юқумли касалликка чалинганлиги таъкидланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, жорий йил бошидан бери Ғазо секторида ҳар куни тахминан 112 нафар бола озуқа етишмовчилиги туфайли даволаниш учун шифохонага ётқизилмоқда. Бу эса қаттиқ қамал оқибатидир.

Доктор Барш, Ал-Жазирага берган интервьюсида бундай деди: Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги дастури ҳисоботларига кўра, Ғазода тахминан 1,2 миллион фаластинлик озуқа хавфсизлигидан маҳрум. Улар орасида 785 минг бола соғлом озуқа етишмовчилигидан азият чекмоқда, тахминан 70 минг бола эса ҳаётига таҳдид солувчи ўткир озуқа етишмовчилигига дучор бўлган. Унинг айтишича, чегаралар ёпилганидан бери болалар орасида 8923 та озуқа етишмовчилиги ҳолати қайд этилган бўлиб, уларнинг мингдан ортиғи ўта оғир аҳволда. Барш болаларни қутқариб қолиш мумкинлигини, аммо бунинг учун чегаралар очилиб, шифобахш болалар сутлари ва зарур тиббий воситалар киритилиши шартлигини таъкидлади. У «Ғазодаги тиббиёт ходимлари даволашга қодир, лекин улар зарур воситалардан маҳрум», деди. Сўнг афсус билан «Агар сут киритилмаса, уларнинг тақдири – ўлим», дея қўшимча қилди. Барш босқинчи режимни бу ўлимларда айблаб, яҳудийларнинг, айниқса, чақалоқларни сутдан маҳрум этиб, уларни аста-секин ўлдириш усулидан фойдаланаётганини таъкидлади. Босқинчи режим фақат озуқа киритишни тўсиб қолмай, гуманитар ёрдам олиш учун йўлга чиққан фуқароларни ҳам нишонга олаётганини, ҳатто бир шифокор болаларига овқат олиб келишга уринган пайтда ўлдирилганини айтди. У, Ғазо секторининг «фожиадан кейинги босқич»га кирганидан огоҳлантирди, сўнг «Одамлар кўчаларда бошпанасиз сарсон, болалар эса онаси бағрида бирма-бир жон таслим қилмоқда, халқаро ҳамжамият эса асоссиз равишда мутлақ сукут сақламоқда», деди.

Эмори университетининг инсонпарвар ёрдам бўйича фавқулодда ҳолатлар маркази директори бундай деди: «Ғазодан келаётган суратлар озуқа етишмовчилигининг энг оғир кўринишларини, жумладан қисқа вақт ичида калория етишмаслиги оқибатида тана вазнининг бўйига нисбатан кескин тушиб кетиши ҳолатини кўрсатмоқда». У яна қўшимча қилди: «Агар озуқа етишмовчилиги узоқ давом этса, унинг узоқ муддатли оқибатлари жуда оғир бўлади, яъни болалар ўсишдан тўхтайди, ўқув қобилияти пасаяди, иммунитет тизими заифлашади ва ақлий ривожланиш тўхтайди».

Ғарб, босқинчи яҳудий вужуди ҳамда режимлар, ҳукмдорлар, халқаро ташкилотлар ва жамғармалардан иборат уларнинг ёрдамчилари турли хил йўл ва воситаларни ишга солиб, Ғазо аҳлини йўқ қилишга, уларни юртларидан ҳайдашга ва тиз чўктиришга уринишмоқда. Уларнинг ўзлари, Ислом юртларидаги ҳамкор хоинлари ва бутун дунёдаги тил бириктирувчилар биргаликда яратган ушбу очарчилик ҳолати ана шу воситалардан биридир. Бу фожиа табиий ресурс танқислиги сабабли эмас, балки ҳукмдорларнинг пасткашлиги ва хиёнати сабабли юзага келмоқда. Улар Уммат бойликларини тўлиғича душманлар қўлига топшириб, уларга истаганича бошқариш имконини яратиб беришяпти. Ҳатто Ғазонинг очликдан ҳалок бўлаётган болаларига бир бурда ноннинг киришига ҳам рухсат бермай, дунё кўз ўнгида очликдан ўлиб кетишига қўйиб беришмоқда. Қалбларида на раҳм-шафқат бор, на Аллоҳдан қўрқиш. Улар шу тарзда хўжайинларининг буйруқларини бажариб, яқин орада Аллоҳнинг изни билан қулаши муқаррар бўлган қоғоздан ясалган тахтларини сақлаб қолишга уринмоқдалар.

Ғазо болалари, аёллари ва унинг аҳлини қутқариш, шунингдек, Фаластин ва бошқа босиб олинган мусулмон юртларини озод этиш, то бугунги рувайбиза, хоин, лоқайд ва тил бириктирувчи ҳукмдорларни ағдариб ташланмагунча асло амалга ошмайди. Ҳукмронлик эса юртларни озод қиладиган, инсонларни ҳукмдорларнинг зулмидан ҳамда Умматнинг бойликлари ва имкониятлари устидаги Ғарб ҳукмронлигидан қутқарадиган ҳақиқий раҳбар-имомга топширилиши лозим. Бу эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали рўёбга чиқади. Албатта, бу Аллоҳ учун қийин эмас.

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِن يَنصُرۡكُمُ ٱللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمۡۖ وَإِن يَخۡذُلۡكُمۡ فَمَن ذَا ٱلَّذِي يَنصُرُكُم مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ﴾

«Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Иймон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!»            [Оли Имрон 160]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here