Уммат олтин-кумуш билан эмас, балки фикр билан уйғонади!

52
0

Уммат олтин-кумуш билан эмас, балки фикр билан уйғонади!

Янги бошланган ҳижрий йилнинг биринчи кечасида Каъбага дунёдаги энг қимматбаҳо каъбапўш (Кисва) ёпилди. Ушбу каъбапўшни тайёрлаш учун тахминан 1000 килограмм соф ипак, 120 килограмм олтин ип ва 100 килограмм кумуш ип ишлатилди. Каъбапўш 16 қисмга ажратилган бўлиб, унинг остида 6 та бўлак ва 12 та шам шаклидаги безаклари ҳамда тўрт бурчакда жойлашган 4 та “сумадия” бўлими мавжуд. У жами 47та ипак қисмдан иборат бўлиб, 68 оят билан безатилган. Тайёрлаш учун бир ой вақт кетган. Каъбапўшнинг умумий оғирлиги 1416 килограммни ташкил қилади.

Изоҳ:

Дарҳақиқат, нафақат каъбапўш, балки Каъбанинг ўзи ҳам Аллоҳнинг наздида бир мусулмоннинг қони ёки номусидан қимматроқ эмас. Мусулмонлар ўз юртларидан қувғин қилиниб, оч-наҳор, сувсиз ва дори-дармонсиз қолаётган бир пайтда, каъбапўшни олтин, кумуш ва ипак билан безатиш учун бунчалик даражада катта маблағ сарфлашга ҳеч қандай мантиқий асос йўқ!

Биз ҳозир рувайбиза ҳукмдорлар даврида яшаяпмиз. Мусулмонларнинг пуллари дунёдаги энг қиммат каъбапўшни ясашга ёки Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун энг катта дошқозонда палов қилишга сарфланмоқда! Мана шундай аҳволга келдик: кучсиз ва жиҳодсиз қўшинлар, исроф қилинган бойликлар, келажаги йўқ ёшлар, талон-тарож қилинган табиий ресурслар ва ҳоказо. Бойликларимиз қурол-яроқ ясаб, бизни ўлдириш учун кофирларнинг бошлиқларига совға қилинмоқда. Кейин ҳукмдорлар чиқиб, уларни айблаб, “қиттиқ танқид” қилишади. Аслида мусулмонларнинг бошига тушган мусибатнинг сабабчиси мана шу ҳукмдорларнинг ўзларидир.

Умар Gдан: “Каъбани ипак билан ёпмайсизми?” деб сўралганда. “Мусулмонларнинг қорнини тўйдириш Каъбани ипак билан ёпишдан афзалдир!” деган эдилар.

Албатта, Макка Аллоҳнинг уйидир. Мусулмонлар бу ерга дунёнинг турли бурчакларидан Аллоҳнинг розилиги учун барча нарсаларни ташлаб келишади. Ҳар бир мусулмон бу уйни зиёрат қилишни орзу қилиб, иштиёқ билан кутади. Ҳолбуки, бугунги кунда ҳаж ва умра савдо-сотиқ манбаига, бойлик тўплаш имкониятига айланиб қолди. Ҳар бир нарса пул билан ўлчанадиган бўлди. Моддийлик шу қадар авж олдики, ҳатто шайтонга отиладиган тошлар ҳам сотилмоқда!

Албатта, холис Аллоҳга қилинган ибодат Аллоҳ учун бўлиб қолаверади. Бироқ, бугун биз бошимиздан кечираётган зиддиятлар Аллоҳнинг шариатини тарк этишнинг табиий натижасидир. Сотқинлар, хойинлар ва яҳудий вужуди билан нормаллашув сиёсатини олиб бораётган кимсалар “икки муқаддас ҳарамнинг хизматкори” деб аталадиган даврда яшаяпмиз. Улар эса динларини энг арзон баҳога сотиш ҳамда яҳудий ва насронийларни рози қилиш учун ҳамма нарсага тайёрдир.

Шундай қилиб, улар бизни парчалаб, мусулмонларни фисқу-фасод, ярим яланғоч ва уятсиз фестиваллар ботқоғига ботирдилар. Пайғамбаримиз рост айтдилар:

: «سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ سَنَوَاتٌ خَدَّاعَات؛ يُصَدَّقُ فِيهَا الْكَاذِبُ وَيُكَذَّبُ فِيهَا الصَّادِقُ، وَيُؤْتَمَنُ فِيهَا الْخَائِنُ وَيُخَوَّنُ فِيهَا الْأَمِينُ، وَيَنْطِقُ فِيهَا الرُّوَيْبِضَةُ». قِيلَ: وَمَا الرُّوَيْبِضَةُ؟ قَالَ: «الرَّجُلُ التَّافِهُ فِي أَمْرِ الْعَامَّةِ».

Инсонларга шундай ёлғончи кунлар келадики, унда ёлғончи ростгўйга, ростгўй эса ёлғончига чиқарилади, хоинга омонат топширилади, омонатгўй хоинга чиқарилади. У йилларда рувайбиза нутқ сўзлайди. Рувайбиза ким? деб сўралди. Росулуллоҳ: Омма иши хусусида нутқ сўзловчи пасткаш кимсадир, дедилар”. (Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

Ислом давлатининг қулатилиши билан Ислом ҳам эътибордан узоқлатилди. Бизни бузуқ ва яроқсиз тузумлар билан бошқара бошлашди. Натижада биз бутун халқлардан ортда қолиб, бошқаларнинг ўлжасига айландик. Мана шундай аҳволга етдик, агар бу ҳукмдорлар мусулмонлар юртларида ўз билганича сиёсат юритишда давом этса, бу балолар яна давом этаверади.

Ислом мабдадир, унинг асоси ақида бўлиб, ундан тўлиқ ва кенг қамровли тузум балқиб чиқади: ибодат ва муомалалар низоми, иқтисодий ва ижтимоий низом, ташқи алоқалар низоми, бошқарув низоми ва ҳоказо… Аллоҳ Таоло айтади:

﴿مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِمْ يُحْشَرُونَ﴾

“Китобда (яъни тақдири азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз). Кейин ҳаммалари Парвардигорлари даргоҳига тўпланурлар”. (Анъом сураси, 38-оят).

Одамлар ва мамлакатлар Ислом билан юксалади. Ислом уларни эски урф-одатлардан, нотўғри эътиқодлардан халос қилади. Ислом – бу фақат ибодатларга ва муайян муомалаларга чекланган дин эмас. Бу хоин ҳукмдорларнинг йўқ бўлиб кетиши муқаррардир. Қачонки Уммат онгли равишда ва ихтиёрий равишда уларни рад этса, улар албатта қулайди. Аллоҳнинг изни ила уларнинг даф бўлиб кетиши ва Исломий тузумнинг тикланиши билан бу зарарли режимлар йўқ бўлиб кетади ва ер юзида Аллоҳнинг ҳукми жорий бўлиб, адолат қарор топади. Бу Аллоҳнинг ваъдасидир. Ёлғончиларнинг ҳийла-найрангларига ва душманларнинг макрларига қарамай, бу албатта амалга ошади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here