Марказий Осиё-Хитой саммити: Бу сафар ҳам уйғур мусулмонларининг масаласи кўтарилмади!
2025 йил 17 июн куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё-Хитой” иккинчи саммити бўлиб ўтди.
Изоҳ:
Мазкур саммитда имзоланган бир қанча келишувлар, расмий баёнотлар ва қўл сиқишишлардан ташқари ҳеч ким томонидан кўтарилмаган жуда муҳим масалага эътиборингизни жалб қилмоқчимиз. Ҳа, бу мавзуга ҳеч ким эътибор қаратмади, ҳатто бир оғиз сўз ҳам айтилмади. Аслида, Хитой билан муносабат ўрнатилар экан, бу масала биринчи ўринда туриши ва бундан бошқа барча масалаларга иккинчи даражали масалалар сифатида қаралиши керак эди. Соф Исломий нуқтаи назар айнан шундай бўлиши керак. Сиз бу қандай масала, деб сўрарсиз?
Бу – Шарқий Туркистон масаласидир. Бу Хитойнинг атеист режими томонидан уйғур мусулмонларининг шафқатсизларча қирғин қилинишига қарши чиқиш масаласидир.
Тўғри, ҳозирда Ғарбий Соҳил ва Ғазодаги лаънати яҳуд вужудининг шафқатсиз қирғинлари қолган барча масалаларни иккинчи даражага тушириб қўйган бўлиши мумкин. Албатта бу ҳозирда, ҳеч шубҳасиз, ҳар бир мусулмоннинг қалбини оғритган энг қайғули масаладир. Бироқ бу саммитда уйғур мусулмонларининг азоблари ва уларнинг аччиқ фарёдларини бир четга суриб қўйиб, Хитойнинг ҳаром пулларига сўлаги оққан Марказий Осиё режимларининг хиёнати ҳам эътибордан четда қолмаслиги зарур. Ваҳоланки, бу режимлар ўзларини “мусулмон халқларининг манфаати учун катта давлатлар билан ҳамкорлик қилаётгандек” қилиб кўрсатишади. Агар ростдан ҳам шундай бўлса, нега бошқа барча масалаларни бир четга суриб қўйиб, уйғур мусулмонлари масаласини асосий мавзу сифатида кўтаришмади?! Ҳолбуки, айнан мана шу масала минтақада ўзини “мусулмонлар етакчиси” деб кўрсатаётган президентларни ташвишга солиши лозим эди. Модомики, мусулмонларнинг қувончи ва қайғуси бир экан, уйғур биродарларимизга ғайриинсоний муносабатда бўлаётган бу лаънати Хитой режими билан қандай ҳамкорлик ҳақида гапириш мумкин?! Қандай қилиб улар билан кулиб, қучоқлашиб, абадий дўст бўлиш ва яхши қўшничилик қилиш мумкин?! Бу энг жирканчли хиёнат ва қўрқоқлик аломати эмасми?!
Аслида Хитой бизга дўст ҳам, яхши қўшни ҳам эмас. Чунки у Шарқий Туркистонни ишғол қилиб, у ердаги мусулмонларга фақат мусулмон бўлгани учун зулм ва зўравонлик қилмоқда. Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ﴾
“Улар (мўминлардан) фақат у(мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга – осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар!”. (Буруж сураси, 8-оят).
Шундай экан, Хитойдек ифлос ва нажас тузум қандай қилиб бизга яхши қўшни ёки дўст бўлиши мумкин?! Аллоҳ Таоло яна марҳамат қилади:
﴿قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ﴾
“Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир”. (Оли Имрон сураси, 118-оят).
Хитойнинг мусулмонларга қарши адовати очиқ-ойдин кўриниб турган ҳолда уни дўст тутиш энг катта хиёнатдир. Агар Хитойнинг ҳаром пуллари учун мусулмонлар эътиборсиз ташлаб қўйилса, бу янада каттароқ хиёнатдир! Аллоҳ Таоло айтади:
﴿إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٞ﴾
“Мўминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, оға-инидирлар”. (Ҳужурот сураси, 10-оят).
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
المُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لا يَظْلِمُهُ وَلا يُسْلِمُهُ
“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У ўз биродарига зулм ҳам қилмайди ва уни (золим қўлига) топшириб ҳам қўймайди”.
Аллоҳ Таолонинг мана шундай аниқ-равшан буйруқлари турганда, Марказий Осиё режимларининг Уйғур мусулмонлари масаласида уялмасдан савдолашишлари кечирилмас жиноятдир! Бироқ минтақадаги мусулмон халқлар, хусусан, етакчиликка лойиқ бўлган Ўзбекистон мусулмонлари бу режимларнинг, хусусан, Ўзбекистон режимининг жиноятларига шерик бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки кўриб-билиб, сукут сақлаш ҳам жиноятга шерик бўлиш ҳисобланади.
Мусулмон халқимизга мурожаатимиз шуки, бу қўрқоқ режимлар уйғур масаласини яширса ҳам, сиз уни ҳеч қачон унутманг! Аксинча, Хитой билан муносабатларда уни устувор масала қилиб қўйиши учун ҳукуматга қаттиқ босим ўтказинг! Ҳеч бўлмаганда, Ўзбек режимидан Хитой билан барча лойиҳалар ва алоқаларни тўхтатишни талаб қилинг! Токи, Хитой Уйғур мусулмонларига зулм қилишни тўхтатсин ва Шарқий Туркистон мусулмонлари ёлғиз эмасликларини ва мусулмонлар уларни ёлғиз ташлаб қўймаганликларини ҳис қилсин! Албатта, бу Шарқий Туркистонни Хитой истилосидан озод қилиб, ҳақиқий озодлик ва ҳимояни кафолатловчи Халифалик давлати тиклангунга қадар вақтинчалик ечимдир, холос!
Форуқ Ўзбекистоний