ИҲТнинг қуруқ баёнотлари АҚШга зарар келтирмайди
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлар кенгашининг 51 сессиясида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
У ўз нутқида Қирғизистон ИҲТнинг мақсад ва тамойилларига қатъий содиқлигини ҳамда Исломий ўлкалар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Шунингдек, у Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб бораётгани ҳақида ҳам баёнот берди. Жээнбек Кулубаев Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятнинг кучайиб бораётганидан ва Ғазодаги фожиали воқеалардан Қирғизистон хавотирда эканлигини билдирди. Унинг айтишича, бу воқеалар минтақавий хавфсизлик ва халқаро барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Вазир ИҲТга аъзо барча давлатларни вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик учун биргаликда ҳаракат қилишга чақириб, муаммоларни тинч йўл билан, фақат дипломатик музокаралар орқали ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Қирғизистон барча халқаро низоларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори эканига яна бир бор урғу берди.
Изоҳ:
Нафақат Қирғизистон, балки Исломий ўлкаларнинг бошқа етакчилари ҳам Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида одатга айланган, қуруқ баёнотлар билан чиқишди.
ИҲТга аъзо барча давлатлар раҳбарларининг баёнотлари, шу жумладан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг баёноти ҳам уларнинг мустамлакачи кофирлар белгилаган чегарадан чиқмаслигини ва рухсатсиз ҳеч қандай ҳаракатга қўл урмаслигини яққол намоён қилди.
Ғарбнинг сиёсий ва мафкуравий малайларига айланган Исломий ўлкаларнинг етакчилари мустамлакачилар тарафидан ўрнатилган тартиб қоидалари билан чекнанишга мажбурдир. Улар мустақил фикр юритишга ва ҳаракат қилишга асло қодир эмаслар.
АҚШ заиф, фалаж ҳолатга тушиб қолган Исломий ўлкалар етакчиларидан қўрқмайди, балки у ўша малайларни тан олишдан бош тортган ҳақиқий мусулмонлардан қўрқади. Айнан мана шу қўрқув туфайли Америка Шом минтақасида яҳудий вужудини ўрнатиб, уларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Америка ИҲТ каби заиф Исломий ташкилотларнинг самарасиз қарорларини бир чақага ҳам олмаслиги кундек равшан. У яҳудийларни ҳимоя қилишда ва унинг Эрон ва Фаластинга, ҳатто бутун Яқин Шарққа қарши тажовузини оқлашда давом этаверади.
Яҳудий вужуди Ислом ерларидан бутунлай йўқ қилинмагунча Америка ва унинг “эркатой”и Нетаняхунинг жиноятлари асло тўхтамайди. Бунга фақат кучли ва тўлақонли Ислом давлати амалга оширадиган жиҳод орқали эришиш мумкин.
Ҳужжад Жамия