Покистон ҳукумати Трампни Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатди

12
0

Покистон ҳукумати Трампни Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатди

Покистон ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампни Тинчлик бўйича Нобел мукофотига расман номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақида жума куни эълон қилинган баёнотда, Трамп “Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги инқирозни ҳал қилишда қатъий дипломатик аралашуви ва етакчилиги учун” мукофотга лойиқ эканлиги таъкидланди.

Изоҳ:

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Покистон бир-бирига отган ракета зарбасидан сўнг 10 май куни оташкесим бўйича келишувга эришган эди. Бу воқеада Покистон “ҳаво кучлари” бутпараст ҳинд армиясининг заифлигини фош қилар экан, мусулмон армиясининг кучли мавқейини ҳам кўрсатиб қўйди. Бироқ, Покистон ҳукуматининг ҳужумга йўл қўймай, фақат мудофаа билан чекланиши ва Трампнинг сўзига амал қилиши тинчлик битимини тузишга олиб келди.

Исломий ўлка раҳбарларининг бундай хиёнатлари ва ўз хўжайинларига тилёғламачилик қилишлари биринчи марта бўлаётгани йўқ. Покистон ҳукуматининг бу таклифи мусулмонларни қирғин қилган ва уларга қарши уруш очган қонхўрларга ҳурмат-эҳтиромдир. “Нобел” деб аталадиган мукофот рўйхатига Фаластин халқини қирғин қилган ва кўплаб жиноятлар содир этган Шимон Перес ва Исҳак Рабин ҳамда Мянманинг собиқ давлат раҳбари Аун Сан Су Чжи ҳам киритилган. Кўриниб турибдики, Ғарб нуқтаи назарига кўра мусулмонларни аёвсиз қирғин қилганлар мукофотга лойиқ саналади. Уларнинг ўзига ҳам, мукофотларига ҳам, уларни мукофотга лойиқ кўрсатаётганларга ҳам лаънат бўлсин.

Ҳолбуки, Трамп ҳокимиятга келганидан бери  Ғазо қирғинининг кучайишини қўллаб-қувватлаб, фаластинликларни Ғазодан қувиб чиқаришга мажбур қилиб келмоқда. Шунингдек, у Яман, Ливан, Судан, Сурия ва охирги пайтларда Эронда мусулмонлар қонининг тўкилишига катта ҳисса қўшмоқда.

Бинобарин, Вашингтондаги фиръавн розилигини олмоқчи бўлган хоин ҳукмдорларнинг бу таклифи, энг камида, Умматнинг устидан кулиш ҳисобланади. Трамп маъмуриятининг ҳозирги ҳаракатлари унинг мусулмон мамлакатларидаги кучини эмас, балки заифлигини кўрсатмоқда. АҚШнинг аввалги лойиҳаларининг муваффақиятсизлиги ҳозирда уни заифлаштириб, стратегиясини ўзгартиришга мажбур қилмоқда. У Эроннинг таъсирини кенгайтириш ва минтақани назорат қилиш учун мазҳабчиликдан фойдаланар эди. Энди эса заифлашиб қолган яҳудий вужудига таянишга мажбур. Американинг ўзи ички бўлинишларга дуч келмоқда. Трамп эса ўз қўллари билан дунё тартибини бузмоқда! Бу Ислом Уммати учун Америка мустамлакачилигидан бутунлай қутулиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш учун ажойиб имкониятдир. Мусулмонларни қирғин қилиб қонини тўкканлиги учун мукофотга сазовор бўлаётган қонхўрлардан фақат мана шу Халифалик давлати қасос олади ва мусулмонларнинг фаровонлигини кафолатлайди! Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِنَّهُمْ يَرَوْنَهُ بَعِيداً * وَنَرَاهُ قَرِيباً﴾

Чунки улар у (Кун)ни узоқ деб билурлар, Биз эса унинг яқинлигини билурмиз!”.

 

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here