Минтақада нуфуз талашиш

0
41

“Марказий Осиё-Хитой” саммити:

Минтақада нуфуз талашиш

17 июн куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммити бўлиб ўтди. Саммит якунида қатор ҳужжатлар, жумладан саноат, савдо-иқтисодиёт, яшил минераллар, темир йўллар, экспресс йўналишлар, божхона соҳаси, юк транзитини осонлаштириш бўйича меморандумлар имзоланди.

Саммит доирасида “Марказий Осиё – Хитой” бизнес-форуми бўлиб ўтди ва умумий қиймати 25 миллиард долларлик 58та шартнома имзоланди. Хитой савдо вазирининг сўзларига кўра, 2024 йилда Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги савдо алоқалари 94,8 миллиард доллардан ошган. Бу ўтган йилга нисбатан 5,4 миллиард долларга кўпдир. Минтақадаги давлатлар ташқи савдо алоқаларининг 40 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади. Айни пайтда Хитой ва минтақа давлатлари ўртасида “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улардан бири Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасидир. Унинг қурилишига 4,665 миллиард доллар сарфланиши айтилмоқда. Темир йўл қурилса, минтақа давлатларининг Европага юк ташиш масофаси 900 километрга қисқаради. Бундан ташқари, Сирдарёда қиймати 1 миллиард долларга баҳоланган 1500 мегаватт қувватга эга газ электр станцияси қурилмоқда. Шунингдек Хитой компаниялари минтақанинг асосий ерости бойликларини қазиб олиш лицензиясига эга. Ўтган йили Хитойнинг ушбу минтақа орқали Европага экспорти 12 фоизга ошиб, 211 минг контейнерга етди.

Марказий Осиё давлатларининг умумий ялпи ички маҳсулоти 500 миллиард долларга етади. Минтақада жаҳон уран заҳираларининг 20 фоизи, нефтнинг 17 фоизи, табиий газнинг 7 фоизи ва ноёб минерал ресурсларининг катта заҳиралари мавжуд.

Бундай стратегик аҳамиятга эга ресурслар нафақат Хитойнинг, балки жаҳондаги барча мустамлакачи давлатларнинг ҳам кўзини ўйнатиши аниқ. Хусусан, кейинги йилларда халқаро саҳнадаги нуфуз талашиш ва Трамп бошчилигидаги Американинг такаббурона сиёсати табиий ресурслар учун курашни янада кучайтирди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, авваллари мустамлакачилар минтақа давлатларининг ҳар бири билан алоҳида алоқалар ўрнатиб, таъсир ўтказишга ҳаракат қилган бўлсалар, ҳозирда эса ресурслар учун кураш уларни минтақага бир бутун “Марказий Осиё”  сифатида карашга мажбур қилмоқда. Шу боис минтақа давлатлари ва қатор йирик давлатлар ўртасида “Марказий Осиё+1” форматида саммитлар ташкил этилмоқда.

Дастлаб, 2015 йилда “Марказий Осиё – Америка” саммити ташқи ишлар вазирлари даражасида ташкил этилди. Кейин, Байден президентлиги даврида у президентлар даражасига кўтарилди. Америка C5+1 саммитлари орқали терроризмга қарши кураш, савдони ривожлантириш, транспорт коридорларини яратиш, энергетика ва минтақавий ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиб келмоқда. У бу лойиҳалар орқали минтақани Россия таъсиридан узоқлаштиришга ва Хитойга қарши туришга ҳаракат қилиб келади. Бироқ Американинг минтақадаги имкониятлари чеклангани боис Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Япония саммитлари C5+1 форматида ташкил этилган. Маълумки, АҚШ Хитой таъсирига қарши курашиш учун Жанубий Корея, Япония ва Ҳиндистондан муваффақиятли фойдаланмоқда. Бошқача айтганда, бу саммитлар сўз юритилаётган мамлакатларнинг иқтисодий манфаатларига хизмат қилса-да, одатда, Американинг минтақадаги Хитойга қарши сиёсатига мос равишда олиб борилади. Шунингдек, Америка Кўрфазнинг бой араб давлатлари билан Марказий Осиё ўртасида саммитлар уюштириш орқали минтақанинг иқтисодий эҳтиёжларидан фойдаланиб, ўз таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Қолаверса, АҚШ минтақа давлатларини “ТАПИ”, “CАСА-1000”, “Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўл лойиҳалари орқали иқтисодий жиҳатдан ўзига боғлаб олишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек Туркия бошчилигидаги “Туркий давлатлар ташкилоти” орқали ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги саммитлар 2022 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Европа Иттифоқи 2019 йилда Марказий Осиё бўйича янги стратегия қабул қилди. Унинг стратегияси минтақага сармоя киритиш орқали минтақадаги иқтисодий таъсирини оширишдан тортиб, талабаларни тайёрлаш ва тажриба алмашиш баҳонасида ўз кадрларини тайёрлашгача бўлган барча нарсаларни ўз ичига олади. Ҳозирча Марказий Осиё мамлакатларида Европа Иттифоқининг сиёсий таъсири заиф бўлса-да, сармоя ва савдо алоқалари орқали иқтисодий таъсирини кенгайтирмоқда.

Европа учун ҳам Марказий Осиёдаги ноёб минерал ресурслар ва стратегик йўллар катта аҳамиятга эга. Шу боис жорий йилда, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари илк бор Ўзбекистонда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммитида учрашдилар. Йиғилишда Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен шундай деди: “Биз Марказий Осиёни Европа ва Осиё ўртасидаги барқарор ва экологик тоза транспорт алоқалари учун асосий марказ сифатида кўрамиз”.

Бундан ташқари, Европанинг айрим етакчи давлатлари Марказий Осиё билан алоҳида саммитлар ўтказмоқда. Масалан, 2023 йилда “Марказий Осиё-Германия” ўртасида биринчи саммит бўлиб ўтди. Германия минтақага жами 70 миллиард доллар сармоя киритди. Унинг асосий қисми Қозоғистондаги минерал ресурсларга йўналтирилган. Бундан ташқари, Германия Транс-Каспийнинг транспорт йўлаги бўйича ҳамкорликдан манфаатдор. “Марказий йўлак” лойиҳаси Хитой ва Марказий Осиёни Қозоғистон орқали Европага боғлайди. Германия ҳукумати мазкур лойиҳага 10 миллиард евро ажратишга рози бўлди.

Германиядан сўнг 2025 йил 30 май куни Қозоғистонда биринчи “Марказий Осиё-Италия” саммити бўлиб ўтди. Саммит доирасида минтақа давлатлари билан Италия ўртасида қатор сармоявий лойиҳалар имзоланди.

Британия ташқи ишлар вазири ҳам ўтган йили расмий ташриф билан Марказий Осиёга ташриф буюриб, давлатлар раҳбарлари билан миллиардлаб долларлик шартномалар имзолаган эди.

Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатларининг ҳам алоҳида маслаҳат учрашувлари бор. Бинобарин, буларнинг барчаси мустамлакачилар минтақани бир бутун сифатида кўриб, унинг бойликларига тўлиқ эгалик қилмоқчи эканликларидан далолат беради. Аммо минтақани ўзининг одатий томорқаси сифатида кўрган Россия, бу мамлакатларга бошқа мустамлакачиларнинг кириб келишига, айниқса Ғарб давлатларининг таъсири кучайишига жим қараб туролмайди. Шу боис, Россия минтақадаги таъсирини сақлаб қолиш учун ўтган йили “C5-Россия” саммитини ташкил қилди. Россия бу платформа орқали, асосан Ғарбнинг минтақада кучайиб бораётган таъсирига қарши туришга ҳаракат қилади. Бироқ Хитойнинг минтақада кучайиб бораётган таъсирига қарши курашишга ожизлиги учун у билан музокара олиб боришга мажбур. Шунга қарамай, Украинадаги уруш туфайли Россиянинг минтақадаги таъсири пасайиб, ўз ўрнини Хитойга бўшатиб бермоқда. Масалан, Россиянинг минтақа давлатлари билан савдо алоқалари 2024 йилда қарийб 70 миллиард долларга етди. Хитой ва минтақа давлатлари ўртасидаги савдо алоқалари эса 94 миллиард долларга етган. Шунингдек минтақада фаол амалга оширилаётган лойиҳалар ҳам Хитойга тегишли.

Бунинг муқобилида, вилоят раҳбарлари ва умуман жамият эътиборга олиши керак бўлган омил ҳам бор. Бу минтақада из қолдирган ва бугунги кунгача мусулмонлар қалбидан жой топган Ислом халифалигидир. Марказий Осиё азалдан Ислом оламининг бир қисми бўлиб келган. Тарихдан маълумки, кофирларнинг уйқусини бузган машҳур олимлар, машҳур саркардалар шу жойларда туғилиб ўсган. Бу қаҳрамонларнинг авлодлари 1990 йиллар бошида коммунистик тузум қулагандан кейин ҳокимият тепасига келган раҳбарлардан Ислом асосида ҳукмронлик қилишларини талаб қилдилар ва ҳозир ҳам талаб қилишмоқда. Хусусан, Яқин Шарқда рўй бераётган воқеалар минтақадаги мусулмон халқларнинг ҳис-туйғуларини уйғотиб, онгини Исломни амалга оширишга йўналтирмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Марказий Осиё мустамлакачилар учун минерал ресурсларга эга бўлиш ва минтақада таъсирини кучайтириш учун кураш майдонига айланиб бормоқда. Мусулмонлар эса, уларга қарши ўз динларини маҳкам тутиб, золимлар зулмидан қўрқмай, даъват юкини кўтариб чиқишмоқдалар. Халқ орасидан чиққан даъватчилар дин учун золимлар зиндонларида шаҳидлик мақомига эришдилар. Қолганлари эса бу йўлда шаҳид бўлишга интизор бўлиб туришибдилар. Бинобарин, иншоАллоҳ, бу ерлар тез орада Пайғамбарлик минҳожи асосида бошқариладиган Халифалик давлатининг бир қисмига айланади ва мустамлакачиларга қарши курашда муҳим нуқтага айланади. Аллоҳ Таоло айтади:

لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

“Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (30:4,5)

Мумтоз Мавароуннаҳрий

NO COMMENTS