Аллоҳ золимларнинг зулмидан ғофил эмас

43
0

Аллоҳ золимларнинг зулмидан ғофил эмас

Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ

(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”. [14-42]

Қирғизистонда турли жиноятлар содир этган жиноятчилар давлат хавфсизлик хизматлари томонидан аёвсиз ҳибсга олинаётганини кўряпмиз. Уларнинг баъзилари жиноий тўда аъзолари бўлса, баъзилари порахўрлар ва ҳоказо… Агар улар ҳақиқатан ҳам шундай ишларга қўл урган бўлса, шариатда ҳам жиноятчи саналади. Бироқ, айни пайтда ҳеч қандай жиноий ишга қўл урмаган, фақат Аллоҳнинг динига даъват қилиб, “Роббим Аллоҳ” дегани учунгана ҳибсга олинган бир қанча инсонларнинг борлигига ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Улар ҳам ҳақиқий жиноятчи сифатида шафқатсизларча ҳибсга олиниб, қамоқхоналарга ташланмоқда ва ўша жойларда шафқатсиз калтаклар ва бошқа “замонавий” қийноқларга дучор қилинмоқда. Бу мазлумлар Ҳизб аъзоларидир. Золимлар эса ҳукумат ва унинг хавфсизлик хизматларидир.

Ҳозир дунёга ҳукмронлик қилаётган босқинчи кофир Ғарб давлатлари Исломга қарши кураш учун “терроризм”, “экстремизм” каби эртакларни ўйлаб топдилар. Уларга малай бўлган Ислом ўлкаларининг ҳукмдорлари ўзларининг кофир хўжайинларига хушомад қилиб, ўз мамлакатларида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича қонунлар қабул қилишди. Оқибатда секуляр-демократик давлатлар белгилаган “рамка”дан ташқари Аллоҳнинг динига даъват қилаётган даъватчилар террорчи ва экстремист деб аталадиган “жиноятчилар”га айланиб қолди.

Аслида, тоғутларнинг Аллоҳнинг динига қарши кураши қадимдан мавжуд. Бунга энг ёрқин мисоллардан бири Қуръонда келган Фиръавн қиссасидир. Фиръавн ўз ҳокимияти билан шу қадар такаббурландики, ҳатто ўзини худо деб даъво қилишгача борди:

فَحَشَرَ فَنَادَي فَقَالَ أَنَاْ رَبُّكُمُ الأَعْلَى

Сўнг (ўз одамларини) тўплади-да, жар солиб: «Мен сизларнинг энг устун Парвардигорингиздирман», деди. (79:23-24).

Ҳозирги кофир давлатларнинг раҳбарларининг ҳам Фиръавндан фарқи йўқ. Фиръавн даврида сеҳргарлар Мусо алайҳиссаломнинг мўъжизасини кўриб, унга иймон келтиришган эдилар. Шунда Фиръавн уларга шундай деди:

ءَامَنْتُمْ لَهُ قَبْلَ أَنْ ءَاذَنَ لَكُمْ

“Унга мен изн бермай туриб иймон келтирдингизми?”. [20-71]

Бугунги куфр етакчилари ҳам одамларга ўзлари хоҳлагандай иймон келтиришни ўргатмоқдалар. Улар “Сиз ҳар қандай динга эътиқод қилишингиз мумкин, масалан, оловга ёки бутга сиғинишингиз ҳам мумкин, ҳеч фарқи йўқ. Фақатэътиқод эркинлигига мувофиқ иймон келтиришиниз ва фақат демократик қонунлар доирасида ўз динингизга амал қилсангиз бас”, дейишади. Улар фақат мана шу тўғри дейишади:

قَالَ فِرْعَوْنُ مَا أُرِيكُمْ إِلاَّ مَا أَرَى وَمَا أَهْدِيكُمْ إِلاَّ سَبِيلَ الرَّشَادِ

“Фиръавн айтди: Мен сизларга фақат ўзим раъй қилаётган нарсани кўрсатурман ва мен сизларни фақат тўғри йўлга етакларман”. [40-29]

Фиръавн ўзига итоат қилмаган иймон аҳлларига азоблар билан тқҳдид қилди:

فَلأُقَطِّعَنَّ أَيْدِيَكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ مِنْ خِلاَفٍ وَلأُصَلِّبَنَّكُمْ فِي جُذُوعِ النَّخْلِ وَلَتَعْلَمُنَّ أَيُّنَا أَشَدُّ عَذَابًا وَأَبْقَى

“… Бас, энди албатта оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (яъни ўнг қўл, оёғингизни ёки аксинча) кесурман ва сизларни хурмо шохларига осурман, (ана ўшанда) қайсимизнинг (яъни, менингми ё Мусонинг худоси) азоби қаттиқроқ ва узунроқ эканини билиб олурсизлар». [20:71]

Шунингдек у муминларни ўзи айтган ўлимга ҳукм қилди. Аммо мўминлар иймонларида собит туриб, шаҳидликни танладилар. Шундай қилиб, Фиръавннинг азоблари мўминларнинг иймони олдида заифлик қилди ва Фиръавнни ожиз қолдирди.

Фиръавн дунёда синалганидек, Трамп, Путин ва Цзиньпин каби бугунги тоғутлар ҳам ўз куч-қудратлари билан синалмоқда. Бинобарин, уларнинг такаббурликлари ҳам Фиръавннинг такаббурлиги каби катта бўлмоқда (азоблари ҳам шунчалик катта бўлади). Ислом эса уларнинг фаровонлигига таҳдид солади. Ислом ундайларнинг фасодларини йўқ қилиш ва инсониятни уларга ўхшаганларнинг зулмидан қутқариш учун келган.

Уларнинг масаласи маълум. Аммо катта тоғутларни йўлдан оздирган нарсаларга эга бўлмаган бизнинг ҳукмдорларимиз ўз динларига қарши курашиб нимага эришмоқчи бўляпти? Нега кофир хўжайинларининг дунёси учун ўз динини сотяпти? Хўжайинлари “Бир зарбада йўқ бўлиб кетади” деб масхара қилаётган ўша арзимас ҳокимиятлари учун динига хиёнат қиляптими?!

Ҳа, инсоннинг ғаризасида ҳокимиятга интилиш бор, лекин ғаризалар Аллоҳ Таолонинг амр ва наҳийлари билан тартибга солинмаса, соҳибини залолатга етаклайди. Ҳукумат расмйилари халққа хизмат қиламиз, деяётганини кўп эшитамиз. Аслида эса, улар ҳокимиятга эришиш ва уни сақлаб қолиш учун халқдан фойдаланади. Инсоний ғаризадан келиб чиқиб, одамларга кўрсатилган бироз ёрдам давлат даражасида одамларга кўрсатилган хизмат ҳисобланмайди. Давлат даражасида тараққиётга ўхшаб кўринаётган нарсалар эса, фақат ҳукуматни мустаҳкамлаш учун кўрсатилган хизматлар ҳисобланади.

Эй ҳукумат расмйлари, тўғри, сиз ҳокимиятга Ислом билан бошқарамиз”, деб келмагансиз. Лекин бир ўйлаб кўринг, тарихда фиръавнлар ўтди, императорлар ўтди… Улар бор йўғи бир неча йилгина ҳукмронлик қилдилар, лекин жаҳаннамдаги азоблари эса абадий бўлиб қолди… Сизнинг ҳукуматингиз ҳеч қачон уларнинг ҳукуматига тенг кела олмайди, лекин азобингиз уларникидек бўлишидан эҳтиёт бўлинг.

Сиз мусулмонларни ҳибсга олдингиз, қийноқларга солдингиз, гоҳи-да баъзиларини ўз позициясидан қайтардингиз ҳам дейлик, бу билан нимага эришмоқчисиз? Кофир хўжайинларингизни рози қиламан деб ўйлаяпсизми? Яқинда ўтган Саддам, Қаззофий, Асад каби сафдошларингиз тақдиридан сабоқ олмайсизми? Халқнинг кўпчилигига ёқаяпмиз деб ўйлаяпсизми? Акаев, Бакиев ва ҳоказолар ҳам ўша кўпчиликни рози қиламиз деб ўйлаган эдилар… Капитализм билан тарбияланган халқ – токи сиздан уларга мунтазам фойда келиб турмас экан сиздан ҳеч қачон рози бўлмайди!

Бундан ташқари, сиз барча дааватчиларни ўз позицияларидан қайтара олмайсиз. Ҳар доим иймонида ва ундан келиб чиққан позициясида мустаҳкам бўлган мўминлар қиёматгача топилади. Замонга қараб рақамларда фарқ бўлса-да, улар доимий топилади. Қачонки уларнинг охиргиси вафот этса, қиёмат қоим бўлади. Ҳолбуки, ҳозирги замонда – Аллоҳ ваъда қилганидек ва Росулуллоҳ хушхабар берганидек – Ислом қайтиб келаётган ҳамда Ислом давлатининг қадам товушлари эшитилиб турган пайтда, бир киши ўз позициясидан қайтса, минг киши ўз позициясидан қайтмасликка қасам ичади, бир киши шаҳид бўлса, унинг ортидан шаҳидликни интизор бўлиб кутган минглаб одамлар чиқади. Буни сиз ҳозиргача Ҳизб томонидан берилган шаҳидлар мисолида кўриб келмоқдасиз.

Мусулмонларга қарши курашда кофир хўжайинларингизга эргашиб қабул қилган қонунларингизни қачонгача ҳимоя қиласиз? Хўжайинларингизга эргашиб, кеча Толибонни “террорчи” деб эълон қилдингиз. Бугун яна хўжайинларингизга эргашиб, Толибон ҳукуматини тан олмоқдасиз. Буни ўз хоҳишингиз билан қилсангиз бўлмасмиди? Шунингдек, халқ орасида яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтараётган йигитларга қарши курашни тўхтатиш эркига эмасмисиз?!

Эй ҳукумат расмйлари, биз мусулмон биродарларимиз деган эътиборда сизларга қуйидагиларни эслатиб ўтмоқчимиз.

Аллоҳ Таоло айтади:

فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْ عَذَابِ يَوْمٍ أَلِيمٍ

“Бас, у золим кимсаларга аламли Кун – қиёматнинг азоби — ҳалокат бўлгай! [43:65]

Росулуллоҳ ﷺ Роббисидан ривоят қилган ҳадиси қудсийда шундай дейдилар: “Эй бандаларим, албатта мен Ўзимга зулм қилишни ҳаром қилдим, сизлар ҳам бир-бирингизга зулм қилмангиз”.

Росулуллоҳ ﷺ: Зулм қилишдан сақланинглар. Чунки зулм қиёмат кунининг зулматларидандир, дедилар.

Шундай экан, эй ҳукумат расмйлари ва хавфсизлик ходимлари, Ҳизб йигитларига қилган зулмингиз учун Аллоҳга тавба қилинг. Аллоҳ Таоло айтади:

إِلاَّ مَنْ ظَلَمَ ثُمَّ بَدَّلَ حُسْنًا بَعْدَ سُوءٍ فَإِنِّي غَفُورٌ رَحِيمٌ

“Лекин ким зулм қилса-ю, сўнгра — ёмонликдан кейин, уни чиройли (амалга) алмаштирса, бас албатта Мен мағфиратли, меҳрибондирман”. [27:11]

Энди бу адолатсизликларга гувоҳ бўлиб турган Муҳаммад ﷺ Умматининг бир қисми бўлган Қирғизистон мусулмонларига айтар сўзимиз шуки, эй мусулмонлар, агар сизлар ҳукуматни адолатсизликлари учун муҳосаба қилмасангиз, уларнинг такаббурлиги, адолатсизлиги ва тоғутлиги янада кучаяди. Охироқибат, уларнинг адолатсизлиги ва зулми ҳар бирингизнинг уйларигача кириб боради.

Юқорида мисол тариқасида келтирилган Фиръавн қиссасида ҳукумат расмйларидан ташқари сизлар учун ибрат ҳам бор. Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَمَّا آسَفُونَا انتَقَمْنَا مِنْهُمْ فَأَغْرَقْنَاهُمْ أَجْمَعِينَ ۩ فَجَعَلْنَاهُمْ سَلَفًا وَمَثَلًا لِلْآخِرِينَ

“Энди қачонки улар Бизни дарғазаб қилишгач, Биз улардан интиқом олдик – уларнинг барчаларини (денгизга) ғарқ қилиб юбордик. Бас, уларни кейингилар учун ўтмиш-ибрат ва мисол қилиб қўйдик. [43:55-56]

Яна айтади:

وَاتَّقُوا فِتْنَةً لاَ تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً

“Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”. [8:25]

Расулуллоҳ айтдилар:

إنَّ اللهَ لا يُعذِّبُ العامَّةَ بعمَلِ الخاصَّةِ، حتى يرَوُا المُنكَرَ بينَ ظَهْرانَيْهم، وهم قادِرونَ على أنْ يُنكِروه، فلا يُنكِروه، فإذا فَعَلوا ذلك عذَّبَ اللهُ الخاصَّةَ والعامَّةَ

“Албатта, Аллоҳ Таоло айрим одамлар қилган жиноят сабабли ҳаммани жазоламайди. Аммо қачонки ўша омма кўз ўнгларида мункар (бузғунчилик, адолатсизлик) қилинаётганини кўрсалар-у, уни инкор қилишга (йўлини тўсишга) қодир бўла туриб инкор қилмасалар, у ҳолда Аллоҳ Таоло ўша жиноятчиларни ҳам, (уларни лоқайд томоша қилиб турган) оммани ҳам баробар азоблайди”.

Шу сабабдан энг яхши Умматнинг фарзандлари бўлмиш Қирғизистон мусулмонларини золимларнинг зулмини қўллаб-қувватламасликка ва уларни қўллари билан тўхтатиб, муҳосаба қилишга чақирамиз. Акс ҳолда, биз сизни Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишдан огоҳлантирдик. Бунга Аллоҳнинг Ўзи гувоҳдир!

Навбатдаги сўзимизни ушбу воқеаларнинг ҳақиқий қаҳрамонларига қаратмоқчимиз. Эй даъватчи биродарлар! Сизлар атеистик тарбия олган инсонлар эдингиз, лекин ақл юргизиш натижасида имонлилар сафига қўшилдингиз. Исломни тўлиқ англай олмаган мусулмонлардан фарқли ўлароқ, Исломингизни фикрат ва тариқати билан бирга ўрганган ва бу йўлда ҳаракат қилган холис мусулмонларга айландингиз. Мақсадингиз Аллоҳни рози қилиш эканини билдингиз. Унинг шариатини татбиқ этиш билангина Унинг розилигига эришиш мумкинлигини ҳам тушуниб етдингиз. Аллоҳнинг шариати фақат Исломий давлатда тўлиқ татбиқ этилишига ҳеч шубҳасиз ишонч ҳосил қилдингиз. Бизнинг давримизда Аллоҳнинг розилигига эришиш Фарзларнинг тожи бўлган Халифаликни барпо этиш билангина бўлишини ҳам жуда яхши тушундингиз. Бу орқали бу дунёда ғалаба ва охиратда эса жаннат ваъда қилинган. Бу йўлда жонни фидо қилиш шаҳидлик даражаси билан тақдирланади. Тирикларга эса нусрат ваъда қилинган. Агар сиз ўз эътиқодингизга боғлансангиз, унда ўзингизни шаҳидликка интизор ҳолда топасиз. Агар мақсадингизни доимо ёдда тутсангиз, ўзингизни ҳар доим сабр-тоқат устида кўрасиз.

Аллоҳ Таоло айтади:

Ҳолбуки Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ («Иймон келтирдик» деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур”. [29:3]

Яна айтади:

Одамлар орасида Аллоҳга бир четда (яъни сидқидилдан эмас, балки тил учида) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Бас, агар унга (диндор бўлгани шарофатидан) яхшилик етса, ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирон фитна-бахтсизлик етса (диндан) юз ўгириб кетур. У дунёю охиратда зиён кўрур. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир”. [22:11]

Яна айтади:

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنْ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنْ الأَمْوَالِ وَالأَنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرْ الصَّابِرِينَ ۩ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ ۩

Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад). [2:155-156]

Яна айтади:

“Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар учун ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас. Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) улуғ бахтдир”. [10:62-64]

Яна айтади:

“Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз. У Кунда золим-кофир кимсаларга узр-баҳоналари фойда бермас ва уларга лаънат бўлур, уларга энг ёмон жой – дўзах бўлур”. [40:51-52]

Ҳизб-ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here