Миср режимининг Ғазони ёрдамсиз қолдириши: бир оғиз сўз билан бўлса ҳам ёрдам беришни тақиқлашдан тортиб, қамалда фаол иштирок этишгача

0
62

Матбуот баёноти

Миср режимининг Ғазони ёрдамсиз қолдириши: бир оғиз сўз билан бўлса ҳам ёрдам беришни тақиқлашдан тортиб, қамалда фаол иштирок этишгача

Такрорланаётган манзара шундан иборат бўляптики, қамал остидаги Ғазо аҳли ҳар гал янги мусибатга дуч келар экан, араб режимлари, хусусан Миср режими, ўзларининг нафақат ёрдам бериш вазифасидан четда эканликларини, балки тил бириктирув ва ёрдамсиз қолдиришда ҳам фаол эканликларини яна бир бор кўрсатмоқдалар. Улар чегараларни қўриқлаш, шунингдек, ушбу заифҳол мусулмонларга ёрдам беришга қаратилган ҳар қандай рамзий ёки халқ ташаббусини тўсиш билан ҳатто қамалда амалий иштирок этишмоқда.

Мана кўриб қўйинг, Миср режими 2025 йил 11 июн куни Қоҳира аэропортига қонуний тарзда келган 12 нафар марокашлик фаолни депортация қилмоқда. Улар «Ғазога йўналган жаҳон ёрдам юриши» деб номланган рамзий карвонда иштирок этиш учун келишган эди. Турли мамлакатлардан араб ва ғайриараб фаоллар томонидан ташкил этилган ушбу карвон ташаббуси Ғазо секторида бир неча ойдан бери давом этаётган қамал, очарчилик ва қон тўкилишларга дунё эътиборини қаратишни мақсад қилган. Ғазога етиб бориш учун ягона очиқ йўлак ҳисобланган Миср режими уларни ёрдам ва қўллаб-қувватлаш билан кутиб олиши ва Рафаҳ орқали Ғазога ўтказиб, уларни зулмнинг гувоҳи бўлишларига имкон бериши керак эди. Аммо бу режим уларга таҳқирли хавфсизлик муносабати билан муомала қилмоқда ва дарҳол депортация қилишни маъқул кўрмоқда.

Бу марокашлик фаоллар қўлларида қурол кўтармаган ҳамда портлатиш ёки бузғунчиликка чақирмаган эдилар. Аксинча, зулм остида ҳар куни қони тўкилаётган мусулмон ғазолик халқ билан рамзий бирдамликда бўламиз, деган ниятда қалблари умидга тўлиб келгандилар. Бироқ улар аэропорт ичида қамал остида қолишди, ҳақоратли сўроқларга тутилишди. Миср режими улар олдига икки йўл қўйди: ё қамалишасан ёки Мисрни тарк этишасан! Афтидан, бу режимнинг одатига кўра Ғазога бирдамлик жиноят ҳисобланади!

Фаолларга нисбатан бундай муносабатнинг – Миср ташқи ишлар вазирлиги иддао қилганидек – шунчаки чегара қоидалари билан боғлиқлигига ёки тасодифий ҳолатлигига ҳеч ким ишонмайди. Чунки барчага маълумки, Рафаҳ чегара пункти тўлиқ Миср назорати остида; у истаса, пунктни очади, истаса ёпади. У кимни киритишни ёки тўсишни ҳам тўлиқ ўзи ҳал қилади. Аммо режим бу назоратни ҳеч қачон Ғазо аҳлини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлатмайди. Аксинча, у «суверенлигимиз», деган ниқоб остида айни назоратни босим ва қамал воситаси сифатида қўллаяпти ва яҳудий вужуди хавфсизлигига хизмат қилаётган сиёсий қуролга айлантиряпти.

Кимки ёрдамларни ўтказмаслик учун чегарани маҳкам ёпиб қўяётган, рамзий юришларни тўхтатаётган, ҳамдардлик намойишларини бостираётган, халқнинг ғазаб ва аламини ўзи учун хавф деб баҳолаётган бўлса, демак, у на билмасликда оқланади ва на ожизликда. Аксинча, у жиноятда фаол шерик ҳисобланади.

Уммат мусулмонларни – Ғазода бўладими ёки бошқа жойда – қатл, қамал, очарчилик ва вайронагарчиликка дучор бўлган бир пайтда ёлғиз ташлаб қўйиши ҳаргиз жоиз эмас. Айниқса, ёрдам бериш имконига эга бўлганлар зиммасига бу масъулият кўпроқ тушади. Ўзининг армияси, хавфсизлик аппарати ва ресурслари билан Миср режими эса, бошқа режимлардан кўра Ғазога нусрат-ёрдам беришга энг яқин ва қодир режимдир. Шу сабабли, унинг сукут сақлаши асло оқланмайди ва фарз қилинган вазифани бажармагани учун гуноҳкор бўлади. Аллоҳ таоло бундай деган:

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир»                                                                          [Анфол 72]

Агар ёрдам сўрашнинг ўзи ёрдам беришни фарз қилса, Ғазо аҳли қайта-қайта нидо қилган, Уммат эса турли юртларда уларга ёрдам беришга тайёрлигини кўрсатган экан, бундай ҳолатда Миср режими қандай позиция эгаллаши лозим?! Бироқ бу режим на ёрдам беряпти, на бошқаларни Ғазони қўллаб-қувватлашига рухсат беряпти. Янада ачинарлиси, сукут сақловчи режим энди ғов бўлувчи режимга айланди. Ҳатто ҳокимиятига ҳеч қандай таҳдид солмайдиган ҳаракатларни ҳам «хавфсизликка таҳдид» дея даъво қиляпти. Бу эса, режимнинг Уммат душмани бўлган яҳудий вужудига очиқдан-очиқ хизмат қилаётганини кўрсатади. Энди у Фаластин масаласини оғриқли юк деб билиб, бу ҳақда гапирувчиларнинг овозини ўчиришни ўзининг сиёсий мақсадига айлантириб олган.

Миср армиясининг ҳамда сиёсий-ҳарбий қарор чиқариш ваколатига эга режимнинг вазифаси ёрдам карвонларини тўсиш ёки чегараларни ёпиш эмас. Шунингдек, Рафаҳ чегарасини тўсиб, Америкадан рухсат ёки Тел-Авивдан розилик кутиш ҳам эмас. Аксинча, бу режим ўз қўшинларини чегарани куч билан очишга, Ғазога қўйилган қамални ёришга, яҳудий вужудининг ҳимоя иншоотларини нишонга олишга ва бутун Фаластинни озод қилишга йўналтириши шарт.

Фаластин замини Исломга тегишли бўлган, босиб олинган заминдир. Уни озод этиш вазифаси барча мусулмонларнинг зиммасида турибди, айниқса, армиялар бу борада биринчи навбатда масъул. Бу Ислом шариатида қатъий фарз бўлиб, на вақт ўтиши билан бекор бўлади, на халқаро келишувлар ва хиёнаткор шартномалар билан оқланади. Расулуллоҳ ﷺ

«فُكُّوا الْعَانِيَ»

«Асирни озод этинглар», дея марҳамат қилганлар. Шундай экан, яҳудий вужуди қамоқларида минглаб мусулмон асир қолаётган экан, ҳатто Ғазо аҳли ўз юртларида қамалда қолаётган экан, армияларимиз қаерда қолди?! Бугун анави чегаралар «суверенитет» деган ниқоб остида мусулмонларни маҳкам ушлаб турувчи қамоқ деворларига айланди. Бу ҳолатни эса «суверенитет» деб атамоқдалар. Агар бу мусулмонларни ўз оға-иниларига ёрдам беришдан тўсадиган суверенитет бўлса, Ислом бундай суверенитетни мутлақо тан олмайди.

Тўғри, фаоллар томонидан амалга оширилган бу қадам фақатгина рамзий бўлиб, амалий жиҳатдан етарли эмас. Аммо шундай бўлсада, бу қадамдан Умматнинг онги ўсиб кетганлиги, ўз масаласини онгли равишда тушуниб, ўз бурчини унутмаганлиги яққол кўриниб турибди. Асил муаммо халқларда эмас, режимлардадир. Чунки улар яҳудий вужудини қўриқлаб, у билан муносабатларни очиқ ва махфий нормаллаштиришяпти ҳамда Умматга қарши унинг дини, эътиқоди ва позицияси борасида кураш олиб боришяпти.

Бугунги кунда Миср режими бетараф эмас, балки Ғазони бўғишда фаол иштирок этаётган томон ҳисобланади. Ҳатто қамалда шунчалик қатнашяптики, баъзи ҳолларда бу ҳатто яҳудий вужудининг зулмидан ҳам ошиб кетяпти, масалан, Ғазога раҳмдиллик ибораларининг айтилишига ҳам тўсқинлик қиляпти, фаолларни калтаклаяпти, журналистларни қувғин қиляпти, бирдамлик билдирганларни депортация қиляпти ва эркин овозларни бўғяпти. Чунки у ҳар қандай эркин сўзни ўзининг малай, расво ҳокимияти учун таҳдид деб биляпти.

Сайкс-Пико шартномасидан сўнг режимлар томонидан мустаҳкамлаб келинаётган энг катта фожиалардан бири «миллий суверенитет» тушунчасининг мияларга сингдирилиши бўлди. Бу мафкурага кўра, марокашлик мусулмон Мисрда ғариб, мисрлик мусулмон Сурияда ёт, иорданиялик мусулмон Фаластинда бегона ҳисобланяпти. Бу эса Ислом таълимотига бутунлай зид. Ислом Умматни битта Уммат қилди ва чегараларни, паспортларни ва виза сингари тўсиқларни тан олмади. Шундай экан, марокашлик мусулмон Фаластинга бориш учун нега визага муҳтож бўляпти?! Нега ўз оға-иниларига бирдамлик билдирмоқчи бўлса, шу нияти учун жавобгарликка тортиляпти?! Нега ёрдам бериш жиноятга, режимларнинг лоқайдлиги эса шарафга айланди?!

Қоҳира аэропортида содир бўлган воқеа тасодифий ҳол эмас. Аксинча, бу ҳукмрон режимга чуқур сингиб кетган оғир хиёнат касаллигининг аломатларидан биридир. Бу Умматга ва унинг ақидасига хиёнатдир, Фаластин масаласини батамом ёпишга қаратилган Америка-яҳудий режасига фаол хизмат қилишдир. Бу режимни на таъмирлаш билан тузатиб бўлади, на илтимос қилиш билан. Балки тўғрилашнинг ягона йўли уни илдизи билан йўқ қилиш ва ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдан иборат. Зеро, Халифалик Қуддусни озод қилиш учун армияларни ҳаракатга келтиради ва Ислом байроғини баланд кўтаради. Уммат, айниқса, унинг ёшлари шуни тўлиқ англасинларки, Фаластинга етиш йўли режимлар олдида ёлвориш билан ҳам, ҳар қанча маънавий маъно касб этмасин, рамзий карвонлар билан ҳам очилмайди. Чунки ҳақиқий йўл мусулмон юртларида туб ўзгаришни амалга оширишдан иборатдир. Бу эса фақат нусрат ёки шаҳидликни тан оладиган, бошқа йўлни танимайдиган Ислом давлатини барпо этиш орқали рўёбга чиқади.

Эй Кинона аскарлари!

Фаластинни озод этиш сизнинг зиммангиздаги фарз бўлиб, иймондaн кейин ундан муҳимроқ амал йўқ. Кофирларнинг мусулмон юртларидаги ҳарбий жойлашувини қувиб чиқариш бошқалардан аввал сизнинг зиммангиздаги бурчдир. Агар Ислом юртига ҳужум қилинса ёки душманнинг ҳужумга тайёрланаётгани аниқ бўлса, бундай ҳолатда – то душманни тўсиш учун етарли миқдорда куч тўплангунга қадар – жиҳод ўша ҳудуд аҳли учун фарз бўлади. Агар душман у ерни босиб олса, жиҳод қўшни юртларга фарзга айланади. Агар улар ҳам душманни қайтаришга кучлари етмаса, жиҳод янада узоқроқдаги юртларга фарз бўлади ва шу тариқа, фарзлик омматан мусулмонларга тарқалади. Агар душман бирор ҳудудни тўлиқ босиб олса, жиҳод ўша ҳудудда қолган мусулмонлар учун мандуб бўлиб қолади, чунки улар асирлар мақомига тушадилар. Бироқ ҳудуд атрофидаги қўшни юртлардаги қодир мусулмонлар учун жиҳод ҳануз фарз бўлиб қолаверади. Бугун сиз Кинона қўшинларини бошқараётган режим ушбу ҳудудларни озод қилишга қаратилган жиҳодга ғов бўляпти. Шунинг учун «Вожибни амалга ошириш учун зарур бўлган восита ҳам вожибдир», деган шаръий қоидага биноан, Миср режимини ағдариш ҳам фарз бўлди. Чунки шу билангина жиҳодни жорий қилиб, ушбу Ислом ерлари ва муқаддасотларини қайтариб олиш мумкин. Аммо бу ишлардан ҳам аввал турган янада улуғ фарз (фарзлар тожи) мавжуд. У ҳам бўлса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик остида Ислом билан ҳукм юритишдир.

Эй Кинона қўшинлари!

Сиз кеча ҳам Умматнинг қалқони ва қўлидаги қуроли эдингиз, бугун ҳам шундайсиз. Энди ўз эркинлигингизни қайта тиклаб, Уммат билан яна бир сафда туринг ва сизни кишанлаб турган золим ҳукмдорларнинг занжирларини узинг ва улар таклиф қилган погон, унвон ва маошларни рад этинг. Сизни осмонлар ва ер кенглигича бўлган жаннат сари бошлаётган етакчилар қўлига қўлингизни беринг. Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида сиз учун энг фойдали ва энг барқарор амал мана шудир. Улар билан биргаликда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали Умматнинг дард-аламини кетказиб, унинг ҳокимиятини қайтариб олинг!

﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ﴾

«(Эй мўминлар), сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»                                                                           [Нисо 75]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

NO COMMENTS