Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти «Фаластин, Кашмир ва Аракан – ягона ечим Халифаликдир!» номли норозилик намойишларини ўтказди

24
0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти «Фаластин, Кашмир ва Аракан – ягона ечим Халифаликдир!» номли норозилик намойишларини ўтказди

2025 йил 23 май, жума куни Ҳизб ут-Таҳрир Бангладеш вилояти Жума намозидан сўнг Дакка ва Читтагонг шаҳарларидаги бир қатор масжидлар олдида норозилик намойишларини ўтказди. Ушбу намойишлар яҳудий вужуди Ғазо секторида тўлиқ назорат ўрнатиш мақсадида амалга ошираётган янги тажовузга қарши ўтказилди.

Сўзга чиққанлар Ғазодаги мусулмонларнинг ҳозирги аҳволини тасвирлаб, шундай дедилар: яҳудий вужуди Ғазо устидан тўла назорат ўрнатиш ва омон қолганларни мажбурий кўчириш учун кенг кўламли ҳужумни режалаштирмоқда. Ушбу  кенг кўламли ҳужумнинг биринчи босқичи «Гидеон аравалари» номи билан бошланди. Одамлар сўнгги васиятларини ёзмоқда. Ота-оналар нимталанган тана аъзолар орасидан ўз фарзандларини таниб олишлари учун фарзандларининг қўлларига исмларини ёзиб қўймоқда. Яҳудийлар Ғазонинг турли ҳудудларига қарши уюштирган ҳужумларда 36 соат ичида камида 250 фаластинлик мусулмон ўлдирилди. Шу жумладан Хон Юнусдаги Мавосий минтақасига қилинган ҳаво ҳужумида 24 киши тириклайин ёқилди, улар орасида гўдаклар ҳам бор. Бугина эмас, 11 ҳафтадан бери гуманитар ёрдамлар киритилиши ман қилингани туфайли, озиқ-овқат танқис бўлиб, болалар очарчиликни бошдан кечирмоқдалар. Ҳатто, БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари 2025 йил 19 майда 48 соат ичида гуманитар ёрдамлар етказилмаса ғазолик 14 минг гўдак очликдан ҳалок бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Ниҳоят, ўтган душанба куни бор-йўғи 5 та ёрдам юк машинаси киритилди. Уларнинг 2 тасига кафанликлар юкланган эди!

Дарҳақиқат, Ислом Умматининг нақадар ғазабнок эканлиги ва норозилик намойишларини ўтказаётганига қарамай, ҳукмдорлар яҳудийлар зўравонлигини қўллаб-қувватлаётган Америка манфаатларини ҳимоя қилишда мусобақалашаётганини кўрмоқдасиз. Бунга яқинда араб ҳукмдорлари АҚШ билан миллиардлаб долларлик қурол-яроғ келишувини имзолашгани ва Трампга ҳашаматли учоқ совға қилишгани яққол мисол бўлади. Бангладешдаги муваққат ҳукумат эса, Американинг минтақадаги манфаатини ҳимоя қилиш учун «гуманитар коридор»ни таклиф қилди. DP World компаниясига портни топшириш орқали АҚШнинг геосиёсий мақсадларига хизмат қилмоқда. Мусулмон ҳукмдорларининг Америкага тобелик сиёсати эса, яҳудий вужудининг мусулмонларга қарши аёвсиз ҳужумларини давом эттиришга ундамоқда.

Сўзга чиққанлар қуйидагиларни қўшимча қилдилар: мусулмонларга нисбатан тобора кучайиб бораётган тажовузлар Фаластин билангина чекланиб қолмади, балки ер юзи бўйлаб тарқалмоқда. Биз мустамлакачиларнинг Роҳинга мусулмонларига қарши тил бириктиришганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Чунки уларни ўлдириб ва мажбурий кўчириб келаётган исёнчи Аракан армиясига топшириш учун «гуманитар коридор» режалаштирилди. Ҳинд ҳукумати Кашмирни дунёдаги энг йирик қамоқхоналардан бирига айлантириб, Пахалгам ҳужумидан сўнг фуқароликни текшириш баҳонасида 6000дан ортиқ мусулмонни қамоққа олди. Шунингдек, Ҳиндистоннинг турли минтақаларида мусулмонларнинг уй ва масжидларини бузиб, уйларидан мажбурий кўчираётганига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз.

Нутқда яна шундай дейилади: Бир қарашда, бўлаётган воқеалар Ислом Умматини заиф кўрсатаётганга ўхшаши мумкин. Аммо, ҳақиқат шуки, мустамлакачи кофирлар Ислом Умматининг уйғонишини яхши англаб, келаётган инқилобий кўтарилишни олдини олишга жидду жаҳд билан ҳаракат қилмоқда. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Саҳиҳи Муслим). Шунинг учун ҳам бугун Ислом Уммати малай ҳукмдорларни ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш йўлида бирлашмоқда. Мусулмонларнинг дунё бўйлаб бошдан кечираётган азоб-уқубатлари янгилик эмас. Чунки буларнинг барчаси уларнинг ҳимоячиси ва қалқони бўлган Халифалик қулатилгандан бошланди. Мустамлакачи кофирларнинг Халифалик тикланишидан хавотирланиб қўрқишаётгани етакчиларининг баёнотларида яққол кўринади. Америка разведкаси раҳбари Тулси Габбард: «Мусулмонлар Халифаликни тиклаш учун бир неча давлатларда бошқарувни қўлга олишни истайдилар», деди. Унинг бу баёноти мустамлакачиларнинг Ҳиндистон ярим оролида Халифалик тонги отишидан қўрқаётганини ифодалайди. Шунинг учун Американинг регионал малайи Ҳиндистон минтақадаги мусулмонларни бостиришга ноумидларча ҳаракат қилмоқда. Бу хавотир қонхўр Нетаняхунинг: «Биз ҳеч қачон Ўрта Ер денгизи соҳилларида ҳеч қандай Халифаликнинг тикланишига йўл қўймаймиз», деган баёнотида ҳам яққол кўринади.

Нутқ сўзлаганлар хотима сифатида инсонларга, хусусан холис сиёсатчиларга, мутафаккирларга ва қувват аҳлига нидо қилиб шундай дедилар: Аллоҳ таоло айтади:

﴿كُنتُمۡ خَيۡرَ أُمَّةٍ أُخۡرِجَتۡ لِلنَّاسِ﴾

«Сизлар инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз».      [Оли Имрон 110]

Ҳа, албатта бу Уммат энг яхши умматдир. Кофир мушриклар бу Умматни ҳаргиз ўзларига бўйсундира олишмайди ва бу воқеликда тасдиқланган ҳақиқатдир. Бу энг яхши Уммат ўз ғояси, яъни Росулуллоҳ ﷺ

«… ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади» деб башорат берган Халифалик сари шахдам қадамлар ташлаб бормоқда. Шундай экан, Ҳизб ут-Таҳрир етакчилиги остида, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклашда жидду жаҳдингиз билан ҳаракат қилишга Аллоҳга ваъда беришингиз зарур.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»                                            [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here