2025–2026 йилги миллий бюджет кўрсаткичи – бу АҚШ ва унинг янги мустамлакачи ташкилоти бўлмиш Халқаро Валюта Фонди кўрсатмаларига итоат қилиш ҳамда капитализм сиёсатлари ва Уммат азобининг давомидир

49
0

Матбуот баёноти

2025–2026 йилги миллий бюджет кўрсаткичи – бу АҚШ ва унинг янги мустамлакачи ташкилоти бўлмиш Халқаро Валюта Фонди кўрсатмаларига итоат қилиш ҳамда капитализм сиёсатлари ва Уммат азобининг давомидир

Бангладеш муваққат ҳукумати АҚШнинг божхона сиёсатига бўйсуниб ҳамда унинг янги мустамлакачилик қуроли бўлмиш Халқаро Валюта Фонди юклаган, саноатни емирувчи ва эксплуатацион солиқ сиёсатини амалга оширган ҳолда 2025-2026 йилги давлат бюджети лойиҳасини тайёрлади. Сиёсат ва тараққиёт маркази (CPD) маълумотларига кўра, муваққат ҳукумат ҳукмронлигининг сўнгги тўққиз ойи ичида 2,7 миллиондан ортиқ инсон «янги камбағаллар» қаторига қўшилди. Бу эса аҳоли харид қобилиятининг кун сайин пасайиб бораётган шароитида рўй берди.

Ушбу бюджет инфляцияни назорат қилади, деб ваъда берилган бўлса-да, бироқ халқ учун зарур маҳсулотларга қўйилган бож ва қўшимча қиймат солиғини олиб ташлаш борасида ҳеч қандай жиддий қадам ташланмади. Демак, бу ваъда алдашдан ва халқнинг давомий азоб-уқубатини масхара қилишдан бошқа нарса эмас. Ҳукумат Трампнинг божхона сиёсатига қарши туриш деган баҳона билан АҚШдан пахта импорт қилишни кўпайтиришга ҳамда АҚШнинг суюлтирилган газ компанияси «Argent LNG» билан йирик шартномалар имзолашга киришди. Шунингдек, АҚШнинг газ ва пахта каби 110 та маҳсулоти учун божларни бекор қилди. Бу эса АҚШга бўлган мутлақ садоқатнинг очиқ ифодасидир.

Ҳукуматнинг тайёр кийим-кечак маҳсулотларини АҚШга экспорт қилишда божхона имтиёзларини қўлга киритиш, деган баҳонаси ўргимчак тўридан ҳам заиф бир баҳонадир. Гап шундаки, агар Вашингтон Бангладеш маҳсулотларига бож соладиган бўлса, зарарга учрайдиган авваламбор ўзи, яъни Америка истеъмолчилари бўлади. Чунки америкалик импортчилар бу маҳсулотларни бошқа жойдан арзонроқ топа олмайди. Бунинг муқобили ўлароқ, АҚШ маҳсулотларини божсиз олиб кириш Бангладеш учун анча қимматга тушади. Чунки айни маҳсулотлар АҚШда ишлаб чиқарилгани боис табиий қимматлиги ва ташиш харажатлари туфайли арзон бўлмайди.

Халқаро Валюта Фондининг АҚШ қўлидаги мустамлакачилик қуроли эканлиги бутун дунёга маълум. Бу ташкилотнинг «эркин бозор» ва солиққа асосланган сиёсати давлатлар иқтисоди устидан назорат ўрнатишга қаратилган. Шундоқ ҳам электр таъминоти етишмаслиги ва унинг қимматлиги сабабли маҳаллий саноат оғир аҳволда бўлган бир вақтда, ҳукумат электр ва ёқилғи солиқларини камайтирмади. Бунга ечим топиш ўрнига, маҳаллий саноатнинг нафасини бўғди, хорижий сармояни жалб қилиш учун эса, уларга солиқ имтиёзлари ва ёқилғи кафолатлари тақдим этди. Дарҳақиқат, тадбиркорлар бизнесга қарши тусдаги мазкур бюджетдан жиддий ташвиш билдирдилар.

Шундай қилиб, капиталистик ҳукмрон табақа Халқаро Валюта Фонди орқали амалга оширилаётган сиёсатлар билан Ғарбнинг розилигини қозонишга уринмоқда. Бу эса халққа нисбатан очиқ хиёнатдир. Аллоҳ азза ва жалла аҳмоқ ҳукмдорлар ҳақида

﴿وَلَا تُؤۡتُواْ ٱلسُّفَهَآءَ أَمۡوَٰلَكُمُ ٱلَّتِي جَعَلَ ٱللَّهُ لَكُمۡ قِيَٰمٗا﴾

«(Эй мўминлар) Аллоҳ сизга турмуш воситаси қилиб берган молларни аҳмоқларга бериб қўйманг»

                                                                                                       [Нисо 5]

деган. Ҳа, халқ ҳаракати тоғут Ҳасина ҳукуматини ағдариб, бу йўлда кўп қурбонликлар берди, бироқ бугунги муваққат ҳукумат ҳам худди ўша тоғут ҳукуматнинг йўлидан бормоқда: маҳаллий ва хорижий капиталистларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ҳамда Ҳасина амалга оширган ва мустамлакачиликка хизмат қиладиган иқтисодий лойиҳаларни татбиқ қилишни давом эттирмоқда. Юрт манфаатларига зид бўлган Адани (Adani) шартномасини бекор қилмади, миллиардлаб маблағларни «сиғим тўлови» баҳонаси остида талаётган Quick Rental компанияларининг ўғирликларига ҳам барҳам бермади. Шу билан бирга, метро тоннели ва Матарбари электростанцияси каби пухта ўйланмаган япон лойиҳаларини амалга оширишда давом этмоқда. Бу эса аҳоли елкасидаги солиқ юкини янада оғирлаштириб, уларни хорижий қарзлар фоизлари ва сиғим тўловларини тўлашга мажбур қилмоқда. Ачинарли томони шундаки, «дискриминацияга қарши кураш» шиори остида тузилган ҳукуматнинг ўзи энди қора пулларни оқлаш сиёсатини давом эттириш билан ўша дискриминацияни амалга оширмоқда.

Эй инсонлар! Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا﴾

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур»                                                                                   [Тоҳа 123]

Шунинг учун, то Рошид Халифалик давлатида Ислом бюджети ўрнатилмагунича устингиздан бу зулмлар асло кўтарилмайди.

Биринчидан: шариатга кўра давлатнинг бурчи ўз қўл остидаги ҳар бир фуқарони озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар-жой каби асосий эҳтиёжлар билан таъминлашдан иборат. Шу боис, Халифалик бюджетининг таркиби иш ўринларини яратиш, муҳтожлар ва ногиронларга ёрдам кўрсатишга асосланади.

Иккинчидан: маҳаллий савдогарларга божхона солиғи ва қўшимча қиймат солиғи солиш ҳаром, чунки бож фақат хорижий савдогарларга қўлланилади. Росулуллоҳ ﷺ:

«لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ»

«Солиқ солувчи жаннатга кирмайди», деганлар. (Абу Довуд ривояти).

Учинчидан: электр, газ ва нефть каби умумий ресурслар соҳаси шариатда умумий мулк саналади ва уларни хусусийлаштириш мумкин эмас. Давлат бу соҳаларни ўзи бошқариб, тушадиган даромадларни Уммат манфаатларига – йўл, кўприк ва бошқа инфратузилмалар қуришга сарфлаши шарт. Бунда ҳалокатли ташқи қарзларга суяниб бўлмайди. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ: الْمَاءِ، وَالْكَلَأِ، وَالنَّارِ»

«Мусулмонлар уч нарсада: сув, яйлов ва оловда шерикдирлар». (Абу Довуд ривояти). Бошқа ривоятда: «уларнинг пули ҳам ҳаром» деганлар. Ваҳийга асосланган адолатли исломий бюджетни жорий этиш – халқ қадри-қимматини сақлаш, фаровонликка эришиш ва ҳақиқий адолатни таъминлашнинг ягона йўлидир. Бу йўл Халқаро Валюта Фондининг режаларидан ва малай ҳукуматларнинг хиёнатларидан мутлақо узоқдир.

﴿وَلَوۡ أَنَّ أَهۡلَ ٱلۡقُرَىٰٓ ءَامَنُواْ وَٱتَّقَوۡاْ لَفَتَحۡنَا عَلَيۡهِم بَرَكَٰتٖ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ وَلَٰكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذۡنَٰهُم بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ﴾

«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлишганида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилишди, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик»

                                                                                                   [Аъроф 96]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here