Марказий Осиё давлатлари КХШТга мухтожми? 2025 йил 28 май куни Бишкек шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қирғизистон мудофаа вазири Руслан Мукамбетов раислигида ўтган йиғилишда ташкилотга аъзо давлатларнинг мудофаа идоралари раҳбарлари, шунингдек, ташкилот котибияти ва Бирлашган штаб вакиллари иштирок этди. Коллектив хавфсизликни таъминлашга қаратилган КХШТ ўзини постсовет давлатларининг ҳарбий иттифоқи сифатида кўрсатиб келади. Бироқ кейинги йилларда, экспертлар ва сиёсатчилар ушбу ташкилотнинг Марказий Осиё мамлакатларидаги самарадорлигига ва долзарблигига шубҳа билан қарай бошлади. КХШТ Марказий Осиё давлатлари учун аҳамиятсиз, керак бўлса зарарли ташкилот сифатида баҳоланган ҳолатларни кўп учратиш мумкин. Асосийси, ташкилот фақат Россия манфаатларига хизмат қилмоқда. КХШТга Россия етакчилик қилади ва ташкилот томонидан қабул қилинадиган қарорларга бевосита таъсир қилади. Бу эса, амалий нуқтаи назардан қараганда, ташкилотнинг кун тартиби ва устуворлигини Москва назорат қилишини англатади. Бошқа аъзо давлатлар қарор қабул қилиш жараёнида тенг ҳуқуқга эга эмас. КХШТнинг иштироки кўпинча фақат Россиянинг стратегик манфаатларига хизмат қилади. Масалан, 2022 йил январида КХШТ қўшинларининг Қозоғистонга киритилиши ташқи таҳдидга жавоб эмас, балки Токаев режимини ҳимоя қилиш операцияси сифатида қабул қилинди. Кремл инқирозли вазиятларга аралашишни хоҳласа-да, ташкилот реал таҳдид ва можароларга жавоб беришга қодир эмаслигини кўрсатди. Шунингдек, 2020 ва 2022 йилларда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги жанговар ҳаракатлар пайтида ҳам КХШТ бу воқеаларга муносабат билдирмай, томошабин бўлиб турди. Ваҳолангки, Арманистон ташкилотга аъзо эди. Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида можаролар юзага келганда эса, КХШТ фақат баёнотлар бериш билан чекланди. Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин Марказий Осиё давлатлари мувофиқлаштирилган ҳаракат ва ёрдам кутган эди, бироқ бу ҳам амалга ошмади. Бу омиллар КХШТнинг “хавфсизлик кафолатчиси” сифатига нисбатан ишончни сусайтиради. Қолаверса, Россиянинг “Билганимни қиламан” сиёсати кучайиб борётганлиги сабабли Марказий Осиё давлатларининг бу ташкилотдан тобора узоқлашиб бораётгани кузатилмоқда. 2022 йилда Украинада кенг кўламли уруш бошланиши ортидан Россия билан битта ҳарбий иттифоқ ичида бўлиш Марказий Осиё давлатларининг Ғарб ва Хитой билан муносабатларига путур етказа бошлади. Кўп векторли ташқи сиёсат юритиш ва Туркия, Хитой, АҚШ каби бошқа давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётган Марказий Осиё давлатларининг КХШТга боғлиқлиги унинг ушбу мақсадларига эришишига тўсиқ бўлмоқда. Россия учун КХШТ шунчаки ҳарбий иттифоқ эмас, балки у сиёсий босим ўтказиш қуролидир. Шунингдек у Марказий Осиё давлатларининг ички ишларига аралашиш ҳамда ўзига тобе режимларни қўллаб-қувватлаш воситасидир. Шу боис КХШТ ҳозирги ҳолатида Марказий Осиё давлатларининг манфаатларига жавоб бермайди ҳамда реал таҳдидларга ҳам самарали жавоб қайтара олмайди. Унинг амалиётлари кўпинча Россиянинг геосиёсий манфаатларига хизмат қилади холос. КХШТ Россияга назорати остида, постсовет услубида ва ҳарбий йўналишда тузилган классик иттифоқ бўлиб, эски ташкилот сифатида Марказий Осиёда ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда. Унинг ҳарбий ва сиёсий кучи самара бермаяпти. Исломий ўлкаларнинг бу ташкилотга аъзо бўлишлари шаръан жойиз эмас. Аксинча, бу ташкилотни дарҳол тарк этишлари лозим. Бундай қарор Марказий Осиё давлатларига стратегик мустақилликка эришиш, Россия ҳукмронлигидан қутулиш ва бошқа стандартлар билан хавфсизлигини мустаҳкамлаш имконини беради. Марказий Осиё давлатлари ушбу ташкилотга аъзолигига нуқта қўйиши керак. Чунки бу унинг уставига зид эмас. Минтақа хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун бошқа йўллар излаш керак. Аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган бу ўлкалар ягона исломий давлат сифатида – сиёсий, маданий ва мудофаа соҳаларида ўз суверенитетини қўлга киритишлари мумкин. Бу эса – Аллоҳ Таолонинг иродаси билан – тез кунларда Халифалик давлати байроғи остида албатта амалга ошади. Ҳужжат Жамиа

25
0

Матбуот баёноти

Келгинди яҳудийлар қурмоқчи бўлаётган янги тураржойлар яҳудий вужуди алангалатган навбатдаги уруш бўлиб, у қўшиб олиш ва қувиб чиқаришга замин тайёрлайди

Яҳудий мудофаа вазири Исраэл Кац билан молия вазири радикал Бецалел Смотрич томонидан берилган қўшма баёнотга кўра, яҳудий вужуди яна 22 та келгинди яҳудийларнинг янги тураржойларини барпо этади. Бу тураржойлардан баъзилари Ғарбий соҳилнинг ички ҳудудларида, айримлари эса аввал яҳудийлар чиқиб кетган жойларда, яна баъзилари ҳатто Иордания билан чегарадош ҳудудларда жойлашади. Бу қарор хавфсизлик вазирлари кенгашининг янги қарори доирасида қабул қилинган бўлиб, яҳудийлар томонидан Осло келишувидан буёнги энг катта ишғол ҳисобланади. Смотрич ушбу тураржойлар билан фахрланиб, «Навбатдаги қадам – суверенитетдир. Биз бегона ерни эмас, аждодларимиз меросини олдик», деди. Жума куни Исраэл Кац 22 та янги тураржой қуриш ҳақидаги баёнотидан сўнг бундай деди: «Бу – Франция президенти Эммануэл Макрон ва унинг дўстларига очиқ нома: улар Фаластин давлатини қоғозда тан оладилар, биз эса реал воқеликда яҳудий Исроил давлатини қуряпмиз».

Иордания ташқи ишлар ва хориждаги фуқаролар ишлари вазирлиги ўзининг матбуот котиби доктор Суфён Қузот орқали мазкур қарорни қатъий қоралади. Зеро, бу қарор БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2334-сонли резолюциясига зид бўлиб, у 1967 йилдан буён фаластинликлар ерларида демографик таркиб ва ҳудудий табиатни ўзгартиришга қаратилган яҳудий вужудининг барча ҳаракатларини қоралайди. Фаластин маъмурияти ҳам Ғарбий соҳилдаги ишғолни қоралади ва бундай ҳаракатларнинг минтақага зўравонлик келтиришидан огоҳлантирди. Миср ва Британия ҳам келгинди яҳудийларнинг янги тураржойларнинг қурилиши борасидаги ушбу қарорини қоралади.

Иордания ташқи ишлар вазири Айман Сафадий Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас билан суҳбатда яҳудийларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари Ғарбий соҳилда портлаш хавфини келтириб чиқараётганини айтди. У «икки давлат ечими»дан бошқа ечим йўқлиги ва бу тинчликни таъминлайдиган ягона йўл эканини қайд этди. Шунингдек, Сафадий яҳудий вужудининг Ғазодаги ваҳший тажовузи ва систематик очлик сиёсати ҳар қандай чегара ва инсоний меъёрни бузиб ўтганини таъкидлади.

Биз ушбу воқеалар ва яҳудий раҳбарларининг баёнотлари ҳамда араб режимларининг муносабатларига нисбатан қуйидагиларни баён қиламиз:

  • Яҳудий вужуди ва унинг раҳбарларининг ниятлари ҳам, амалий ҳаракатлари ҳам ишғолни давом эттиришга, Ғарбий Соҳилни аннексия қилишга ва «Яҳудо ва Самария» деб аталувчи ҳудудда яҳудий давлатини қуришга қаратилган, бунга асло шубҳа йўқ.
  • Яҳудийлар икки давлат ечимини истамасликларини ҳамон билдириб келишяпти. Улар амалда бу қоғоздаги давлат учун жой қолдирганлари ҳам йўқ. Бу ечим халқаро тузум ва араб давлатлари ҳукмдорлари томонидан ташкил қилинган сиёсий тил бириктирувдан бошқа нарса эмас.
  • Икки давлат ечими хиёнаткор сиёсий ўйин бўлиб, араб режимлари ва Фаластин маъмурияти томонидан яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш, уни барқарорлаштириш, ўз ҳукмронликларини сақлаб қолиш учун қўллаб-қувватланаётган воситадир. Бу фақат қоғоздаги давлат бўлиб, реал воқеликда мавжуд эмас.
  • Келгинди яҳудийларнинг янги тураржойларини кенгайтириш фақат икки давлат ечимини йўққа чиқариш эмас, балки келгусида босиб олиш ва фаластинликларни мажбуран чиқариш режасининг амалий босқичидир. Бу режа икки йилдан бери Ғарбий соҳилда яҳудий вужудининг зўравон ва қирғинбарот машинаси орқали амалга ошириляпти.
  • Яҳудий вужудининг такаббурлиги ва истибдоди ортида турган асосий куч Америкадир. Америка бу вужудни ҳукмронликка эришиши ва мавжудлигини давом эттириши учун зарур воситалар билан таъминлаб келмоқда. У, шунингдек, мусулмон ўлкаларидаги ҳукмдор режимларни ўзига бўйсундириб келмоқда. Бу Трампнинг сафарида очиқ намоён бўлди.
  • Иордания режими яҳудий вужуди тажовузларини – масалан, Ақсо масжидини топташи, Ғарбий Соҳилдаги ҳужумлари, келгинди яҳудийларнинг янги тураржойлар қуришлари каби қилмишларни – йиллар давомида расман-юзаки қоралаб келмоқда. Кейин эса халқаро тузум ва халқаро ҳуқуққа шикоят қилиб, улардан ечим кутмоқда. Иордания ташқи ишлар вазирининг ўзи халқаро ҳуқуқни «анча вақтдан бери кўмилиб йўқ бўлиб кетган»ини таъкидлаган бўлишига қарамай, уни жорий қилишни талаб қилмоқда. Бу эса Иордания режимининг на муваффақиятли ва на холис эканини, аксинча, яҳудий вужуди билан ҳамкорлик қилаётганини ва Иордания манфаатларини қурбон қилиб, ўз ҳукмронлигини сақлашни устун қўяётганини яққол кўрсатиб турибди.
  • Яҳудий вужудининг зулмкор таҳдидлари ва агрессив позициялари қаршисида жиддий ва холис бўлиш лозим. Бу эса Иордания режимидан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло амрига итоат қилган ҳолда, суверенитет ва мардликка мос, жиддий қадамлар ташлашни, яҳудий вужуди билан барча алоқаларни узиб, унга қарши душманлик ва уруш ҳолатини эълон қилишни (чунки у биз билан худди шундай тилда гаплашяпти), шунингдек, унинг ёвузликларини кўрмасликка ва эшитмасликка олган халқаро тузумга ҳануз умид боғлаб мурожаат қилиш ва шу орқали ўзини хор қилиш каби ишлардан тийилишни талаб қилади.

Америка, Ғарб ва яҳудий вужуди – мағлуб этилмайдиган ва енгиб бўлмайдиган тақдир эмас. Биз уларнинг мағлубиятларига ҳамда ўз кучлари билан бостириб кирган Ислом юртларидан қўшинларининг қандай қочганига гувоҳ бўлганмиз. Яҳудий вужудининг ўзи ҳам шуни яхши биладики, қачон Аллоҳ Ислом Умматига нусрат ва ғолиблик берса ва у ўз давлатини барпо этса, бу вужуднинг пойдеворларини қулатиб, уни илдизи билан қўпориб ташлашга – ҳатто ҳозирги тузумлар раҳбарлари яҳудийлар билан тил бириктиришаётган бўлсалар ҳам – албатта қодирдир.

Эй мусулмонлар!

Яҳудий вужуди, Америка ва Ғарбдан иборат душманларингиз сизларга қарши тажовузкорликда ва мустамлакачилик лойиҳаларини амалга оширишда, юртларингизни босиб олишда, бойликларингизни талон-торож қилишда, Ғазо, Ғарбий соҳил ва бошқа жойларда аҳолингизни ўлдириш ва қувиб чиқаришда давом этмоқдалар. Яҳудий вужуди бутун Фаластинни эгаллаш орзусида. Шундай экан, агар сиз Халифаликни барпо этишда кечиксангиз, бунинг тўлови жуда қимматга тушади.

﴿وَلَيَنصُرَنَّ ٱللَّهُ مَن يَنصُرُهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ + ٱلَّذِينَ إِن مَّكَّنَّٰهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَوُاْ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَمَرُواْ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَنَهَوۡاْ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَلِلَّهِ عَٰقِبَةُ ٱلۡأُمُورِ﴾

«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир. Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» [Ҳаж 40-41]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иордания вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here