Марказий Осиё давлатлари КХШТга мухтожми?

106
0

Марказий Осиё давлатлари КХШТга мухтожми?

2025 йил 28 май куни Бишкек шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қирғизистон мудофаа вазири Руслан Мукамбетов раислигида ўтган йиғилишда ташкилотга аъзо давлатларнинг мудофаа идоралари раҳбарлари, шунингдек, ташкилот котибияти ва Бирлашган штаб вакиллари иштирок этди.

Коллектив хавфсизликни таъминлашга қаратилган КХШТ ўзини постсовет давлатларининг ҳарбий иттифоқи сифатида кўрсатиб келади. Бироқ кейинги йилларда, экспертлар ва сиёсатчилар ушбу ташкилотнинг Марказий Осиё мамлакатларидаги самарадорлигига ва долзарблигига шубҳа билан қарай бошлади. КХШТ Марказий Осиё давлатлари учун аҳамиятсиз, керак бўлса зарарли ташкилот сифатида баҳоланган ҳолатларни кўп учратиш мумкин. Асосийси, ташкилот фақат Россия манфаатларига хизмат қилмоқда.

КХШТга Россия етакчилик қилади ва ташкилот томонидан қабул қилинадиган қарорларга бевосита таъсир қилади. Бу эса, амалий нуқтаи назардан қараганда, ташкилотнинг кун тартиби ва устуворлигини Москва назорат қилишини англатади. Бошқа аъзо давлатлар қарор қабул қилиш жараёнида тенг ҳуқуқга эга эмас. КХШТнинг иштироки кўпинча фақат Россиянинг стратегик манфаатларига хизмат қилади. Масалан, 2022 йил январида КХШТ қўшинларининг Қозоғистонга киритилиши ташқи таҳдидга жавоб эмас, балки Токаев режимини ҳимоя қилиш операцияси сифатида қабул қилинди. Кремл инқирозли вазиятларга аралашишни хоҳласа-да, ташкилот реал таҳдид ва можароларга жавоб беришга қодир эмаслигини кўрсатди. Шунингдек, 2020 ва 2022 йилларда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги жанговар ҳаракатлар пайтида ҳам КХШТ бу воқеаларга муносабат билдирмай, томошабин бўлиб турди. Ваҳолангки, Арманистон ташкилотга аъзо эди. Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида можаролар юзага келганда эса, КХШТ фақат баёнотлар бериш билан чекланди. Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин Марказий Осиё давлатлари мувофиқлаштирилган ҳаракат ва ёрдам кутган эди, бироқ бу ҳам амалга ошмади.

Бу омиллар КХШТнинг “хавфсизлик кафолатчиси” сифатига нисбатан ишончни сусайтиради. Қолаверса, Россиянинг “Билганимни қиламан” сиёсати кучайиб борётганлиги сабабли Марказий Осиё давлатларининг бу ташкилотдан тобора узоқлашиб бораётгани кузатилмоқда.

2022 йилда Украинада кенг кўламли уруш бошланиши ортидан Россия билан битта ҳарбий иттифоқ ичида бўлиш Марказий Осиё давлатларининг Ғарб ва Хитой билан муносабатларига путур етказа бошлади.

Кўп векторли ташқи сиёсат юритиш ва Туркия, Хитой, АҚШ каби бошқа давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётган Марказий Осиё давлатларининг КХШТга боғлиқлиги унинг ушбу мақсадларига эришишига тўсиқ бўлмоқда.

Россия учун КХШТ шунчаки ҳарбий иттифоқ эмас, балки у сиёсий босим ўтказиш қуролидир. Шунингдек у Марказий Осиё давлатларининг ички ишларига аралашиш ҳамда ўзига тобе режимларни қўллаб-қувватлаш воситасидир. Шу боис КХШТ ҳозирги ҳолатида Марказий Осиё давлатларининг манфаатларига жавоб бермайди ҳамда реал таҳдидларга ҳам самарали жавоб қайтара олмайди. Унинг амалиётлари кўпинча Россиянинг геосиёсий манфаатларига хизмат қилади холос.

КХШТ Россияга назорати остида, постсовет услубида ва ҳарбий йўналишда тузилган классик иттифоқ бўлиб, эски ташкилот сифатида Марказий Осиёда ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда. Унинг ҳарбий ва сиёсий кучи самара бермаяпти.

Исломий ўлкаларнинг бу ташкилотга аъзо бўлишлари шаръан жойиз эмас. Аксинча, бу ташкилотни дарҳол тарк этишлари лозим. Бундай қарор Марказий Осиё давлатларига стратегик мустақилликка эришиш, Россия ҳукмронлигидан қутулиш ва бошқа стандартлар билан хавфсизлигини мустаҳкамлаш имконини беради.

Марказий Осиё давлатлари ушбу ташкилотга аъзолигига нуқта қўйиши керак. Чунки бу унинг уставига зид эмас. Минтақа хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун бошқа йўллар излаш керак. Аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган бу ўлкалар ягона исломий давлат сифатида – сиёсий, маданий ва мудофаа соҳаларида ўз суверенитетини қўлга киритишлари мумкин. Бу эса – Аллоҳ Таолонинг иродаси билан – тез кунларда Халифалик давлати байроғи остида албатта амалга ошади.

Ҳужжат Жамиа

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here