Матбуот баёноти
Холера одамларни қирмоқда, давлат эса ўз вазифасини бажармасдан халқаро ташкилотлардан ёрдам сўраяпти!
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Суданда тахминан 60 мингта холера юқиши ҳолати қайд этилганини, оқибатда 1640 нафардан зиёд киши вафот этганини маълум қилди. Шу билан бирга, Судандаги соғлиқни сақлаш тизими таназзулга учраши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу маълумот холера хасталиги Хартум вилоятида жуда катта тезликда тарқалаётган бир пайтда эълон қилинди. Чунки айни пайтда Суданда қайд этилаётган янги юқиш ҳолатларининг 90 фоизидан зиёди айнан шу вилоятга, жумладан, Каррари, Умдўрмон ва Омбада каби ҳудудларга тўғри келмоқда. Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 27 май сешанба куни бир ҳафта ичида 2729 та юқиш ҳолати, 172 та ўлим ҳолати қайд этилганини билдирди. Судан соғлиқни сақлаш вазири доктор Ҳайсам Муҳаммад Иброҳим Хартумда холера тарқалиши экологик шароитнинг ёмонлашиши ва ичимлик сув манбаларидаги муаммолар билан боғлиқ эканини маълум қилди. Янги бош вазир Комил Идрисга келсак, у холерага қарши курашни ташкил этиш бўйича Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотидан ёрдам умид қилмоқда, масалан, оммавий ахборот воситаларига кўра, у айни ташкилот директори Тедрос Адҳаном билан боғланиб, ёрдам сўраган.
Суданда соғлиқни сақлаш соҳасида юз бераётган воқеалар ҳукуматнинг очиқ-ойдин бепарволиги натижасидир. Чунки бу ҳукумат холера вабоси масаласига очиқ-ойдин панжа орасидан қаради, ҳозир ҳам шундай қилмоқда. Холера каби эпидемияга қарши тезкор чоралар кўриш талаб этилган бир пайтда бош вазир Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотидан ёрдам сўраб ётибди. Бу ташкилот эса, агар ҳаракат қилса ҳам, касаллик бутунлай ёйилиб, кўп одам қурбон бўлгандан кейингина ҳаракатга келади. Соғлиқни сақлаш вазири эса, холерага қарши курашиш вазифаси айнан унинг зиммасида бўлишига қарамай, сабаблар ҳақида сўз юритмоқда. Аммо хасталикни йўқотиш учун керакли ишни қилмаяпти. Ҳолбуки, агар ҳукумат ростдан ҳам ҳаракат қилса, бу иш унча мушкул эмас.
Бизнинг ишимизга эга чиққан, лекин бизни хор қилган ҳукмдорларни халқнинг аҳволи қизиқтирмайди. Улар учун одамлар касал бўладими, оч қоладими, ёки ҳалок бўладими – ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Ҳолбуки, холера вабосининг олдини олиш ва унинг умуман юзага чиқишини тўсиш мумкин эди. Агар ҳукумат одамларнинг хавфсизлиги ва соғлиғига масъулият билан ёндашганида, Холера эпидемиясини олдини олиш ва унинг умуман юзага чиқишини тўсиш мумкин эди. Тоза ичимлик сувини таъминлаш, касаллар изоляцияси ва муолажа каби тадбирлар амалга оширилса, иш осон кечади, катта харажат талаб қилмайди. Холерага қарши даво эса оддий томизғич (веноз эритма)лар билан чекланади, бу эса энг осон таъминланадиган воситалардан ҳисобланади. Аммо давлат мана шу эритмаларни ҳам таъминлаб бермади. Таъминлагани ҳам, жуда қиммат бўлди, заиф халқ буни сотиб ололмайди.
Шундай экан, ушбу бузуқ ва инсон томонидан тузилган тузумлар одамларни бошқаришга умуман лойиқ эмас. Суданлик мусулмонлар уларни ғамхўрлик билан бошқарадиган, соғликлари, хавфсизликлари ва хотиржамликларини таъминлайдиган тузумни қоим қилиш учун ҳаракат қилишлари лозим. Бу эса фақатгина, ҳукмдорни фуқаро ишларини юритишга ундайдиган Ислом аҳкомлари асосида амалга ошади. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«فَالْإِمَامُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«Одамлар устидан раҳбарлик қилувчи имом-халифа ғамхўрдир ва қўл остидагилардан жавобгардир». Росулуллоҳ ﷺ яна бундай деганлар:
«مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمْ آمِناً فِي سِرْبِهِ مُعَافًى فِي جَسَدِهِ عِنْدَهُ قُوتُ يَوْمِهِ فَكَأَنَّمَا حِيزَتْ لَهُ الدُّنْيَا»
«Сизлардан кимингиз ўз уйида хотиржам, танаси соғ-саломат ва бир кунлик озуқаси мавжуд ҳолда тонг оттирса, гўё унга бутун дунё берилгандек бўлади».
Эй Судан аҳли, эй мусулмонлар! Келинг, ушбу ғамхўр давлатни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо қилайлик!
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинг» [Анфол 24]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи