Москва Марказий Осиё диктаторларининг фарзандларини қабул қилди
Сўнгги кунларда Россия пойтахти Москвада кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган муҳим дипломатик учрашувлар бўлиб ўтди. Аниқроғи, Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомалини қабул қилди. Бундан ташқари, дипломатик учрашувлар доирасида Россия Бош вазири Михаил Мишустин ва бир қатор расмийлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёевани делегация раҳбари сифатида қабул қилди. Ўзбекистон президенти қизининг ташрифини Ўзбекистон ва Россия ўртасида қўшимча “алоқа канали”нинг очилиши сифатида баҳолаш мумкин. Рустам Эмомалининг ташрифини эса, Тожикистоннинг навбатдаги президентини “кўздан кечириш синови” деб таърифлаш мумкин. Кўпинча бундай “қабуллар” ишонч билдириш ва қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида талқин қилинали. Бу каби ҳаракатлар Исломий ўлкаларнинг қариган диктаторлари учун одат тусига кирган. Улар ўз тахтларини фарзандларига қолдириш ниятида уларни “Фотиҳа” олиб келиш учун мустамлакачилар ёнига, яъни Россияга юборади.
Мусулмоннинг раҳбари фақат битта бўлиши шарт. У Халифадир. Халифа мусулмонлар томонидан сайланади ва бошқарувда фақат мусулмонларга таянади, қолганлари эса Халифанинг ёрдамчилари бўлади. Марказий Осиё мусулмонлари Ислом Умматининг бир қисми сифатида ер юзида Исломий бошқарувни қайта тиклаш учун бор куч-ғайратлари билан ҳаракат олиб боришлари лозим.
Бектурсун Азик