20 йиллик юбилейдаги ўлим: Демократиянинг аччиқ меваси

71
0

20 йиллик юбилейдаги ўлим: Демократиянинг аччиқ меваси

26 май куни синфдошларнинг 20 йиллик юбилейидан сўнг бир аёлнинг турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилиши куннинг энг долзарб мавзусига айланди. Табиийки, демократиянинг тартибсиз муҳокама “одоби”га кўра, ҳар ким ўз фикрини айтмоқда. Бироқ, айни пайтда демократияни тарғиб қилувчи оммавий ахборот воситалари одамларни бу мавзуда демократик тушунчалар асосида фикр юритишга мажбур қилмоқда. Эй мусулмонлар! Келинглар, қандай мавзу бўлмасин Исломий фикрлашни ўрганайлик.

Албатта, биз ҳам бошқалар каби нима бўлганини аниқ билмаймиз. Бироқ, биз бу ерда одамлар орасида тасдиқланган маълумот сифатида тарқалаётган ҳодиса бўйича муҳокама юритмоқчимиз. Тасдиқланган маълумотларга кўра, аёл ўз эри билан 20 йиллик синфдошлар юбилейига ташриф буюрган ва уйига қайтганидан сўнг ўша даҳшатли воқеа содир бўлган. Яъни эр ўз аёлини рашк қилиб, отиб ташлаган.

Оммавий ахборот воситалари воқеага нисбатан одамларнинг муносабатини ёритаётганига бир назар ташласангиз, улар эркакларни шафқатсиз, жоҳил, нодон, рашкчи, золим қилиб кўрсатишга қаттиқ уринаётганига гувоҳ бўласиз. Чунки улар демократиянинг “карнайлари”дир. Шунинг учун ҳам “эркинлик”, “инсон ҳуқуқлари”, “аёл ҳуқуқлари”, “гендер тенглиги” каби демократик фикрларни халққа сингдиришга ҳаракат қилмоқда. (Биз бу ерда эркакларни оқламоқчи эмасмиз, фақат шунчаки демократлар бундан ўзларининг ёвуз мақсадларида фойдаланаётганини айтмоқчимиз, ҳолос). Масалан, демократлар эркакларнинг рашкини “зулмат”, “жаҳолат” деб баҳолаб, хотин-қизларни қизғанмасликка (рашк қилмасликка), чақиришади. Улар доимо, “хотин-қизлар эркин бўлиши керак, эркаклар эса рашк туфайли уларнинг эркинликларини чекламасликлари керак”, дейишади. Бу эса охир-оқибат “аёл хоҳлаган вақтда хоҳлаган ишини қилиши мумкин”, ҳаттоки, “эркак ва аёл бир-бирига шундай эркинлик ҳуқуқини бериши керак-ки, аёл ўзини эрсиз аёл каби эркин ҳис қилсин”, ва “эри бор аёл бошқа эркак билан қўл ушлашиб юриши ҳам мумкин” каби тушунчаларни келтириб чиқармоқда. Бундай демократик фикрлар халқимиз онгига сингдирилавериб, пировардида жамоатчилик фикрига айланди. Бу фикрлар амалга ошиши учун давлатнинг ўзи – демократик бўлгани сабабли – шароит яратиб беради. Шу сабабдан байрам тантаналарида, тўй-тўркинларда ва ҳоказо базмларда номаҳрам эркаклар ва аёлларнинг аралашиб юриши кенг тарқалди. Шундай базмлардан бири мактаб битирув кечасини хотирлаш учун уюштириладиган синфдошлар юбилейидир. Бу базм кенгайиб, 5 йилликдан 40 йилликгача битирув кечасини хотирлашга ва эҳтимол ундан ҳам кўпроққа етди.

Бу юбилейлар туфайли юзага келган бузғунчиликлар шу даражага етдики, эркаклар ўз синфдош қизларига, аёллар эса эркак синфдошларига “Ёлғиз келинг, эрингиз ёки хотинингиз билан келманг”, деб айтадиган бўлди. Бунга рози бўлмаганлар “қолоқ” сифатида кўриладиган бўлди. У ерда номаҳрам эркак ва аёлларнинг аралаш-қуралаш рақсга тушишлари, спиртли ичимликлар ва бошқа турдаги маст қилувчи ичимликлар ичишлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу ишлар у ердаги гуноҳ амалларнинг бир қисми холос…

Юқорида айтилган, юблейдан сўнг ўз хотинини ўлдириш воқеаси ушбу бузуқликка қарши заиф бир эркакнинг табиий қаршилик кўрсатишидир. Ҳа, бу табиий қаршиликдир, чунки эркакнинг табиатида хотинига нисбатан рашк қилиш ҳисси мавжуд. Уни суғуриб олиб ташлашнинг имкони йўқ. Бу Аллоҳ томонидан бизга берилган инстинктнинг табиий сифатидир. Бироқ, уни бошқа тушунчалар билан тизгинлаб туриш мумкин. Масалан, демократиядаги “эркинлик” тушунчасига асосланиб, рашкни зулмат ва ваҳшийлик сифатида ўргатиш каби. Лекин, бу туйғу табиий бўлгани учун уни бутунлай йўқ қилиб ташлаш амри маҳолдир, шунинг учун ҳам эркакларнинг тўйлардан хотинини калтаклаб олиб кетиши, зиёфатлардан қайтганидан кейин оилада жанжал чиқиши каби ҳолатларга кўп гувоҳ бўламиз…

Энди Исломий нуқтаи назардан фикр юритадиган бўлсак, бунга нима дейиш мумкин? Яна бир бор такрорлайман, биз у ерда нима бўлганини аниқ билмаймиз, лекин ўша ҳодиса каби бугунгача содир бўлган ва содир бўладиган барча воқеалар ҳақида шундай деймиз: Эй мусулмонлар, “рашк – бу зулмат, жаҳолат, ваҳшийлик ёки ёввойилик эмас, балки ноўрин рашк қилиш зулмат, жаҳолат, ваҳшийлик ва ёввойиликдир… Эркакнинг ўзи хотинини қизғанмай, ярим яланғоч кийинтириб, концертларга, тўйларга юбориб ёки битирув кечасига ўхшаш юблейларга юбориб, сўнгра рашк отига миниб хотинини калтаклаши юқорида айтилган зулмат, жаҳолат, ваҳшийлик ёки ёввойилик сифатлардан ташқари, “ахмоқлик” ҳамдир. Агар эркак бўлсанг ва хотинингни рашқ қиламан десанг, унда аввало унинг авратини ёп, концерт, базм ва ҳар қандай тўй-томошага юборма…

Бу шахсларга нисбатан айтиладиган гаплардир, энди давлатга нисбатан ҳам айтадиган гапларимиз бор. Масалан, давлат хавфсизликни баҳона қилиб муслималарга ниқоб кийишни тақиқлади. Энди ўйлаб кўринг, аёллар бундай жамоат жойларда ниқоб тақишса, ҳеч қаерга чиқишмаса, бундай кечаларга боришмаса, юқоридаги каби воқеалар содир бўлармиди!.. Энг муҳими, ниқобли аёллар ҳали ҳеч кимга хавф туғдирмай туриб, ниқоб тақиқланди. Аммо “20 йиллик юбилей”лар каби базмлар туфайли ўлим ҳолатлари юз бермоқда. Унда, нега бундай базмлар тақиқланмаяпти? Бу ҳам демократик давлатнинг иккиюзламачилигини кўрсатмоқда. Бунга яна бир мисол, мамлакатда уйма-уй юриб даъват қилиш тақиқланди ва бунга баъзи одамларнинг норозилиги сабаб қилиб келтирилди. Бироқ, айни пайтда, ароқ ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш тақиқланмаган. Ваҳолангки, ароқ туфайли қанча-қанча одам нобуд бўлмоқда, қанча-қанча оилалар бузилиб кетмоқда, қанча-қанча иллатлар тарқалмоқда…

Шунинг учун мусулмон эркаклар ўз хотинини рашк қилиш қандай бўлишини билишлари керак. Давлат ҳам бундай даюсона тадбирларни тақиқлаши лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “… даюс жаннатга кирмайди”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, даюс ким?” деб сўрашди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аҳли-аёлининг олдига кимлар кириб-чиқаётганига эътибор бермайдиган кишидир”, дедилар.

Даюс – бу ўз ор-номусини ҳимоя қилмайдиган, ҳатто ҳимоя қилиш уёқда турсин, уни рашк қилмайдиган, ор-номуси топталиши ва оёқ ости қилинишига рози бўлган кишидир. Даюс – бу ўз ор-номуси бўлган онасини, Аҳли-аёлини, опа-синглисини, қизини ва маҳрамларини бошқалардан қизғанмайдиган, улар бирор ёмон ишга қўл урса, лом-мим демайдиган, уларни бошқаларнинг ёмонлигидан ҳимоя қилмайдиган кишидир.

Эй мусулмонлар, даюс эмас, Ғоюр бўлинг! Ғоюр – бу даюснинг аксидир!

Абдулҳаким Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here