Матруҳ фожиаси давлатнинг душманга айланиб, шариат ва қадриятларни оёқ ости қилишининг самарасидир!

30
0

Матбуот баёноти

Матруҳ фожиаси давлатнинг душманга айланиб, шариат ва қадриятларни оёқ ости қилишининг самарасидир!

Матруҳ шаҳрида содир этилган қотиллик бугунги кунда мусулмонларни бошқараётган давлатнинг нақадар золим ва авторитар эканини фош этди ва мавжуд бошқарув тузумлари билан исломий аҳком ва ўлчовлар ўртасидаги зиддиятнинг кўламини яққол кўрсатди. Жумладан, ушбу аламли ҳодисада Матруҳ ўғлонларидан икки йигит ўзларини қабила кафолатлигида давлатга топширганларидан кейин ўлдириб юборилди. Бундан олдин уч нафар полиция зобитининг ўлдирилиши ортидан кескин таранг вазият юзага келган эди ва қатор қамоққа олиш рейдларидан ҳатто аёллар ҳам омон қолмаганди. Бундай хавфли прецедентдан яққол кўриниб турибдики, давлат хавфсизлик хизмати халқни ўзига душман, уни зулм ва таҳқирлаш орқали тиз чўктириш керак деб билади.

Аёлларни қамоққа олиш кечирилмас жиноятдир, ҳатто Абу Жаҳл ҳам бундай қилмишдан уялган.

Бу жиноятнинг жамиятни даҳшатга солган жиҳатларидан яна бири шуки, хавфсизлик хизмати қидирувдаги шахслар ўзларини топширишлари учун уларнинг аёлларидан 23 нафарини гаров сифатида қамоққа олишга журъат қилди. Бу қабилалар урф-одатларини оёқ ости қиладиган, Ислом аҳкомларига ва инсоний табиатга зид бўлган бир жиноятдир. Ислом аёлларга қўл текизишни ҳаром, уларни ҳимоя қилишни давлат зиммасидаги асосий фарз қилган. Мана, Росулуллоҳ ﷺ аврати очиб юборилган битта муслима аёл учун Бану Қайнуқо яҳудийларини қамал қилиб, сўнг Мадинадан бадарға қилганлар. Халифа Мўътасим Рум ўлкасида асирда бўлган аёлнинг «эй Мўътасим!», дея қилган фарёдига жавобан катта қўшин тортган!

Аёллардан гаров сифатида фойдаланадиган бу қандай давлат?! Шубҳасиз, бундай ишни ахлоқан, қонунан ва сиёсий жиҳатдан абгор бир давлат содир этади ҳамда бунга на номуснинг маъносини биладиган ва на шариат аҳкомларини ҳурмат қиладиган хавфсизлик хизмати қўл уради, булардан бошқаси қўл урмайди!

Бу борадаги шаръий ҳукм аниқ: айби исботланмагунча ҳеч бир шахсни қамоқда ушлаб туриш мумкин эмас. Қолаверса, гумондорга қариндош бўлгани сабабли ҳибсга олиниши эрта қачон мумкин эмас. Бу яққол зулмдир. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«اتَّقُوا الظُّلْمَ فَإِنَّ الظُّلْمَ ظُلُمَاتٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Зулм қилишдан сақланинглар. Чунки зулм қиёмат кунидаги зулматлардандир».

Бу икки йигит – Юсуф Сарҳоний ва Фараж Фазорий – қабила воситачилари орқали ўзларини давлатга топширган эди. Бундан кўриниб турибдики, одамларда тинч йўл билан ҳал қилишга ва ўзини босишга ишонч мавжуд. Аммо давлат омонат ва келишув талабларига амал қилмади, аксинча, кейинроқ «бу икки йигитнинг отишмада ҳалок бўлган»ликларини даъво қилди. Бу чўпчакка ҳеч ким ишонмади ва аҳолида ғазаб олови ёнди. Чунки улар буни келишувга очиқдан-очиқ хиёнат деб билдилар.

Шариат жиҳатидан қаралса, ўзини топширган шахсни ўлдириш гуноҳи кабира ва катта жиноят саналади. Росулуллоҳ ﷺ

«الْمُسْلِمُونَ عَلَى شُرُوطِهِمْ إِلَّا شَرْطاً أَحَلَّ حَرَاماً أَوْ حَرَّمَ حَلَالاً»

«Мусулмонлар шартларида турадилар. Аммо ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром қилувчи шарт бўлса, амал қилмайдилар», дея марҳамат қилганлар. Қачон шахс – ҳатто воситачи орқали бўлса ҳам – ўзини топширса, унга ҳужум қилиш ножоиз. Балки уни шариат аҳкомларига мувофиқ тергов қилиш керак, хоинларча уни ўлдириш эмас.

Агар давлат ўз ваъдасини ўзи ҳурмат қилмай, халқи фарзандлари билан тузган шартга риоя қилмайдиган бўлса, унга бўлган ишончнинг қандай маъноси қолади?!

Исломда давлат зулм ва полиция давлати эмас. Бу даҳшатли ҳодисалардан кўриниб турибдики, халқни зўравон хавфсизлик назорати остида ушлаб келган Мисрдаги минтақавий давлат билан эртага барпо этилажак Ислом давлати ўртасида улкан жарлик бор. Исломда давлат репрессив машина эмас. Аксинча, у ишларни ғамхўрлик билан бошқариб, халқ хавфсизлигини таъминлайди ва унга таҳдид солмайди. Шунингдек, одамлар номусларини топтамайди, балки ҳурмат қилади, қонларини оқизмайди, балки тўхтатади. Росулуллоҳ ﷺ

«الْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дея марҳамат қилганлар. Яъни давлатнинг вазифаси хавфсизликни ёки инсон ўйлаб топган қонун устуворлигини рўкач қилиш билан халқни ўзига бўйсундириб олишдан иборат эмас, балки халқни шариатга мувофиқ ғамхўрлик билан бошқаришдир.

Бугунги кундаги мавжуд режимларга келсак, улар бошқарувда ҳам, тузумда ҳам Исломдан воз кечиб, уни инсон ўйлаб топган конституцияга алмаштириб бўлишган. Бу эса зулмни систематик зулмга, қирғинни қонунийликка, ҳурматнинг бузилишига, аёллардан гаров сифатида фойдаланишга, келишувларни очиқдан-очиқ бузишга олиб келди.

Матруҳдаги қабилалар ўзларига қабила кенгаши тузиб, давлат билан ҳамкорлик қилишдан бош тортдилар. Уларнинг тутган позицияларидан кўриниб турибдики, демак, улар қадр-қиммат ҳамма нарсадан устун туришини, ҳақиқатдан воз кечиш жоиз эмаслигини табиатан онгли равишда англамоқдалар. Бироқ, бу онг гарчи қизғаниш ва ғурурдан келиб чиққан эса-да, албатта шаръий қараш билан боғланмоғи даркор. Акс ҳолда, бу бир мавсумий реакцияга айланиб қолади. Чунки кимда-ким номусни ҳимоя қилишни, зулмни қайтаришни, аёлларни ҳимоя қилишни ва жиноятни тўхтатишни истаса, булар шариатни тўғри татбиқ қилувчи давлатсиз амалга ошмаслигини унутмасин. Шундай давлатгина ўзининг барча органларини Ислом аҳкомларига бўйсундиради ва халқни бошқаришда Аллоҳдан қўрқмайдиган кимсанинг қўлига қурол бериб қўймайди. Бу полиция давлатига якун ясайдиган, полиция органидан ҳисоб сўрайдиган ва ер юзида адолат ўрнатадиган Халифалик давлатидир.

Тергов ўтказишни талаб қилиш етарли эмас… Золим режимлар остида адолат мавжуд бўлмайди.

Баъзилар бу икки йигитнинг ўлими тўғрисида тергов ўтказилишини талаб қилмоқда. Лекин, шу жиноятни содир этган ҳокимиятдан адолат умид қилиб бўладими?! Ҳатто ўзининг қабилалар воситачиларини ҳам ҳурмат қилмаган бир давлатдан қандай инсоф кутиш мумкин?! Шубҳасиз, муаммонинг бир қисми бўлган кимсанинг ечимнинг бир қисми бўлиши кутилмайди. Шариатимиз туб ўзгаришни фарз қилган, таъмирлаб тузатишни эмас. Чунки бугунги бузуқ режим ҳеч нарсани тузатмайди, аксинча, қонунни баҳона қилиб, зулмни келтириб чиқаради.

Матруҳ аҳли, Миср аҳли ва бутун Уммат учун ушбу тинимсиз зулмлар, ноҳақ қотиллик ва номусларнинг поймол этилишининг асл сабабини англаб етиш вақти келди. Ушбу сабаб Аллоҳ нозил қилган бошқарувнинг йўқлигидир ҳамда ҳукмдорлар ва уларнинг органлари манфаатидан бошқасини таъминламайдиган секуляр тузумлар билан ҳукм юритилаётганидир.

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати барпо бўлмагунича на қадр-қиммат тикланади, на номуслар ҳимояланилади ва на адолатли қасос амалга ошади. Халифаликкина халқнинг дини, жони, номуси ва мол-мулкини ҳимоя қилиб, салтанатни Умматга беради. Давлатни ғамхўрлик билан эмас, балки босқинчилик тушунчаси билан бошқарадиган хавфсизлик хизматига салтанатни бермайди.

Матруҳдаги бу вазият ва фожиа Умматнинг туб ўзгариш ясаш ҳамда Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилишига туртки бўлмоғи даркор. Чунки Исломга унинг ўрнини, мусулмонларга уларнинг қадр-қимматини, аёлларга ўз ҳурматини ва аҳдга муқаддаслигини қайтарадиган давлат фақат Халифалик давлатидир.

Биз ушбу жирканч жиноят жавобгарлигини анави золим режим зиммасига юклаймиз. Умматга эса адолат, номус ҳимояси ва қон тўкилишини олдини олиш фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати остида бўлишини эслатиб ўтамиз. Зеро, Халифалик Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқариб, мусулмонлар номуси ва қонини муҳофаза этади ва душманлари қалбига қўрқув солади.

﴿وَمَن يَقۡتُلۡ مُؤۡمِنٗا مُّتَعَمِّدٗا فَجَزَآؤُهُۥ جَهَنَّمُ خَٰلِدٗا فِيهَا وَغَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِ وَلَعَنَهُۥ وَأَعَدَّ لَهُۥ عَذَابًا عَظِيمٗا﴾

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган бўлиб, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир»                [Нисо 93]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here