Халил шаҳрида маъмуриятдаги энг ёвуз раҳбарларнинг тўпланишидан мақсад Халил аҳли молини ўмаришдир

105
0

Матбуот баёноти

Халил шаҳрида маъмуриятдаги энг ёвуз раҳбарларнинг тўпланишидан мақсад Халил аҳли молини ўмаришдир

2025 йил 15 апрел сешанба куни Халил шаҳрида Фаластин маъмуриятининг вазирлари, нуфузли шахслар ва вилоят ҳокими учрашишди. Бу йиғин режимнинг халқ молини ноҳақ ейиш борасида тобора кучайиб бораётган қилмишлари устидаги биринчи йиғилиш эмас. Дарҳақиқат, бу йиғилишдан муниципалитетлар ва маҳаллий кенгашларнинг маблағларини очкўз маъмурият ва унинг муассасалари назорати остига киритиш кўзланган. Ҳолбуки, йиғилишда омма маблағига оид қонунбузарликларни тўхтатиш ва коррупцияга қарши курашиш иддао қилинди. Буларга Аллоҳ Таолонинг:

﴿وَإِذَا قِيلَ لَهُمۡ لَا تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ قَالُوٓاْ إِنَّمَا نَحۡنُ مُصۡلِحُونَ﴾

«Уларга «ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, биз ислоҳ қилувчилармиз, дейишади»                                                           [Бақара 11]

деган каломи тўғри келади.

Мутасаддиларнинг баёнотларига кўра, ушбу йиғилишдан ҳамда ҳокимиятнинг халқни қўрқитиш ёки алдаш учун қўллаётган услубларидан асосий мақсад, электр ва сувдан бўлган қарзларини тўлатиш баҳонасида муниципалитетлар ва маҳаллий кенгашларни фоизли кредитга тортишдир. Маъмурият муниципалитет ва маҳаллий кенгашларни фоизли қарз олишга мажбурламоқчи бўляпти. Уларнинг иккинчи мақсади сув ва электр даромадларини тортиб олиш ҳамда аслида муниципалитетларга тегишли бўлган электр энергияси компанияларининг муниципалитетларга пул ўтказишларини коррупция деб таърифлаб, уларга қарши курашишдир.

Фаластин маъмурияти ва унинг шайтонлари ҳар бир қадамини омма молларини ўзлаштиришга ташлаяпти. Зотан, Фаластин, шу жумладан Халил аҳли солиқ тушумларининг оширилишидан ташқари, омма маблағларининг ўмарилишидан ҳам қаттиқ норозидирлар.

Ажабланарлиси шундаки, Халил шаҳри ҳокими «4-канал» радиосида чиқиш қилиб, фоизли кредитларни ҳимоя қилмоқда. У «Ҳеч ким ҳалол ёки ҳаром, деб айтмасин. Фоизларини биз тўлаймиз. Маҳаллий маъмурият тўлай олмаса, биз тўлаб берамиз», деди. Гўё очиқчасига мана бундай демоқчидек: «Агар гуноҳга тушиб қолишдан қўрқаётган бўлсангиз, муаммо йўқ. Биз бу гуноҳни сизнинг ўрнингизга қилиб берамиз», «Сиз Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан қочаётган бўлишингиз мумкин. Аммо биз Аллоҳнинг чегараларини ҳурмат қилмаймиз».

Шундай экан, бу тентак ҳоким «Ҳизб ут-Таҳрир масжидларда халқни сув ва электрга пул тўламасликка чақиряпти», дея туҳмат қилиб, Аллоҳнинг ҳадларидан очиқдан-очиқ тажовуз қилиши ва очиқчасига осийлик қилиши ажабланарли эмас. Бу туҳматчи ҳокимнинг ҳужумига жавобан, биз уни Ҳизб ут-Таҳрир халққа айтган бирорта сўз ёки бирорта сатр ёки баёнотни ҳужжат сифатида келтиришга чақирамиз.

Қолаверса, омма мулкини хусусий ширкатга ўтказиб олинаётганига қарши ўнлаб йиллардан бери курашиб келаётган Ҳизб ут-Таҳрир эмасми, Ҳизб бу курашни Халил аҳли билан бирга олиб бормаяптими?! Хўш, омма мулкини ким кўпроқ эҳтиёт қиляпти экан, Ҳизбми ёки ҳокимми?! Умумий мулкни талон-торож қилаётган, халқ мулкини, жумладан сув ва энергия пулларини хусусий ширкатларга ўтказиш билан еб-тўймас «кит»ларнинг чўнтагини тўлдираётган ва ҳамон шундай қилиб келаётган мана шу кимса эмасми?! Одамлар гапираётган «Нақила» ширкати маъмуриятнинг омма мулкини ўзлаштиришида воситачилик қилмаяптими?! Ким омма мулкини кўпроқ муҳофаза қиляпти, Ҳизб ут-Таҳрирми ёки Фаластин маъмуриятими?! Ахир, Фаластин заминидан, унинг аҳли ва қонидан бутунлай воз кечган мана шу маъмурият эмасми?!

Сизларга Фаластин аҳлининг шунча тазйиқ остида яшаётгани камми?! Шундоқ ҳам камбағал халқ қашшоққа айланиб бораётгани етарли эмасми?! Ёки сизлар Смотрич ва Бен-Гвирга ғазоликларни сургун қилишда ёрдам берасизларми?! Ёхуд Фаластин аҳлига сизлар ўмармоқчи бўлаётган ҳамён сифатида қарайсизларми? Аллоҳдан қўрқинг! Бу қандай мантиқ? Халқ қаршилигини кучайтирмоқчи эканингизни айтяпсиз. Аммо сиз унинг пулини ўзлаштириб, солиқларни янада оширяпсиз! Қўллаб-қувватлов шуми? Бу уларни фақатгина қашшоқлаштиради, нархларни оширади ва елкаларига янги-янги юкларни юклайди. Эй шаҳар ҳокими, «4-канал» радиосига берган интервьюнгизда электр муаммоси 20 йилдан бери қалашиб кетганини ва аввалги Фаластин ҳукуматлари бунга жиддий эътибор бермаганини ўзингиз ҳам тан олдингиз. Шундай экан, сизга қуйидаги саволни бермоқчимиз: нега ҳозир бунга эътибор қаратиб қолдингиз?!

Ер юзида бузғунчилик қилувчи кимсалар Аллоҳнинг ўт азоби келмасидан олдин бундан воз кечсинлар!

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here