Ғазо жон таслим қиляпти, бас ўзингиз ва бечора мусулмонлар тўғрисида Аллоҳдан қўрқинг!

22
0

Матбуот баёноти

Эй мусулмон қўшинлари!

Ғазо жон таслим қиляпти, бас ўзингиз ва бечора мусулмонлар тўғрисида Аллоҳдан қўрқинг!

Қонхўр яҳудий вужудининг Ғазо аҳлига қарши содир этаётган жирканч жиноят ва қирғинларини бугун бутун дунё, унинг барча муассасалари ва бузғунчи ташкилотлари томоша қилиб турган экан, ечим БМТда ҳам, Хавфсизлик Кенгашида ҳам эмаслигига ишончимиз комил бўлди. Шунингдек, динлари, ўлкалари ва халқларини кофир Ғарбга сотган хоин ҳукмдорлар конференциялари ҳам, яҳудий асирларни мужоҳидлардан қутқариб олишга қаратилган сохта келишув ҳам ечим бўлолмаслигига амин бўлдик. Мана, куни кеча биринчи келишув тузилди, аммо бир қисм асирлар озод этилгандан кейин яҳудийлар аввалгисидан ҳам даҳшатли жиноят ва ҳужумларни содир этишди.

Бугун ҳам яҳудийлар ўзларининг қолган асирларини озод этиш учун исломий юртлар ҳукмдорлари воситасида ва ўз шартлари асосида қайта битим тузишга уринишяпти. Аллоҳ пешоналарига хорлик ва расволикни битиб қўйган, аҳдга ҳам, бурчга ҳам боқмайдиган бу ёлғончи вужуд аввалгидан ҳам ёвузроқ, жинояткорроқ бўлмоқда ва бу ҳаммага маълум. Шундай бўлгач, биз битта тешикдан икки марта чақтираверамизми?!

Ғазо масаласи бутун мусулмонларнинг масаласи. Бу масаланинг ечими на дипломатик йўл билан ечилади, на қоралаш билан ва на қуруқ норозилик билдириш билан. Йўқ, Ғазо масаласининг бирдан-бир ечими Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб, нусрат қучишдир.

Эй мусулмон қўшинлар, эй куч-қудрат аҳли!

Сизда Мўътасим Биллаҳ, Салоҳиддин Айюбий ва Ҳорунар Рошиднинг мардлигидек мардлик йўқми?!

Тинч аҳолининг таналари портлашлардан осмонга учаётганини кўриб туриб, улар эртага Аллоҳ Таолога сиздан шикоят қилишларини била туриб, қандай кўзингизга уйқу келяпти?!

Орангизда тақволи тоза инсонлар қолмадими?! Орангизда ақлирасо инсонлар йўқми?! Қачонгача сукут қиласиз?!

Бугун сиз билан жаннат ўртасида тўғоноқ бўлаётганлар қўрқоқ расво малайлардир. Аллоҳ Таолонинг ушбу каломида айтилганидек, улар эртага қиёмат куни сиздан тониб тураверишади:

﴿إِذۡ تَبَرَّأَ ٱلَّذِينَ ٱتُّبِعُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُواْ وَرَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَ وَتَقَطَّعَتۡ بِهِمُ ٱلۡأَسۡبَابُ﴾

«У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади»                                                                                     [Бақара 166]

Аллоҳ ҳузурида ҳужжатингиз ҳам, келтираётган узрингиз ҳам, қанийди ҳаётга қайтсам бузган ишларимни тузатган бўлардим, дея қилган умидингиз ҳам фойда бермайди. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿وَقَالَ ٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُواْ لَوۡ أَنَّ لَنَا كَرَّةٗ فَنَتَبَرَّأَ مِنۡهُمۡ كَمَا تَبَرَّءُواْ مِنَّاۗ كَذَٰلِكَ يُرِيهِمُ ٱللَّهُ أَعۡمَٰلَهُمۡ حَسَرَٰتٍ عَلَيۡهِمۡۖ وَمَا هُم بِخَٰرِجِينَ مِنَ ٱلنَّارِ﴾

«Эргашувчилар – қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак, дейишади. Шундай қилиб, Аллоҳ Таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан қоча олишмайди»                     [Бақара 167]

Эй мусулмон қўшинлар, эй Салоҳиддин авлоди!

Ҳизб ут-Таҳрир сизни Аллоҳ зиммангизга юклаган фарзни адо этишга даъват қилмоқда ва то эс-ҳушингизни йиғмагунингизча даъват қилишда давом этади. У сизни бу дунё куч-қудрати ва охират саодатига, кенглиги еру осмонларча бўлган жаннатга чақирмоқда. Бас, вақт кеч бўлиб, узр ва надомат фойда бермайдиган кун келмасидан олдин унинг чақириғини қабул қилинг ва солиҳ аждодларингиз каби Аллоҳнинг ансорларига айланинг.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَا لَكُمۡ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ٱنفِرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱثَّاقَلۡتُمۡ إِلَى ٱلۡأَرۡضِۚ أَرَضِيتُم بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِۚ فَمَا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ﴾

«Эй мўминлар, сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинг, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!»                                                  [Тавба 38]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Ироқ вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here