1-майдан эътиборан электр энергияси нархи ошади

22
0

1-майдан  эътиборан электр энергияси нархи ошади

Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 майидан эътиборан электр энергиясига янги тариф киритилади. Янги тарифга кўра, 700 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилганлар 1 кВт/соат учун 1 сом 11 тийин ўрнига 1 сом 37 тийин тўлайди. 700 кВт/соатдан ошса, 1 кВт/соат учун 2 сом 39 тийин ўрнига 2 сом 60 тийин тўлайди. Бироқ мактаб, боғча, масжид каби ижтимоий ва диний муассасалар 1 кВт/соат учун 2 сом 62 тийин тўлайди.

Изоҳ:

Бундан аввал энергетика вазири Таалайбек Ибраев электр энергияси нархи инфляция даражасига қараб ҳар йили кўтарилишини айтган эди. Бироқ амалда электр тарифлари инфляцияга қараб эмас, балки ҳукумат қарорига кўра инфляция даражасидан бир неча баробар ортиқ кўтарилмоқда. Масалан, Миллий статистика қўмитаси 2024 йилда инфляция даражаси 6,3 фоизни ташкил этганини маълум қилди. Бироқ электр энергияси тарифи 7 тийин ўрнига 26 тийинга кўтарилди.

Кўриниб турибдики, расмий ҳукумат халқнинг елкасидаги юкини кундан кунга оғирлаштириб бормоқда. Бунинг учун ҳатто ўз сўзларидан ҳам тоймоқда. Мамлакатда электр энергияси тарифлари мунтазам равишда ошиб бораётган бўдса-да, бироқ совуқ мавсумда электр энергияси етарли даражада етказиб берилмайди. Масалан, электр энергияси халққа 220 кВт ўрнига 160-180 кВт қувватда етказиб берилмоқда. Ҳатто вақти-вақти билан электр таъминотида узилишлар юз бериб туради. Бундан фарқли ўлароқ, мамлакатдаги капиталистлар майнинг фермаларини ишлатиш учун электр энергиясини арзон нархда сотиб олишяпти. Масалан, “МБТ Строй” компанияси “Қамбар-Ота-2” ГEСига 1,5 млрд. сом сармоя киритиб, уни электр энергияси сифатида қайтариб олмоқда. Мазкур компания “Қамбар-ота”га киритган сармоясини оқлаш учун 5-10 йил давомида ГEСдан 50-60 тийиндан энергия олишни режалаштирган. Маълумки, расмий идоралар электр энергиясининг таннархи 2 сом 38 тийин эканини айтиб келади. Бироқ, капиталистларнинг манфаатлари ҳақида гап кетганда, бу таннархлар 60 тийиндан ҳам пастга тушиб қолади.

Аслида, Қирғизистоннинг энергетика инқирозидан чиқа олмаслигининг сабаби электр тарифлари нархининг арзонлиги эмас, балки энергетика тармоғидаги коррупция ва капиталистларнинг турли найрангларидир.

Хулоса қилиб айтганда, муаммонинг асосий сабаби бошимиз узра қора булутга айланган капиталистик тузум ва энергетика тармоғидаги коррупционерлардир. Улар аҳолининг асосий эҳтиёжи бўлган электр энергиясини хусусийлаштириш орқали катта даромад олмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here