Мисрдаги «фатволарни тартибга солиш» қонунидан шариатни бостириш ва дин ўрнига режимга хизмат қилиш кўзланган!

0
19

Матбуот баёноти

Мисрдаги «фатволарни тартибга солиш» қонунидан шариатни бостириш ва дин ўрнига режимга хизмат қилиш кўзланган!

Миср режими динга тажовуз қилиш ва уни ҳукмдорга бўйсундириш учун бўлган уринишини яна бир қадам олдинга силжитди. Гап шундаки, ҳукумат рухсат берилмаган шахслар томонидан фатво берилишининг олдини олишга қаратилган янги қонун лойиҳасини қабул қилди. «Фатвони тартибга солиш қонуни» деб номланган қонун лойиҳасига кўра, рухсатга эга бўлмай фатво берганлар 6 ойлик қамоқ жазоси ва 100 минг жунайҳ жаримага тортилади. Қонунда, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда фақат айрим муассасаларнинг фатволарини тарқатиш шарт қилинган. Ушбу ваколатли муассасалар қуйидагилар: Катта уламолар ҳайъати, муфтилик идораси, Ислом илмий-тадқиқотлар мажмуаси ва вақфлар вазирлиги қўмиталаридир. Агар фатволарда қарама-қаршилик юзага келса, Катта уламолар ҳайъати раъйи олинади.

Ташқаридан қараганда, бу қонун фатво соҳасидаги қонунбузарликларга барҳам бериш ва фатво бериш лаёқатига эга бўлмаганларни тўхтатишга қаратилган қадамдек туюлиши мумкин. Аммо фатво бериш ваколатига эга бўлган муассасаларни, ушбу қонун қабул қилинган сиёсий муҳитни ва мавжуд режимнинг ҳолатини эътиборга олсак, ушбу низомнинг аслида динни назорат қилиш, мухолиф овозларни ўчириш ва шариатдан ҳукумат манфаатларига мувофиқ фойдаланиш учун чиқарилган низом эканлиги тушунилади. Шу нуқтаи назардан, қонун режимнинг диндан ўзининг ички ва ташқи жиноий сиёсатининг таянчи сифатида фойдаланишининг ҳозирги кўринишидир.

Фатволарни тартибга солиш ҳақида сўз юритишдан олдин саволларимиз бор: Бу режим Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритаётганмидики, халқ ишларига Аллоҳнинг аҳкомлари билан ғамхўрлик қилишга ва шариатга зид бўлиши мумкин бўлган фатволарни тартибга солишга бунчалик уриниб қолди?! Ахир Ислом билан ҳукм юритмай, аксинча, Ислом билан ҳукм юритилишини талаб қилган ҳар бир инсонга қарши курашаётган, шахс даражасида бўлса ҳам Аллоҳнинг шариатига амал қилганларни таъқиб қилаётган мана шу режим эмасми?! Модомики, Ислом на режим қабул қилган дин ва на ҳимоя қилган қадрият эмас экан, хўш, нега у фатволарнинг тўғрилиги ва тартибга солинишига қизиқиб қолди?! Шубҳасиз, бу ерда бошқа бир муаммо бор. Миср режимига савол: «Фатво борасида тартибсизликни ким авж олдирди? Ҳар бир жиноятингизни хаспўшлаш учун дин пешволарини ёллаб, оммавий ахборот воситалари ва телеэкранларда чиқараётган сиз эмасми?! Сиз эмасми, чаламуллаларни жиҳод, ҳижоб ва муносабатлар тўғрисида табиатингизга мос фатво беришга ундаётган?! Фаластиндаги босқинчиликка қарши курашишни террорчилик деб, золим ҳукмдорга қарши чиқишни ҳаром деб фатво бераётган ҳам сизнинг фатво идорангиз эмасми?! Демак, Миср режимининг ўзи муаммо, шундай эмасми?!».

Ислом нуқтаи назаридан, фатво бу – муфтига берилган масалаларда Аллоҳнинг ҳукмини баён қилишдир. Фатво, агар фатво берувчи мавжуд бўлса, фарзи кифоя, агар ҳақ билан фатво берувчи киши топилмаса, фарзи айн бўлади. Ислом фатво беришни давлат идораларининг монополияси бўлишига йўл бермайди. Аксинча, фатво беришга мутасадди шахсда илм, адолат ва тақвонинг бўлишини шарт қилган, расмий идораларга мансубликни шарт қилмаган! Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ

«مَنْ أُفْتِيَ بِغَيْرِ عِلْمٍ كَانَ إِثْمُهُ عَلَى مَنْ أَفْتَاهُ»

«Илмсиз берилган фатвога амал қилган кишининг гуноҳи ўша фатвони берган кимсагадир», деганлар. Фатво беришда давлатдан рухсат олинмайди, бу шариатга зид. Аксинча, фатво берувчи Қуръон ва суннатдан билимдон, истинбот қилишга қодир, Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган тақволи бўлиши шарт.

Фатво бериш ҳуқуқини маълум бир ҳайъатга чеклаш ва давлат томонидан бу ҳайъатга ҳукмронлик берилиб, бошқаларни фатводан ман қилишга келсак, бу шариатда мутлақо йўқ нарса. Буни Уммат ҳокимияти ағдарилгандан кейин мустабид ҳукмдорлар тўқиб чиқарган ҳокимият бидъати, дейиш мумкин.

Бундан ҳам ёмони, Миср режими шундай қадами билан, худди Европадаги зулмат асрларида бўлгани каби, «расмий Миср руҳонийлари» яратишга уриняпти. Яъни бир сиқим кимсалар дин номидан гапиришни монополия қилишяпти. Оддий одамлар ва олимларга эса ҳукмдорнинг хоҳишига зид бўлса, Аллоҳнинг ҳукмини эълон қилишлари ман этилмоқда. Бу эса Ислом асосларига мутлақо зиддир. Исломда шариатни монополия қиладиган «руҳонийлар синфи» ҳам, расмий муассасалар ҳам мавжуд эмас. Исломда руҳонийлик йўқ. Одамлар билан уларнинг Роббилари ўртасида воситачи ҳам йўқ. Исломда илм талаб қилган, ижтиҳод қилган, далилларга суяниб ҳукм чиқарган ва ўрганганларини бошқаларга етказадиган олимлар, мужтаҳидлар ва муҳаддислар бор. Уларни султон тайинламайди ва лицензия ҳам бермайди.

Ислом ҳокимиятга ёки диний идорага дин устидан ҳуқуқ бериб, қолганларни бундан тақиқлашни ҳаром қилган. Давлатга ҳам ўзига мос маърузани зўрлаб тиқиштиришни ҳаром қилган. Чунки бу дин билан фойда етказиш эмас, балки диндан фойдаланиш ва қолганларни бостириш ҳисобланади.

Мазкур қонунда «фатвога ихтисослашган» дейилаётган идоралар, золимларга байъат қилган ва зулмни қўллаб-қувватлаган идораларнинг ўзидир. Айнан шу идоралар капитализм билан ҳукм юритаётган, Исломга ва Ислом билан ҳукм юритишга чақираётганларга қарши курашаётган тузумнинг бир қисмидир. Зотан, Халқаро Валюта Фондидан судхўрлик қарзи олишга «шаръий фатво» берган ҳам Миср муфтилик идорасидир! Катта уламолар ҳайъати эса Сисий инқилобини қўллаб-қувватлаб, унга қарши чиқишни ҳаром деб фатво чиқарган! Ҳолбуки, мавжуд режим Ислом билан ҳукм юритмайди ва ҳокимиятга тўғри шаръий байъат йўли билан келмаган! Бундан ташқари, у Сайкс-Пико чегараларини қўриқлайди. Вақфлар вазирлигига келсак, у бир сиёсий жарчилик идораси бўлиб, имом-хатибларни ҳар бир ҳақ сўзни айтган инсонга ёки мужоҳидга ҳужум қилишга сафарбар этяпти, масжидларда режимга итоат қилиш ва сиёсатига рози бўлишга даъват қиляпти! Ислом илмий-тадқиқот мажмуасига келсак, у жиҳод, Халифалик ва чегара аҳкомларини била туриб, бундан кўз юмяпти, «америкача ислом» суратидаги бузиб кўрсатилган исломни тарғиб қиляпти! Хўш, бу идораларда шаръийлик борми?! Бу ҳокимият истаган «шаръийлик» эмасми?! Шубҳасиз, шариат ҳукмдорнинг қиличи остида чиқарилган фатвони ҳам, бош муфтининг «давр-замони»га мос келадиган ёки «тинчлиги»га хизмат қиладиган фатвони ҳам тан олмайди!

Бугунги кунда Мисрда динни бюрократик ишга, фатвони ички ишлар баёнотига айлантириш иши кетяпти. Мақсад тартибсизликни бостириш эмас, билъакс, халқни бостириш ва ҳукумат сиёсатига зид ҳар бир овозни Ислом номи билан йўқ қилишдир. Бу Ислом тариқатига тамоман зид. Исломда уламолар ҳақ сўзни айтишда эркиндирлар, Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқмайдилар. Улар золим ҳукмдор қаршисида шариатни қўриқлаб ҳимоя қиладилар.

Парадокс шундан иборатки, фатво беришдан ман қилинаётганларнинг кўпчилиги билимсиз инсон эмаслар, билъакс, жиҳод қилишдан тортиб, Фаластинни озод этиш, нормаллашувнинг хиёнат эканини фош этиш ва Халифалик давлатини барпо этиш фарзлиги каби Умматнинг улкан масалалари тўғрисида гапираётган холис даъватчилардир. Асосий муаммо шундаки, бу режим ҳақиқий шаръий фатво айтилишини истамаяпти, балки ҳукумат ва унинг ҳалокатли сиёсатига, шаръий тўн кийдирилган хиёнатларига хизмат қиладиган фатвони истаяпти. Шу сабабдан режимдагиларга ўз таълимотларидан ташқари дин ҳақида гапирадиган ҳар бир кишини жиноятчига чиқарувчи бир қонун ишлаб чиқаришлари керак бўлиб қолди! Бу билан фатволар хавфсизлик хизмати назорати остига киритиляпти, шаръий қоидалар остига эмас. Бу эса Исломни секулярлаштиришдир.

Шулардан келиб чиқиб, биз Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти аъзолари шуни таъкидламоқчимизки, бундай бемаъниликнинг ягона қонуний муқобили Исломни давлат чангалидан қутқариш, ақидасини давлатнинг конституцияси, қонунлари ва барча нарсаларининг асосига айлантириш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдир. Халифалик нафақат қози, муфти ва олим устидан, балки илм ва бутун Уммати устидан бўлаётган давлат ҳукмронлигига чек қўяди, уларнинг ҳақни гапириш, маъруфга буриб, мункардан қайтаришдек ҳуқуқларини беради. Шу орқали Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган авлод етиштириб чиқаради.

Мисрда фатволарни тартибга солиш қонуни, деган нарсадан мақсадлари уларни тартибга солиш эмас, аксинча, шариатга қарши чиқиш ва Ғарб билан малайларини ғолиб қилишдир. Бу халқни жаҳолатдан ҳимоя қилиш эмас, балки уларни ҳақиқатдан ҳимоя қилиш ва жаҳолатни чуқурлаштиришдир. Бу динни назорат остига олиш эмас, балки уни моҳиятидан узишдир.

Эй Азҳар шайхлари, Уммат уламолари!

Сиз анбиёлар меросхўрларисиз, Аллоҳнинг олдида мақомингиз буюк. Зиммангиздаги омонат ҳам тоғлар қадар оғир. Биз бугун Ислом аҳкомлари оёқ ости қилинаётган, Ислом ёмонотлиқ қилинаётган, фатволардан ҳукмдорлар зулмини оқлашда фойдаланилаётган бир даврда яшаяпмиз. Бас, золимга ёрдамчи бўлманг, тоғутга қурол бўлманг, вазирлик ва муфтилик идорасига жарчилик қилманг, балки Аллоҳнинг ушбу каломида айтилган зотлардан бўлинг:

﴿ٱلَّذِينَ يُبَلِّغُونَ رِسَٰلَٰتِ ٱللَّهِ وَيَخۡشَوۡنَهُۥ وَلَا يَخۡشَوۡنَ أَحَدًا إِلَّا ٱللَّهَ﴾

«Улар Аллоҳнинг амр-фармонларини етказадиган, Аллоҳдан қўрқадиган ва Аллоҳдан ўзга бировдан қўрқмайдиган зотлардир»                         [Аҳзоб 39]

Ҳақ сўзни айтинг, шариат аҳкомларини баён этинг, мазлумлар тарафини олиб, Исломни монополия қилиш ва сохталаштиришга қарши туринг. Росулуллоҳ ﷺ

«أَفْضَلُ الْجِهَادِ كَلِمَةُ حَقٍّ عِنْدَ سُلْطَانٍ جَائِرٍ»

«Жиҳоднинг энг яхшиси золим ҳукмдор олдида ҳақ сўзни айтмоқликдир», деганлар. Шуни билингки, тарих шафқат қилмайди! Уммат сизни кузатиб турибди! Роббингиз сиздан «ҳақ яширилиб, ростгўйлар қамоққа ташланганда ва дин монополия қилинганда нима қилдингиз?», дея ҳисоб сўрайди.

Эй Кинона аҳли!

Бу адолатсиз қонун динингизни ҳимоя қилиш учун ҳам, ақлингизни сақлаш учун ҳам эмас. Аксинча, у динингиз устидан назорат ўрнатиш ва сизни энг кучли қуролингиз бўлмиш шариат ва ҳақдан маҳрум этишга қаратилган қатор ҳаракатларнинг навбатдагисидир. Улар ростгўй уламолар ва озод даъватчилар овозини ўчиришмоқчи. Шунингдек, Ислом дини хорлик дини эмас, шараф дини эканлигини, тоғутга фатво тўнини кийиб олган бўлса ҳам ҳеч қачон итоат қилинмаслигини эслатмоқчи бўлаётганларни бостиришмоқчи. Шундай бўлгач, шиорларга алданманг, уларнинг «фатволарни тартибга солиш», деган гапларига ишонманг. Чунки мақсад, динни тартибга солиш эмас, балки сизни назоратга олиш ҳамда сизнинг ҳақ овозини эшитишингизга халақит беришдир. Улар уйғонмаслигингизни, қўзғалмаслигингизни ва сизга зулм қилган, ризқингизни ўғирлаётган, душманингиз билан иттифоқчилик қилаётган кимсалардан ҳисоб сўрамаслигингизни исташяпти.

Эй Кинона аҳли!

Динингиз зиммангиздаги омонатдир, уни бузғунчи режим қўлига бериб қўйманг. Режимнинг ҳақиқатни четга чиқаришига, Қуръонни бузишига, уламоларни қамашига, масжидлардан ўз хиёнатини ва малайлигини оқлаш йўлида фойдаланишига рози бўлманг. Ҳақ устида бўлинг, мункарга сукут қилманг. Чунки ҳаққа сукут қилган соқов шайтондир.

﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡتُمُونَ مَآ أَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَٱلۡهُدَىٰ مِنۢ بَعۡدِ مَا بَيَّنَّٰهُ لِلنَّاسِ فِي ٱلۡكِتَٰبِ أُوْلَٰٓئِكَ يَلۡعَنُهُمُ ٱللَّهُ وَيَلۡعَنُهُمُ ٱللَّٰعِنُونَ﴾

«Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни одамларга Китобда равшан қилиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни шубҳасиз Аллоҳ лаънатлагай ва лаънатловчи зотлар (фаришталар ва мўминлар) лаънатлагайлар»                                                        [Бақара 159]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

NO COMMENTS