Ғазо йўқ қилинмоқда, Миср муфтиси эса қоралаш билан банд! Ҳолбуки, шариат асло бекор қилинмайди, жиҳод кечиктирилмайди, позициялар Ғарбдан эмас, самодан келган ваҳийдан олинади

0
141

Матбуот баёноти

Ғазо йўқ қилинмоқда, Миср муфтиси эса қоралаш билан банд!

Ҳолбуки, шариат асло бекор қилинмайди, жиҳод кечиктирилмайди, позициялар Ғарбдан эмас, самодан келган ваҳийдан олинади

Ғазода ваҳший тажовузлар бошлангандан бери ҳар куни такрорланаётган манзарада Шужоия районида яҳудий вужуди томонидан яна даҳшатли жиноят содир этилди, оқибатда ўнлаб бегуноҳ аёллар, болалар ва қариялар қурбон бўлди. Миср томонидан ушбу фожиага муносиб равишда расмий ва илмий жавоб берилиши ўрнига, Миср муфтиси Назирмуҳаммад Айёд жиноятни «қоралаш» ва «босқинчиликнинг хунук иши», дейиш билан кифояланмоқда. У жавобни «халқаро ҳамжамият» ва «соф виждон»га ҳавола қилмоқда. Гўё жиҳод бекор қилингандек, гўё мусулмонлар қони қоралаш ва норозилик баёнотларидан ҳам арзон бўлиб қолгандек!

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти шуни таъкидлаймизки, бундай қоралаб қўйиш Аллоҳ Таоло буюрган фарзни соқит қилмайди. Жиҳод ҳамиша фарздир. Ғазода ва бутун Фаластинда содир бўлаётган ҳодисалар ҳеч қандай баёнот ва қоралашга муҳтож эмас, аксинча, армияларимизнинг бостириб келишига, қиличлар қинидан чиқарилишига, қўмондонлар томонидан амр-фармон берилиб, ижро этилишига муҳтож. Чунки жиҳод бир сиёсий танлов эмас. Балки жиҳод, айниқса, мусулмон ўлкалардан бир бўлаги босқин остида турганида Ислом фарзларидан биридир. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан нусрат-ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир»                                                                          [Анфол 72]

Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«رَأْسُ الْأَمْرِ الْإِسْلَامُ، وَعَمُودُهُ الصَّلَاةُ، وَذُرْوَةُ سَنَامِهِ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ»

«Ишнинг боши Исломдир, асоси намоздир, ўркачи Аллоҳ йўлида жиҳоддир».

Хўш, муфтининг гапидаги жиҳод фиқҳи қани?! Заминимизни босиб олган, аёлларимиз ва гўдакларимизни қирғин қилаётган душманга қарши жанг қилиш фарзлигига оид сўз қайда қолди?!

Уламо бўлишлари кутилган кимсалардан эшитаётганимиз «масалани халқаро қонунга ва инсоний виждонга ҳавола қилдик», деган гаплар шармандаликдир. Чунки улар бу виждоннинг ўлиб бўлганини ҳам, бу қонун босқинчининг кучидан ва такаббур яҳудий вужудини қўллаб-қувватлашдан бошқа нарсани тан олмаслигини ҳам яхши билишади. Имом Нававий бундай деган: «Агар кофирлар бирор ўлкага бостириб кирса, унинг аҳлига уларга қарши жанг қилиш ва имкон топган барча восита билан уларни қайтариш фарз бўлади». (Равзати толибин 10/216).

Қандай қилиб фатво идораси баёнот чиқаради-ю, унда жиҳод қилишни, армияларни ҳаракатга келтиришни тилга олмайди?! Ғазога ёрдам беришдан тўсиб, ўтиш жойларини ёпиб қўйган, яҳудий вужудини эса газ, сув ва электр билан таъминлаётган ҳукмдорлар хиёнати ҳақида қандай қилиб бир оғиз сўз ҳам айтиб қўймайди?!

Муфти «инсонпарварлик», «халқаро адолат» ва «соф виждон» деган нарсалар ҳақида гапириб ётибди. Гўё биз динсиз умматдек, шариатимиз ҳам йўқдек, гўё Фаластинни озод этиш Ислом Умматига эмас, БМТга тегишли масаладек!

Фаластин масаласи ақида масаласидир. У Исломнинг босиб олинган тупроғи, геноцид қилинаётган мусулмон халқи масаласидир. Бу масала ҳаргиз жиҳодсиз ҳал бўлмайди, яҳудийларнинг зулмига армияларнинг ҳаракати билангина якун ясалади.

Эй уламолар, муфтилар, Азҳар шайхлари ва Миср уламолари!

Ислом ҳақида Аллоҳдан қўрқинг! Заминимизни сотган ва номусимиздан воз кечган ҳукмдорларга «карнай» бўлиб берманг. Билъакс, халққа жиҳод қилиш ва мусулмонларга ёрдам бериш фарз эканини, ким бу фарздан тўсса Аллоҳ, Росули ва мусулмонларга хиёнат қилиб, гуноҳкор бўлишини баён қилинг. Ботилга шариат тўнини кийдирманг, акс ҳолда, Аллоҳнинг

﴿وَإِذَا قِيلَ لَهُمۡ لَا تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ قَالُوٓاْ إِنَّمَا نَحۡنُ مُصۡلِحُونَ﴾

«Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, биз ислоҳ қилгувчилармиз, дейишади»

                                                                                                   [Бақара 11]

деган каломидаги кимсалардан бўлиб қоласиз!

Эй Ислом Уммати ўғлонлари!

Адаштирувчи маърузаларга алданманг, ҳақни ботилга аралаштираётганларга ақлингизни топшириб қўйманг. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилаётганлар билан бирга ҳаракат қилинг. Чунки фақат Халифаликкина сафларни бирлаштириб, армияларни тўплаб, Аллоҳ зиммаларига юклаган фарзни адо этишга, Фаластинни ва барча босиб олинган исломий ерларни озод этишга сафарбар қилади.

Эй Мисрдаги ва бутун дунёдаги мусулмонлар!

Етар шунча кутганимиз, шунча йиғлаганимиз, шунча қоралаганимиз. Аллоҳ қилган амалларингиздан, ушбу динингиздан албатта сўрайди. Ақсо масжиди ва Ғазо аҳли тўғрисида сизни албатта сўроққа тутади. Бас, жавоб беришга тайёргарлик кўринг!

Эй Ислом лашкарлари!

Умматга қалқон бўлган, зиммасига омонат юкланган, билакларида қуввати бор сиз эмасмисиз?! Тупроқ, номус ва дин мудофааси учун қасамёд қилмаганмисиз?! Қасамёдингизга вафо қилиш вақти келмадими?! Ғазодаги бечоралардан зулмни даф қилиш сари қўзғалишингиз вақти келмадими?! Мустамлакачи кофир Ғарб сизни Умматдан ажратиш учун ҳамда Ақсо масжиди ва ғазолик биродарларингизга ёрдам беришдан чалғитиш учун ўрнатган чегара кишанларини парчалашингиз вақти келмадими?!

Бу кишанларни парчалашга, тоғутлар тахтини ағдариб, хоин режимларни қулатишга, Аллоҳга қасамки, сиз қодирсиз. Зеро, бу режимлар жиҳодни ман этишди, Ғазо аҳлини қамал қилишди ва яҳудийларга аёллару болаларни қирғин қилиши учун ўтиш жойларини очиб беришди, «суверенитет» ва «чегара хавфсизлиги», деган ниқоблар билан Ғазо аҳлини гирибонидан олишди!

Эй Кинона қўшинлари!

Холид ибн Валид, Салоҳиддин Айюбий ва Сайфиддин Қутз авлодлари бўла туриб, буюк тарихингизни унутдингизми?! Сувайш каналини кечиб ўтиш билан душманни зир титратганингизни унутдингизми?! Уни қайта кечиб ўтиб, Ақсо ва Ғазони халос этиш вақти келмадими? Бу мускулларингиз кучини яҳудий вужудини мудофаа этиш ва халқ ҳимоячиларига қурол ва озиқ-овқат киришини тўсиш учун ишлатганингиздан Роббингиз рози бўладими?!

Сиз Қутзни ўз яқинларини тўплаб, «Ислом учун сиз турмасангиз ким туриб беради?!», деганини эсланг. Бас, бугун ҳам Ислом учун сиз турмасангиз ким туриб беради, бечора биродарларингизга ёрдамни сиз тақдим этмасангиз ким тақдим этади?!

Бугун Ғазо аҳли зулм кўряпти, геноцид қилиняпти, ёрдамга чақиряпти, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким улар тарафини олмаяпти.

Эй Уммат қўшинлари!

Динингиз, муқаддас даргоҳларингиз ва биродарларингиз борасида Аллоҳдан қўрқинг. Динингиз сизни чақирмоқда, Ақсо масжиди сизга нола қилмоқда, гўдаклар қони жасоратингизни кутмоқда, жавоб бермайсизми?! Номардлар замонида ҳақ ансорлари бўлмайсизми?!

Сиз «бу иш раҳбарларимиз қўлида», деманг. Чунки бу хоинлар Умматга қарши тил бириктиришди, Аллоҳ ва Росулига хиёнат қилишди, қўшинларни иззат-шараф жангларидан буриб, золим режимлар қўриқчиларига айлантиришди. Шундай экан, уларни ағдариш шаръий фарз, Умматга ёрдам бериш омонат бўлиб, бу борада қилган эътиборсизлигингиз учун Аллоҳ узрингизни қабул қилмайди.

﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰن﴾

«(Эй мўминлар), сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ҳамда аёллар ва болалардан иборат бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсиз?!»          [Нисо 75]

Аллоҳ билан бирга бўлинг, Аллоҳ сиз билан бирга бўлади. Аллоҳ калимасини олий қилиш учун ҳаракатга келинг, оқибат сизники бўлади. Қачон хоин режимлардан воз кечсангиз ҳамда Фаластин ва бошқа исломий ўлкаларни озод этишда сизга қўмондонлик қиладиган битта халифага байъат берсангиз, ишончимиз комилки, нусрат фақат сизнинг қўлларингиз билан келади, инша Аллоҳ. Ана шунда Уммат битта Умматга айланади, Қуддус деворлари узра азонлар янграйди ҳамда Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ байроқлари ҳилпирайди.

Аллоҳим, ушбу армияларимизни ишга сол, уларни бошқаларга алмаштирма, ичларидаги иймон чўғини ёндир, қалбларини нусрат мақсадлари билан тўлдир. Уларнинг танклари шармандалик чегараларини ёриб ўтиб, Ақсо масжиди тўсиқларини кечганини кўриш билан кўзларимизни қувонтир, Ғазо деворлари узра такбирлар садосини эшитиш билан қулоқларимизни яйрат. Ана шунда зулм йўлини тутганлар қай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар. Аллоҳ буюк, куч-қудрат Аллоҳники, Росулиники ва мўминларникидир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

NO COMMENTS