Ўн йил давомида Яманни бомбардимон қилиб келаётган Саудия ва Америка Ҳусийларни Санъода ҳокимият тепасига олиб келиб, Британия нуфузини синдира олдими?

75
0

Матбуот баёноти

Ўн йил давомида Яманни бомбардимон қилиб келаётган Саудия ва Америка Ҳусийларни Санъода ҳокимият тепасига олиб келиб, Британия нуфузини синдира олдими?

Олий сиёсий кенгаш раиси Маҳдий Мушот 2025 йил 26 март, чоршанба куни кечқурун «Араб коалицияси» Яманда бошлаган урушнинг ўн йиллиги муносабати билан нутқ сўзлади. У ўз нутқида бу коалиция ўз эътиборини шимолдаги сионистик босқинчиликка қаратиш ўрнига жанубга (Яманга) ҳужум қилишни афзал кўрганини ва яҳудий вужуди мусулмон ҳукмдорлар ҳомийлигида Ғазода мусулмонларга қарши жиноятлар содир этишда давом этаётганини таъкидлади.

Яманга қарши «коалицион» урушнинг энг ғалати томони шу бўлдики, улар Санъодаги инглизпараст ҳукуматни қўллаб-қувватлашларини ҳамда 2014 йил 21 сентябрда Санъога бостириб кирган Ҳусийларни чиқариб юборишларини эълон қилишлари бўлди. БМТ Яманни 7-моддага киритгач, шу баҳона билан ўзининг махсус вакили Жамол ибн Умарни юборди ва мамлакат ишларига аралашиш имкониятини топди!

Бу урушдан кўзланган ҳақиқий яширин мақсад, Ҳусийларни ҳокимиятда мустаҳкам ўрнатиш ва уларнинг кечаги рақиблари бўлган қуролли кучлар ва республика гвардиясига қарши урушга гижгижлашдир. Бу сценарий Яман армиясини қайта шакллантириш режасига тўлиқ мос келади. Кеча бир-бирига қарши курашганлар бугун олий сиёсий кенгашда умумий ўринларни баҳам кўрмоқдалар.

Коалициянинг қўмондонлик марказида бўлган ва бугун очиқдан-очиқ Америка йўналишига бўйсунаётган Саудия Арабистони Ҳусийларни Санъо ҳокимиятига мустаҳкам ўрнатишга муваффақ бўлди. Урушни тугатишдан йироқ равишда 2015 йил 26 мартни хотирлаш расмий маънога эга бўлишини, байрамлар бекор қилиниб, фақатгина Маҳди Мушотнинг нутқ сўзлашини таъминлади. БМТ элчиси Грундберг тинчлик музокараларининг якуний нуқталари ҳақида музокара олиб бораётган бир пайтда Мушот ўз нутқида тинчлик жараёнига тўхталиб, «Биз кенг қамровли ва мустаҳкам тинчликка эришишга олиб келувчи шартномаларни амалга ошириш ва унинг талабларини бажаришда олдинга силжишимиз керак. Бу асирлар билан боғлиқ масалани кўриб чиқиш, товон пули тўлаш, зарарларни қоплаш ва қайта қуриш каби талаблардир», деди. Британияга малай бўлган аввалги режим тарқатилиб, раҳбарияти парчаланди ва назорат ҳудудлари тартибсизликка тушиб қолди. На қарор қабул қила оладиган ҳолатдалар ва на барқарорликни таъминлай оляптилар.

Яманга қарши коалиция уруши аслида Британия билан Америка ўртасидаги Яман устидан ўз нуфузини ўрнатиш учун бўлган халқаро курашнинг бир қисмидир. Бир томонда сиёсий жиҳатдан Яманда ҳукмронлик қилаётган Британия, иккинчи томонда унинг ўрнини эгаллашни истаган Америка. Бу ҳисоб-китоблар ўртасида Яман бирлиги парчаланмоқда. Америка ўзининг очкўзлик мақсадларини Яманни парчалаш, соҳилларига эга чиқиш, Араб денгизи ва Қизил денгиздаги оролларни босиб олиш, Яман ерларидан бир қисмини тортиб олиб, уни минтақадаги ҳукуматларга қўшиб бериш орқали амалга оширмоқчи.

Ўн йил уруш мобайнида бу халқаро курашаётган томонлар ҳам, уларнинг минтақавий ва маҳаллий малайлари ҳам ушбу иймон ва ҳикмат юрти аҳлининг азоб-уқубатларига эътибор берганлари йўқ. Ҳизб ут-Таҳрирнинг 2008 йилда бошлаган огоҳликка чақириш кампаниясига жиддий эътибор беришмасликлари ортидан ҳарбийлар ва фуқаролардан, аёллар, болалар ва қариялардан иборат юз минглаб яманлик ўлдирилди, баъзилари уй-жойларидан қувиб чиқарилди.

Урушда зиён кўрган томон Яман аҳли бўлди. Уларни бу уруш оловига ўзларининг малай ҳукмдорлари, Сауд ва Наҳён оиласи ҳукмдорлари, Эрон ҳукмдорлари солишди. Уруш олови эса ҳўлу қуруқни баробар ёқди, унинг шафқатсиз алангаси ёқмаган ҳеч бир уй қолмади. Масалан, мамлакатнинг жануб, шарқ ва ғарб минтақаларида одамлар эзилаётган бўлса, шимоли ва марказида таҳқирланмоқда, яъни малай ҳукмдорлардан мамлакатнинг ҳеч бир ерида қочиб қутулолмаяптилар!

Эй иймон ва ҳикмат юрти бўлмиш Яман аҳли!

Устингизда курашаётган кучлар сизларни бир-бирингизга қарши уруштириб қўймасин ва Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳаракат қилиш орқали уларнинг ҳукмронлигидан қутулинг. Ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир сизга танг-бахтсиз ҳаётдан бошқа нарса келтирмаган бошқарув ўрнига, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини сиз билан биргаликда барпо этади. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ﴾

«Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда ҳам албатта нусрат берурмиз»                                                                                                    [Ғофир 51]

Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилдилар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Яман вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here