Матбуот баёноти
Ҳокимиятга ўч сиёсатчилар Ҳиндистонни рози қилиш мақсадида Авоми Лигасини қайта тиклашга ҳаракат қилишмоқда
Бир вақтнинг ўзида, холис сиёсий партия бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрирнинг шу Лига томонидан бостирилиб, тақиқ қурбони бўлганидан кўз юмишмоқда
﴿قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ﴾
«Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, нақадар адашмоқдалар-а!»
Муваққат ҳукумат катта маслаҳатчисининг «Авоми Лигасини тақиқлаш режамиз йўқ», деган сўзлари халқ орасида катта ташвиш уйғотди. Чунки Авоми Лигаси партияси ҳукумати ўтган 15 йилдан зиёд вақт ичида одамларга қарши мисли кўрилмаган даҳшатли жиноятларни содир этди. Масалан, ўғирлаб кетиш, ўлдириб юбориш ва яширин қамоқ ертўлаларида сақлаш билан мухолафат партияларини репрессия қилди. Бенгал армиясини Ҳиндистонга бўйсундириб бериш учун бу мушрик давлат билан тил бириктирган ҳолда Пилхона қирғинини содир этди. Коррупция ва пул ювиш орқали мамлакат иқтисодиётини вайрон қилди. Ҳатто ҳокимиятдан ажраган Ҳасина Ҳиндистонда туриб, Бангладеш давлатига қарши фитналар уюштиришда ҳамон Авоми Лигасидан фойдаланмоқда. Шу орқали қайтиб келиш ва халқдан ўч олиш билан таҳдид қилмоқда. Ҳозирда одамлар мана шу тарқатилган Авоми Лигасининг репрессия ва жиноятлари жароҳатларидан тузалганлари йўқ ҳали. Бенгал Халқ партияси бош котиби Мирза Фахрулислом Аламгир 2024 йил 1 октябрда «UNB» ахборот агентлигига берган интервьюсида «Авоми Лигасини бўлажак миллий сайловларда қатнашишини тақиқлаш ёки фашистик сиёсий партия сифатида қоралаш нотўғри, чунки бу икки иш демократик жараённи заифлаштиради», деди. Бангладеш Жамоати Исломия амири Куштия шаҳрида журналистлар саволларига жавобан бундай деди: «Авоми аъзолари шу ўлка фарзандларидир. Ҳар бир шахснинг сиёсат билан шуғулланиш ҳуқуқи бор. Бизнинг сиёсатдан маҳрум этилганимиз хато бўлгани каби, айни хатони қайта такрорлашни истамаймиз».
Аммо инсонлар Авоми Лигаси ҳамон сиёсий куч эканини англаб етгач, нега бу Лига қайта тикланяпти, ахир, у Қўшма Штатлар билан Ҳиндистонга тобе-ку, Ҳасина ва унинг партиясига қандай ишониш мумкин, ахир, улар 15 йил давомида халқни репрессия қилди-ку? – каби табиий саволларни бера бошлашди.
Эй инсонлар!
Ҳизб ут-Таҳрир 15 йил давомида Авоми Лигаси содир этган коррупция, истибдод, зулм ва давлатга қарши фаолиятларни фош этиб, буларни баралла, очиқ гапирди ҳамда ўзининг сиёсий курашида ялтоқлик қилмади. Ҳизб ут-Таҳрир 2009 йил Пилхона қирғинида Ҳасина билан Ҳиндистон ўртасида тил бириктирув бўлганини мардларча фош этди. Ҳасина шундан сўнг Ҳизбни тақиқлаб қўйди. Бунга онгли инсонлар ўзлари гувоҳдирлар. Ҳизб, шунингдек, Американинг Бангладешда мустамлакачилик лойиҳасини ишлаб чиққанини ҳамда «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Исломга қарши курашаётганини ҳам фош этди. Ҳизб Ислом бошқарувини, яъни ер юзидаги мусулмонлар кўз тикиб турган Халифалик давлатини барпо этиш ҳаракатига етакчилик қилмоқда.
Эй инсонлар!
15 йил давом этган сиёсий кураш натижасида тоғут Ҳасина ағдарилгандан сўнг Ҳизб ут-Таҳрирнинг овозини бўғишга уриниш кимнинг манфаатига хизмат қилади?! Ҳозир муваққат ҳукуматдагилар тоғутга бутунлай якун ясаш керак бўлган бир пайтда, уни қайта тиклашга ва шу орқали Ҳизб ут-Таҳрирга қарши адолатсиз тақиқловни ўз кучида қолдиришга уринишяпти. Бунинг ягона сабаби ўзларининг Қўшма Штатлар билан Ҳиндистонга қанчалар содиқ эканликларини кўрсатишдир! Бу Аллоҳга, Росулига ва мўминларга нисбатан мунофиқлик ва хиёнат эмасми?! Улар иддао қилаётган фикр эркинлиги ва турфа хиллик, аслида, демократия тарафдорларининг ёлғон ташвиқотидан бошқа нарса эмас! Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿وَٱللَّهُ يَشۡهَدُ إِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ لَكَٰذِبُونَ﴾
«Аллоҳ у мунофиқларнинг албатта ёлғончи эканликларига гувоҳлик берур» [Мунафиқун 1]
Эй инсонлар!
Мамлакатдаги сиёсий демократик партиялар мустамлакачи кофирлар бўлмиш АҚШ, Британия ва уларнинг минтақавий қўғирчоқлари Ҳиндистонни ўзларига авлиё ва дўст қилиб олишди. Бироқ, аслида, фашизмнинг доҳийлари шуларнинг ўзларидир. Дарвоқе, куни-кеча эски Ҳасина ҳукумати бенгал армияси билан чегара кучлари ўртасида бўлиниш пайдо қилиш билан Ҳиндистон фитнасини ижро этган эди. Бугунга келиб Американинг малай ҳукмдорлари ўзининг фойдасига армиянинг ўзида бўлиниш чиқармоқчи. Барча инсонлар тарихдан шуни яхши билишлари керакки, мустамлакачилар малайлардан ўзларининг иқтисодий ва геосиёсий манфаатларини рўёбга чиқариш учун бир рўмолча сифатида фойдаланишади, қачон бу малайлар билан халқ ўртасида низо чиқса, уларни бошқа малайларга алмаштириб юборишади. Биз инқилобчи ёшларни шундан огоҳлантириб қўймоқчимизки, сиёсатда халқаро тартиб ва халқаро ташкилотларга таяниш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдан бошқа нарса эмас. Чунки мустамлакачи кучлар сиздан – уларнинг манфаатлари сиздан воз кечишни тақозо этса – ҳеч иккиланмасдан воз кечиб юборишади. Сиз ҳатто Тулси Габбарднинг Ҳиндистонга келишида Авоми Лигасини қайта тиклаш аломатларини кўрдингиз. Шунинг учун Американинг мустамлакачилик кун тартибини бажариш учун ёлланма аскар бўлманг, балки ҳар қандай тоғутга ва унинг маккор ақлига қарши курашиш учун халққа таянинг, «Итоат қилишми ёки курашиш: курашиш ва яна курашиш», «Мослашишми ёки курашиш: курашиш ва яна курашиш» кабиларни ўзингизга шиор қилиб олинг. Шундай руҳни ўзингизда сақлаб қолишингиз керак, худди июл қўзғолонида бўлгани каби.
Хуллас калом, Ҳизб ут-Таҳрир Умматнинг онгли фарзандларига, холис ёшларига, ростгўй сиёсатчилари, муфаккир ва ҳарбийларига очиқ мурожаат қилмоқда: Ҳар қандай золим кучни қайта тикланишига қарши баланд овоз бўлинг ва ўлкаларингиз суверенитетини ҳимоя қилиш учун бирлашинг, токи АҚШ ёки Британия ёхуд Ҳиндистон етакчилигидаги мустамлакачи кучлар унга ҳукмронлик қила олмасин! Ислом ва ўлкаларингизга қарши АҚШ ва Ҳиндистон тил бириктирувига қарши бирлашинг! Аллоҳ Таоло айтади:
﴿لَّا يَتَّخِذِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۖ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَلَيۡسَ مِنَ ٱللَّهِ فِي شَيۡءٍ إِلَّآ أَن تَتَّقُواْ مِنۡهُمۡ تُقَىٰةٗۗ وَيُحَذِّرُكُمُ ٱللَّهُ نَفۡسَهُۥۗ وَإِلَى ٱللَّهِ ٱلۡمَصِيرُ﴾
«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар, ким шундай қилса, бас, (у) Аллоҳга бегонадир, аммо улардан эҳтиёт бўлиб турсангиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз» [Оли Имрон 28]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги
матбуот бўлими