Матбуот баёноти
Ҳилолни шаръий кўриш ва сиёсий тил бириктирув
Ақсо Тўфони бутун Уммат туйғуларини муборак Фаластин замини аҳли туйғулари билан бирлаштира олди ва бу мустамлакачи кофир билан унинг исломий ўлкалардаги рувайбиза малайлари учун тарсаки бўлди. Чунки улар мусулмонлар ўртасидаги бўлиниш ва тарқоқликни мустаҳкам ушлаб туришда бир асрдан кўп вақт астойдил ҳаракат қилишганди. Бу борада улар сиёсий жиҳатдан муваффақият қозонишди. Масалан, мусулмон ўлкаларини элликдан ортиқ майда давлатларга бўлиб ташлашди. Бироқ уларни туйғуларини бўлиб ташлашга – қаттиқ машаққатлар билан уринишларига қарамай – муваффақ бўлишолмади. Бу йўлда мусулмонларнинг ўлкалари орасига фитна оловини қалашди. Баъзан ватанпарварлик, миллатчилик, минтақачилик каби турли бадбўй низоларни қўзғаб бир-бирларига қарши уруштиришди. Бироқ бундай барча жинояткор саъй-ҳаракатлари пучга чиқди. Чунки мусулмонлар ҳар сафар Умматдаги биродарлари чекаётган азоб-уқубатлардан аламланганларида бирлик туйғуларини кўрсатдилар ҳамда уларда Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу сўзлари гавдаланди:
«تَرَى الْمُؤْمِنِينَ فِي تَرَاحُمِهِمْ وَتَوَادِّهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ كَمَثَلِ الْجَسَدِ، إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ جَسَدِهِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»
«Мўминларнинг ўзаро раҳмдилликлари, муносабатлари ва ҳамдардликларида худди бир танага ўхшашини кўрасизлар. Агар унинг бирор аъзоси оғриб қолса, қолган аъзолар ҳам иситмалаб, бедор бўлиб чиқади». (Бухорий ривояти).
Умматдаги мана шундай ҳолатни кўрган мустамлакачи кофир билан унинг исломий ўлкалардаги малайлари ва сарой уламолари бундай буюк туйғуга қарши туриш ва курашиш кераклиги тўғрисида фикрлашди. Чунки ҳар қанча кўп тил-бириктириб, тузоқлар қўйишларига қарамай, уларнинг бу туйғулари Ислом ақидасидан балқиб чиққан мағрур туйғулар эди. Шунинг учун яқинда яна мусулмонларни Исломнинг учинчи рукни, рўза борасида бўлиб ташлашга уринишди. Яъни сарой уламоларига шариатда маълум-машҳур бўлган илмга тескари келадиган, балки Трамп ва унинг партияси аднозасига мос тушадиган фатво чиқаришни буюришди. Ҳақиқатда сарой уламолари мусулмонларнинг рўза ойини бошлаш кунини Сайкс-Пико чегараларига мувофиқ белгилаш тўғрисида фатво чиқаришди ва бу билан шариатдаги ҳилол чиқишининг бирлигига риоя қилишга буюрувчи далили кучли раъйни оёқ-ости қилишди!
Бу диний низо эмас, балки сиёсий ихтилоф ҳамда Ислом ва мусулмонлар бирлигига қарши тил бириктирув ҳисобланади. Буни аслида айни режимларнинг Ислом билан ҳукм юритмагани, аксинча, Исломга қарши курашаётгани ҳамда муомала ва ибодатларда Исломни татбиқ қилишга даъват қилаётган ҳар бир мўминга қарши курашаётгани айтиб турибди. Мисол учун, бу режимлар Исломдаги иқтисод низомини татбиқ қилишмаяпти, аксинча, одамларга зўрлаб тиқиштирилган капиталистик иқтисод низомини татбиқ қилишяпти. Ибодатларда эса, мусулмонларга на намозни адо этишни буюришяпти, на рўза тутишни, буларга амал қилмаганларга шаръий жазо қўллашмаяпти. Бойларидан закот йиғиш ва уларни камбағалларга улашиш аҳкомларини бажаришмаяпти ва бошқа аҳкомларни ҳам татбиқ қилишмаяпти, одамларга уларни буюришмаяпти. Қачон кофирларга мусулмонларни бўлиб ташлаш манфаат келтирса, ўз нафс-ҳаволарига мувофиқ келадиган фатво чиқаришни сарой уламоларига буюришяпти. Табиийки, сарой уламолари шу раҳбарларни рози қиладиган фатволар чиқаришга доим тайёр. Бироқ улар ёки уларнинг бирлашиш борасида фатво беришлари Умматга керак бўлган пайтда ёки муборак Фаластин замини каби ўлкалардаги мазлум аҳолига ёрдам бериш тўғрисида фатво беришлари зарур бўлган пайтда соқов бўлиб олишяпти. Шунинг учун сарой уламоларидан огоҳлантиришимиз, уларни айблашимиз ва динимизни улардан ўрганмаслигимиз шарт.
Ўлкаларимиздаги режимларнинг Ислом ибодатлари борасида душман билан тил бириктиргани аниқ. Айниқса, бу ибодатларимиз уларнинг Умматни бўлиб ташлашга қаратилган режаларига зид келиб қолган пайтда айни тил бириктирувлари янада яққол кўринмоқда. Бу ҳолат жорий йилда айрим араб давлатларида яққол намоён бўлди. Масалан, мусулмонларни ҳайит куни рўза тутиш билан ҳаром амалини қилишга мажбурлашди. Ваҳоланки, бу куни рўза тутиш олдинги йилларда уларнинг уламолари раъйи бўйича ҳаром ҳисобланган. Жумладан, Сурия, Иордания ва Мисрда Бирлашган Ислом фиқҳи ассамблеяси рамазон ҳилолини кўриш бирлиги раъйини қабул қилган. Шунингдек, ҳайит кунини белгилашда астрономик ҳисоб-китобни қабул қилиш масаласини муҳокама қилган конференция ва семинарларда фақат ҳилолни кўриш бирлиги қабул қилинган. Бу райъни қабул қилганлар, жумладан, 1966 йил Азҳари Шарифдаги исломий тадқиқот академияси, 1978 йил машҳур Истанбул конференцияси, 2016 йил Истанбул конференцияси, 1973 йил Кувайт конференцияси, 2009 йил Европа Фатво ва тадқиқотлар кенгаши, 2012 йил Мусулмон олам лигаси конференцияси кабилардир.
Бу тил бириктирув Покистон, Бангладеш, Индонезия ва Малайзия каби Осиё давлатларидаги малай режимларнинг ихтилофида яққол намоён бўлди. Деярли ҳар йили бу давлатлар рамазонни бошлаш ва тугатишда, баъзида Қурбон ҳайити кунини белгилашда ҳам қолган исломий ўлкаларга, хусусан араб давлатларига хилоф қилишяпти. Бу эса уларнинг айни исломий ўлкаларда мустамлакачи Британия уларга юклаган вазифа ва мажбуриятларни бажараётганини кўрсатиб турибди. Чунки улар Умматни бўлиб ташлаш ва имкон топганда мусулмонларни бир Уммат эмасликларига ишонтириш устида ишлашяпти. Ҳолбуки, Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿إِنَّ هَٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُونِ﴾
«Сизнинг умматингиз ҳақиқатда битта умматдир. Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!» [Анбиё 92]
Бу йил рамазон ойида содир бўлган қилмиш шу бўлдики, яҳудий вужуди Ғазода қатли омни қайта бошлаган бир пайтда ҳукмдорлар ўз уламолари ва қўшинлари билан биргаликда оғизларига толқон солиб олишди… Фаластиндаги аҳлимизга нусрат бериш сари жанговар сафарбарлик эълон қилишдан овозларини ўчириб олишди, аммо ҳайит кунини белгилашда мусулмонларни бўлиб ташлаш учун эса овозларини баланд кўтаришди. Буларнинг барчаси бугунги режимларни албатта ағдариб ташлашни ва уларга тобе сарой уламоларига итоат қилмасликни шарт қилмоқда. Бу тил бириктирувлар эса, Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу ҳадисларида таъкидланганидек, Исломнинг бошқарув ва арконларини биттама-битта сўкиб ташлаган ва ҳамон сўкиб ташлаётганлар мана шу ҳукмдор ва уламолар эканини исботлаб турибди:
«لَيُنْقَضَنَّ عُرَى الْإِسْلَامِ عُرْوَةً عُرْوَةً، فَكُلَّمَا انْتَقَضَتْ عُرْوَةٌ تَشَبَّثَ النَّاسُ بِالَّتِي تَلِيهَا، وَأَوَّلُهُنَّ نَقْضاً الْحُكْمُ، وَآخِرُهُنَّ الصَّلَاةُ»
«Исломнинг арқонлари бирма-бир узилиб бораверади. Қачон бир арқон узилса, одамлар ундан кейинги арқонга ёпишиб олишади. Биринчи узиладиган арқон ҳукм бўлса, охиргиси намоздир». (Имом Аҳмад ривояти).
Шунинг учун Уммат ўз бошига келган балоларнинг асли ва асоси мана шу режимлар ва улар ортида турган мустамлакачи кофирлар эканига аниқ ишонч ҳосил қилмоғи лозим. Ўз Исломини қизғанувчи ҳар бир киши Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ана шу режимларни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини уларнинг харобалари узра барпо этиш учун ҳаракат қилмоғи даркор.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий
матбуот бўлими