Ғазо аҳлига ёрдам бериш баъзи мусулмонларга эмас, балки уларнинг барчасига фарздир

0
312

Матбуот баёноти

Ғазо аҳлига ёрдам бериш баъзи мусулмонларга эмас, балки уларнинг барчасига фарздир

2025 йил 24 март куни Афғонистоннинг «Арабий ахбор» телевидениесида шайх Абдулҳақ Ҳамод Мавлавий биродаримиз ўзининг «Араб давлатлари ҳукмдорлари ва раҳбарларига Афғонистондан мактуб» номли мақоласини ўқиб берди. Мақолада Мавлавий уларнинг Ғазо аҳлини ёрдамсиз қолдириш ва яҳудий вужуди тарафида туриш позицияларини қаттиқ қоралаб, бундай деди: «Эй араб давлатлари ҳукмдорлари, сиз ўз дунёнгизни бировнинг динига алмашдингиз, Аллоҳга ва ўзингизга душман кимсаларга эргашиб, болалар қонини ичган ва муқаддас заминни босиб олган кимсалар билан тинчлик ўрнатиш, деган сароб ортидан чопдингиз. Бас, Аллоҳдан қўрқинг! Ўзингиз ва Умматингиз борасида У зотдан қўрқиб, эс-ҳушингизни йиғинг ва агар ақлингизни ишлатсангиз, ҳақиқат фронтига қайтинг! Аллоҳнинг душманларига бераётган пулларингиз Ғазони ёқишга ёнилғи бўлаётганини билмаяпсизми?! Бераётган нефтингиз сионист танкларида оқаётган қонга айланаётганини кўрмаяпсизми?! Эй араб давлатлари ҳукмдорлари, сизнинг сукутингиздан икки миллиард мусулмон ғазабланяпти ва бу – Аллоҳ асрасин – Аллоҳнинг сизга бўлган ғазабининг белгисидир! Умматга етакчи бўлишингиз керак эди, аммо сизнинг даврингизда у мисли кўрилмаган хорликка етиб келди! Ғазо аёллари ва болалари сизлар учун сионистлардан кўра хатарлироқми, ахир, ўз биродарларингизни қўйиб, душманни танладингиз, уларнинг қони дарё бўлиб оқаётган бир пайтда, чегараларни ёпиб, эр кишиларининг уларга нусрат беришларидан тўсдингиз?! Тоғутни тўхтатишдан ожиз бўлсангиз, у ҳолда, чегараларни очиб бериб, ҳур кишиларни ўз бурчларини адо этишларига қўйиб беринг! Ғазо аёллари ва гўдаклари фарёдини эшитмаяпсизми?! Аллоҳ Таоло Ғазода бўлаётган ҳар бир қилмишни ёзиб турганига, қиёмат куни бу ҳақда сиздан сўрашига ишонмайсизми?! Қачон уйғониб, биродарларингизга ёрдам берасиз?! Анави жиноятчининг ваҳшийлиги кундан-кунга кучайиб бораётганини, ҳар ерда дайди ит каби ҳуриб, раҳбариятингизни курашга чақираётганини кўрмаяпсизми?! Эй Уммат етакчилари, нимани кутяпсиз?!».

Биз бу шайхнинг мактубига бундай изоҳ берамиз:

«Абдулҳақ биродар! Ҳар бир мусулмон қатори, сизга ҳам маълумки, ҳадиси шарифда Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганларидек, бу ҳукмдорлар рувайбизалардир:

«سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ سَنَوَاتٌ خَدَّاعَاتُ يُصَدَّقُ فِيهَا الْكَاذِبُ وَيُكَذَّبُ فِيهَا الصَّادِقُ وَيُؤْتَمَنُ فِيهَا الْخَائِنُ وَيُخَوَّنُ فِيهَا الْأَمِينُ وَيَنْطِقُ فِيهَا الرُّوَيْبِضَةُ» قِيلَ: وَمَا الرُّوَيْبِضَةُ؟ قَالَ: «الرَّجُلُ التَّافِهُ فِي أَمْرِ الْعَامَّةِ»

«Одамларга алдамчи йиллар келади. У йилларда ёлғончи ростгўйга, ростгўй эса ёлғончига чиқарилади. Хоин омонатгўйга, омонатгўй хоинга чиқарилади. У йилларда рувайбиза нутқ сўзлайди. Рувайбиза ким? деб сўралди. Шунда Росулуллоҳ, омма иши хусусида нутқ сўзловчи тентакдир, деб жавоб бердилар». (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти). Бу ҳукмдорлар куфр билан ҳукм юритиб, Ислом ва мусулмонларга душманлик, Ғарбга малайлик қилишяпти. Уларнинг Ислом ва мусулмонларга зиён етказиш, мустамлакачи кофирлар ва яҳудийларга хизмат қилишдан бошқа вазифалари йўқ. Шунинг учун ҳукмдорларга мурожаат қилиш ва улардан нусрат талаб қилиш ёнғинни пуфлаб ўчиришга ҳаракат қилиш кабидир. Аммо уларни ағдариш ва Уммат олдида кирдикорларини фош қилиш, шунингдек, Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломида келганидек, қиёмат куни Роббимизга узримизни айтиш мақсадида бўлса, уларга мурожаат қилиш жоиз:

﴿وَإِذۡ قَالَتۡ أُمَّةٞ مِّنۡهُمۡ لِمَ تَعِظُونَ قَوۡمًا ٱللَّهُ مُهۡلِكُهُمۡ أَوۡ مُعَذِّبُهُمۡ عَذَابٗا شَدِيدٗاۖ قَالُواْ مَعۡذِرَةً إِلَىٰ رَبِّكُمۡ وَلَعَلَّهُمۡ يَتَّقُونَ﴾

«Ўшанда улардан бир жамоат: «Не сабабдан Аллоҳнинг Ўзи ҳалок этадиган ёки қаттиқ азоблайдиган қавмга панд-насиҳат қилурсизлар?» деганларида, улар (яъни иккинчи тоифадаги одамлар) айтдилар: «Роббингизга (қиёмат кунида) узримизни айтиш учун ва шояд (улар) Аллоҳдан қўрқсалар, деб (насиҳат қилмоқдамиз)»                                                              [Аъроф 164]

Муборак Фаластин замини бутун Ислом Умматининг мулки бўлган хирожий ердир. Бу ерлар нафақат Фаластин аҳлига, балки бутун мусулмонларга тегишли. Шундай бўлгач, қандай қилиб бу муқаддас масъулиятни қўрқоқ хоин малай раҳбарларга топшириш мумкин?! Фаластин масаласи, шубҳасиз, арабу ажам ва узоғу яқиндаги бутун мусулмон Умматининг масаласидир. Худди Макка ва Мадинадаги икки ҳарам (Каъба ва Масжидун Набавий) Саудлар оиласи ҳукмдорларининг мулки эмас, бутун мусулмон Умматининг мулки бўлганидек, муборак Ақсо масжиди ҳам бутун Умматнинг мулкидир. Ҳеч ким унинг ўз мулки эканини ёки унинг васийлиги остидалигини даъво қила олмайди. Балки Ақсо ер юзидаги ҳар бир муслим зиммасидаги омонатдир.

Аммо сиз Абдулҳақнинг мана бу сўзларингиз бизни ҳайрон қолдирди: «Эй Ғазо аҳли, шуни билингларки, сиз ёлғиз эмассиз, балки Афғонистондаги биродарларингиз сиз билан битта юракдирлар. Биз сизни унутмадик, ҳаққингизга ғойибона дуодамиз. Қаерга борманг, қанча йўл юрманг, қайси хандақда ҳимояланманг, биз қалбимиз, руҳимиз, тилимиз билан сиз билан биргамиз. Бизни узрлар ҳибсга олди, чегаралар қуршовида қолдик, аммо зулматда ҳам нишонга тегувчи дуоларимиз бор».

Эй Абдулҳақ! Яҳудийлар бомбардимон қилаётган ғазолик биродарларингизга ҳамдард бўлишингиз ва ҳақларига дуо қилишингизнинг ўзигина уларга ёрдам бўладими?! Харобалар остида ётганларга ҳамдардлигингиз ва кўз ёшингиз қандай фойда беради?! Ғарб пойтахтларида яҳудийлар геноцидини қоралаб намойиш қилаётган миллионлаб инсонлар билан сизнинг қандай фарқингиз бор?! Зеро, улар ҳам, сиз ҳам одамларга ҳамдардлик билдириш ва яҳудийларни қоралашдан нарига ўтмаяпсиз! Одамларнинг ҳожатини чиқаришни, шу жумладан, Ғазодаги биродарларимизга ёрдам беришни дуогагина чеклаш бепарволикдир, Аллоҳга таваккал қилиш эмас. Чунки Аллоҳ нусратнинг сабабларини ушлашга буюрган. Имом Шаъбийнинг «Дуоингизга бирор моддий нарса ҳам қўшиб қўйинг», деган сўзини яхши биласиз.

Энди, сизнинг «бизни узрлар ҳибсга олди, чегаралар қуршовида қолдик», деган гапингизга келсак, Роббингиз сиздан биродарларингизга ёрдам бермаганингиз ҳақида сўраганида бу Унинг ҳузурида узрга ўтармикин, ахир У зот

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан нусрат-ёрдам сўрасалар, нусрат бермоқ зиммангиздадир»

                                                                                                   [Анфол 72]

деган бўлса?! Ўз аҳлингизга ёрдам беришдан бу чегаралар сизни ҳақиқатда тўсяптими?! Нега унда, ўтган ўнлаб йиллар мобайнида Совет Иттифоқи ва Америкадан иборат душманларингизга қарши сизга ёрдам берган мужоҳидларнинг келишига бу чегаралар тўсқинлик қилолмади?! Араб мужоҳидларини унутдингизми?! Улар орасида кўпчилиги фаластинликлар эди. Улар сиз билан елкама-елка жиҳод қилиб, ниҳоят Аллоҳ душманлар устидан нусрат берди-ку! Ўша мужоҳидлар жиҳод қилишга чин дилдан ният қилганларида бу чегаралар Афғонистонга кириб келишларига тўсиқ бўлолмаган. Бу сизга ҳам тегишли. Чунки агар Афғонистонда сизнинг ҳам Ғазо аҳлига ёрдам бериш ниятингиз чин дилдан бўлса, олдингизда бу тўсиқлар ғов бўлолмайди. Бас, Аллоҳдан тақво қилинг ва биродарларингизга нисбатан содиқ бўлинг. Аллоҳ сизга буюрганидек ва улар сизларга ёрдам берганидек уларга ёрдам беринг.

Хуллас, сиз Абдулҳақ биродар, мактубни араб давлатлари ҳукмдорларига эмас, Афғонистондаги Толибон мужоҳидларига юборсангиз лойиқ бўларди. Чунки бу рувайбиза ҳукмдорлар аллақачон ўз позицияларини белгилаб, Уммат ва Ғазо аҳлининг душманлари сафига ўтиб олишган. Афғонистондаги мужоҳидлар эса, Аллоҳ уларга ғалаба бериб, ҳокимиятга келиб, ўз давлат ва куч-қудратларига эга бўлдилар. Шу боис муборак Фаластин заминидаги бечора биродарларига нусрат беришга шулар қодир ва лойиқдирлар. Уларнинг Аллоҳ ҳузурида ҳеч қандай узрлари йўқ. Дунё матосини охиратдан афзал кўрган араб ҳукмдорларининг ўзлари учун тўқиб олган узрлари ҳам Толибондан қабул қилинмайди. Шундай экан, сиз афғонистонлик уламо-шайхлар мужоҳидларни Фаластин сари жангу жиҳодга чақиринг, уларни қурол-аслаҳа ва одамлар билан таъминланг. Сисий ёки Абдуллоҳ ё бошқа рувайбизаларнинг чегарани очиб беришларини кутманг. Аксинча, Адл, Ҳакам бўлган Аллоҳнинг сиз билан бирга эканини кўз-ўнгизга келтиринг-да, бу чегараларни босиб-ошиб ўтинг.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَا لَكُمۡ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ٱنفِرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱثَّاقَلۡتُمۡ إِلَى ٱلۡأَرۡضِۚ أَرَضِيتُم بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِۚ فَمَا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ * إِلَّا تَنفِرُواْ يُعَذِّبۡكُمۡ عَذَابًا أَلِيمٗا وَيَسۡتَبۡدِلۡ قَوۡمًا غَيۡرَكُمۡ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيۡ‍ٔٗاۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ﴾

«Эй мўминлар, сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангиз, (Аллоҳ) сизни аламли азоб билан азоблайди ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтиради. Сизлар эса Унга бирон зиён етказа олмайсиз, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир»                                                          [Тавба 38-39]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

NO COMMENTS