АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили ўринбосари Морган Ортагуснинг Ливан сафари!

0
18

Матбуот баёноти

АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили ўринбосари Морган Ортагуснинг Ливан сафари!

Яҳудийларнинг одамзоту набототга қарши аёвсиз уруши давом этаётган бир пайтда, Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили ўринбосари Морган Ортагус Ливанга ўзининг иккинчи сафарини амалга оширди!

Иброний тилда чиқадиган «Гаарец» газетаси Морган Ортагуснинг тайинланишига бундай изоҳ берган эди: «Ортагуснинг ушбу тайинланиши асосан ташқи сиёсатга қаратилган бўлиб, Исроилни қўллаб-қувватловчи муассасани мамнун этди. Зотан, Ортагуснинг ўзи анчадан буён бу муассасада юксак обрўга эга»!

Дарҳақиқат, Ортагус ўзининг Ливан сафари давомида мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий соҳалардаги барча каттаю кичик ишларига юзсизлик билан аралашаётганини намоён этди. Унинг президентдан бош вазиргача, парламент спикеридан ташқи ишлар вазиригача, кўплаб вазир ва парламент аъзолари билан қилган шов-шувли ва қизғин дипломатик ҳаракатлари унинг нафақат минтақавий вакил, балки Ливанда АҚШнинг юқори даражадаги васийси сифатида фаолият юритаётганини кўрсатмоқда.

Ортагуснинг оммавий ахборот воситаларидаги провокацион баёнотлари унинг Ливан сафари моҳиятини ва оқибатларини очиб берди. Унинг бу баёнотларини ўзини суверен деб кўрсатувчи энг бечора давлат ҳам қабул қила олмайди! Бу аёлнинг яқинда жанубдан отилган икки дона ракета ҳақида гапириб, «Ливаннинг Исроилга тажовузлари», деган баёноти ана шу провокацион баёнотларидан биридир. Бу сўзларни айтар экан, у қонхўр яҳудий вужуди томонидан Ғазо, Ливан ва Сурияда содир этилаётган бомбардимонлар, қирғинлар, сургунлар, оч қўйиш ва вайрон этишлар ҳақида била туриб ўзини билмасликка олди. Ҳатто бу вужудни юзсизлик билан ҳимоя қилиб, унинг ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқи борлиги, у аёллар, болалар дохил тинч аҳолини қонини тўкаётганига қарамай, ҳужумларини тўхтатиши учун унга АҚШ маъмурияти томонидан асло босим қилинмаслиги ҳақида гапирди. Шунингдек, АҚШ маъмуриятининг Ливан армиясини қуролсизлантириш ниятида эканини таъкидлар экан, Ғазо, Ливан ва Сурияда қўлланилган ва ҳозир ҳам қўлланилаётган энг замонавий ва қирғинбарот қуроллар билан яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаш учун ўз мамлакатининг ғазнаси очиб қўйилганига эътибор бермади! АҚШнинг коррупцияга қарши сиёсати ҳақида гапирган Ортагус, ўзининг бошқа давлатлар ички ишларига аралашиши аслида глобал миқёсдаги коррупциянинг намунаси эканидан кўз юмди!

Биз Ливан шаъни ва суверенитетини оёқ ости қилаётган бу провокацион ва такаббур муносабатни қаттиқ қоралаймиз! Аслида Ливан режими раҳбарларининг уни шундай илиқлик ва иштиёқ билан кутиб олишлари, унинг олдига мамлакатнинг барча досьеларини қўйиб бериб, мамлакат дарвозаларни ланг очиб беришлари, унга худди мамлакатнинг ҳақиқий ҳукмдоридек муносабатда бўлишлари ва у билан қатор учрашувлар уюштириб, уялмай безбетлик билан ундан кўрсатмалар олишлари қоралашга янада лойиқ! Қолаверса, бу аёл Ливан расмийлари билан уларнинг душманларининг рамзи бўлган «Довуд юлдузи»ни таққан ҳолда учрашди ва босқинчи вужуднинг қонхўрликларини очиқчасига ҳимоя қилди!

Ливан режими бу аёл каби махсус вакилларнинг кўрсатмасига амал қилиши билан, шубҳасиз, жирканч яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш йўлига ўтди. Агар бутун мусулмонлар томонидан кенг миқёсдаги қаршиликка учрамаганда эди, бу режим аллақачон ушбу хорлик нормаллашувини амалга оширган бўларди. Бундан ташқари, бу режим Ливаннинг бир қисми яҳудий вужуди томонидан босиб олинганига қарамай, буни қоралаш ва норозилик билдириш билан кифояланди, ўз тупроғи озодлиги учун битта қўшинни ҳам сафарбар қилмади!

Биз жуда яхши биламизки, Ливан режимининг Америка қаршисида турадиган ҳеч қандай таянчи йўқ. У ҳатто Американинг минтақадаги думлари қаршисида ҳам туролмайди. Чунки режимдаги раҳбарларни очиқдан-очиқ тайинлаган, ҳатто унинг майда ишларигача аралашаётган мана шу Америкадир!

Биз Халифалик давлати ағдарилиб, ўлкаларимиз парчалаб ташлангандан бери босқинчилик соясида яшаб келяпмиз ва бу босқинчилик сон-саноқсиз фалокатларни бошимизга солган картон давлатлар билан ва бузуқ ватанпарварлик билан ниқоблаб келинди. Бас, Халифалик давлатимизни қайтариб олмас эканмиз, шунингдек, унинг соясида бирлашиб, Парвардигоримиз шариати асосида ҳукм юритиб, ўз манфаатларимизни рўёбга чиқарадиган ва Роббимизни рози қиладиган сиёсатни татбиқ қилмас эканмиз, биз учун ҳақиқий қутулиш бўлмайди.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги

матбуот бўлими

NO COMMENTS