Қирғизистон режими муфтиётдан дастрўмол сифатида фойдаланмоқчи

216
0

Қирғизистон режими муфтиётдан дастрўмол сифатида фойдаланмоқчи

Президент Садир Жапаров 5 апрель куни ниқоб ва бурқа кийган муслималарга тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилар экан, рўмол ўраган муслималар юзларини очиб юришлари кераклигини таъкидлади. Унга кўра, қонунда бундай модданинг қабул қилинишига Уламолар кенгашининг қарори асос бўлган. Президент сўзининг ортиданоқ, Муфтиёт матбуот хизмати ниқоб ва бурқа кийиш Исломда фарз эмаслиги ва уни киймаган аёллар гуноҳкор бўлмаслиги ҳақида баёнот берди. Баёнотда айтилишича, диний масалалар ҳақида гап кетганда, фақат аниқ далилларга асосланган ҳолда гапириш керак, ундан турли манфаатлар учун фойдаланиш гуноҳ ҳисобланади.

Президентнинг ўзини оқлаши ва муфтийнинг уни ҳимоя қилиши сал аввалроқ Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси томонидан Жалолобод шаҳри ва Сузоқ туманида “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун доирасида ниқоб кийган опа-сингилларимизга қарши ўтказилган рейдлар билан боғлиқдир. Чунки халқнинг аксарияти бу кампанияга қарши ўз норозиликларини изҳор қилган эди. Шундай бўлишига қарамай, ҳозирда Ўш шаҳрида рейдлар яна давом этяпти. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жамоат жойларида ниқоб кийганлар муслима опа-сингилларимизни 20 минг сом миқдорида жаримага тортилишидан огоҳлантирмоқда.

Аслида ниқоб кийганларни жаримага тортиш назарда тутилган қонун май ойидан кучга киради. Бироқ, расмий идоралар шошилинч рейдлар уюштириб, Ислом динига нисбатан кўз қарашларини фош қилиб қўйди. Ёки бу шошилинч ҳаракатлар ортида бошқа манфаат борми?

Айни пайтда президент ниқобга қарши модда Уламолар кенгаши қарори асосида қабул қилингани ҳақидаги баёноти билан муфтиётни мусулмонлар нишонига айлантирди. Оқибатда мусулмонлар билан муфтиёт ўртасидаги зиддият кучайиб, режим ўзини оппоқ қилиб кўрсатмоқда. Бироқ мазкур қонун қабул қилинаётган пайтда давлат мутасаддиларининг Уламолар кенгашига қўйган талаблари ва уни қабул қилишга бўлган иштиёқини ҳеч ким унутгани йўқ. Ҳатто, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қонун ҳақидаги ҳақиқатни фош қилган мусулмонларни ҳибсга олиб, қийноққа солишди. Бу қийноқлар бугунги кунгача давом этмоқда. Бинобарин, расмий идораларнинг бу қадамларидан, улар келгусида муфтиётдан Исломга қарши курашда дастрўмол сифатида фойдаланиши ва ўзларининг нопок ишларини ҳаспўшлаш учун сохта фатволар чиқартиришини англаш мумкин.

Шунинг учун мусулмонлар вакили бўлган муфтиёт ва уламолар кенгашига шундай мурожаат қиламиз: Ҳукуматнинг нопок найранглари қурбонига айланиб қолишдан эҳтиёт бўлинг! Бу дунё матосини эмас, охират саодати ва Аллоҳнинг розилигини кўзлаб иш юритинг. Ўзингиз айтганингиздек, шариат масалаларида аниқ далилларга таяниб ҳаракат қилиш зарур! Бироқ, бу далиллар ҳукуматнинг нопок ишларига йўл очишни эмас, аксинча, давлатдаги ҳар бир қонун шариат асосида бўлишини талаб қилади. Аллоҳ Таоло айтади:

“Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”.

“Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир”.

“Кимда-ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқлардир!”. (Моида: 44-47).

Шундай экан, сизнинг вазифангиз ҳозирда куфр қонунларини қўллаш орқали мусулмонларга зулм қилаётган режимни наҳи мункар қилишдир!

حدثنا قتيبة حدثنا عبد العزيز بن محمد عن عمرو بن أبي عمرو عن عبد الله الأنصاري عن حذيفة بن اليمان عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: “والذي نفسي بيده لتأمرن بالمعروف ولتنهون عن المنكر، أو ليوشكن الله أن يبعث عليكم عقابا منه ثم تدعونه فلا يستجاب لكم” رواه الترمذي وقال حسن صحيح.

Қутайба розияллоҳу анҳу Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан,  у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай деганликларини ривоят қилади: «Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, сизлар, албатта, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасиз ёки Аллоҳ сизларга Ўз даргоҳидан азоб юборади, сўнг сиз дуо қиласиз, дуоларингиз ижобат бўлмайди», дедилар. (Термизий ривояти ва ҳасан саҳиҳ)

Шундай экан, Пайғамбарларнинг меросхўри деган сифатга эга бўлиш учун бу масъулиятни адо этиш вақти келди. Акс ҳолда, бугун даъватга ва ниқобга қарши сиздан фатволар чақартириб олган режим эртага сизларни рўмол, соқол ва ҳажга ҳам қарши фатволар чақаришга мажбур қилади. Чунки Қирғизистон ҳукумати Марказий Осиёдаги диктатор режимлар ортидан бориб, Исломга қарши қонунларни қабул қилиш орқали Исломий доирани назорат қилиш чораларини кўрмоқда. Агар жамоатчилик Ҳукуматнинг бу ҳаракатларига нисбатан етарли даражада қаршилик кўрсатмаса, диктатура ўрнатиш учун режим ушбу қонундан самарали фойдаланишга ҳаракат қилади.

Демак, мусулмонлар бундай вазиятда режимнинг зулмига сукут сақламай, уларнинг Исломга қарши ҳар қандай ҳаракатларига қарши туришлари керак. Шунда динимиз олдида турган таҳдидлардан хабардор бўлиб, унинг ортида турган мустамлакачи давлатларнинг ҳийла-найрангларини кўришимиз мумкин. Шунингдек, Ислом аҳкомларини чуқур ўрганиб, уни онгли равишда халққа етказишимиз керак. Ана шунда бу золим тузумга қарши ягона йўл Ислом эканлигини билиб оламиз. Аллоҳ Таоло айтади:

Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (5:3)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here