بسم الله الرحمن الرحيم
Ниқобга қарши курашишдан мақсад нима
Ҳукумат тарафидан олиб борилаётган ниқобга қарши курашиш нима мақсадда қилинаётгани тушунарсиз бўлиб, ниқобни вожиб деб тақаётган опа-сингилларимизни қалбига оғир ботаяпти. Тўғри, ниқоб мужтаҳидлар орасида ихтилофли масала, баъзилари аёллар ниқоб тақишни вожиб деса, баъзилар жоиз деган райда. Вожиб деган ҳукмни олган муслималар учун ниқобга қаршилик билан уларнинг эътиқодларига путур етаяпти. Уни кўпчилик вожиб деб тақади, ҳеч ким уни ёзнинг иссиқ кунларида қизиқишга тақмаса керак.
Аммо ҳукуматни баъзи бир вакиллари айтаётган, муфтиёт ҳам уни Исломга мослаштириб бераётган: “ховфсизлик чораси” сифатида бу тадбир уюштириляпти, омма халқни тинчлигини ҳисобга олиб қонун қабул қилинди – деган гап, бу жуда кулгули. Мен бирорта жиноятчини муслима опа-сингилларимиз тақадиган ноқобни кийиб жиноят содир этганини кўрмаганман ёки сизлар кўрганмисизлар, эшитганмисиздар?! Жиноятчилар ўзини танитмасликни хоҳлашса маска тақиб, кейин жиноятини содир этади. Уларга одам ўлдириш ҳеч гап эмас, штраф оламан деб келган орган ҳодимини ўлдиришдан ҳам кайтмайди ёки беҳуш қилиб ишида давом этади. Кўчада, бозорда ёки ишхонада маска тақмайди, жиноятини қилишдан аввал ўша манзилга етганда, ўзини танитмаслик учун ниқоб эмас, ўзларини хос маскаларини тақишида, танишга уринганларни йўқ қилишади. Ниқоб ман қилинмаса ҳам, унга қарши қонун чиқмаса ҳам маска кийган инсонни ховфли эканини ҳамма билади. Энди ниқобга қарши қонун чиқди, 20000 сом жаримаси бор деб жиноятчилар маска тақмайдиларми?! Шу билан қароқчиликни олди олинадими, бу жуда тушунарсиз, тўғрими?!
Аслида имом-домлаларимиз, уламолар кенгашининг аъзолари ниқобга қарши бўлган қонунни қўллаб-қувватлашлари билан динга қарши чиқишмоқда. Бир мужтаҳид хато қилса ҳам Аллоҳ Таоло савоб бераман деса:
إذا حَكَمَ الحاكِمُ فاجْتَهَدَ ثُمَّ أصابَ فَلَهُ أجْرانِ، وإذا حَكَمَ فاجْتَهَدَ ثُمَّ أخْطَأَ فَلَهُ أجْرٌ
Бир ҳоким ҳукм қилган вақтда ижтиҳод қилиб, тўғри топса унга иккита савоб бўлади. Агар ҳукм қилганда ижтиҳод қилиб, сўнг хато қилса унга битта савоб бўлади. Бухорий ривояти.
Оддий оми инсонлар ўзи таниган олимидан шаръий ҳукмларни ўрганиб амал қилишлари фарз бўлса, имкони борича тақводор деб билган домласидан ўрганиши, шу йўл билан тақводор бўлар эканман деб ниқоб тақса уларда нима гуноҳ?! Мактабда ёки бошқа жойда бу ҳукмлар ўргатилмаса, масжидларда ибодат, одоб-ахлоқдан бошқа мавзулар баён қилинмаса, имкон топиб ўзлари ўрганишиб, ниқоб тақишни вожиб деб ўрганган ҳукмига иссиқда-ю, совуқда, кечаси-ю, кундузи билганига амал қилиш хозирги кунда осон иш эмас, уларга маънавий ёрдам қилиш ўрнига, қаршилик қилиш тўғрими, Аллоҳга ёқадими?! Тавба қилинглар, ҳукуматдаги раҳбарларга ҳам бу нотўғри экани айтинглар, улар шу ишни қилишларида динга қарши келмайди экан деб сизларни далил қилишмоқда, Аллоҳни олдида ўзингларни оқлаб олинглар. Ҳаммамизни Аллоҳ ҳидоятга йўлласин, билиб-билмай қилган гуноҳларимизни Аллоҳим, Ғафур, Таввоб исмлари ила кечирсин. Аллоҳ мазлумларни дуосини қабул қилишини ҳам эсдан чиқарманглар, эслатинглар.
Биз муслима аёлнинг ниқоб кийишини фарз эмас, жоиз деб биламиз. Шундай бўлса ҳам, ижтиҳодга таяниб, ниқоб кийганларга “исломий райга эргашувчилар” деган эътиборда карашимиз керак. Демак, бу мужтаҳидлар орасидаги баҳс бўлиб, уни исломий қадрият сифатида ҳимоя қилиш ва куфр қонунлари томонидан оёқ ости қилинишига йўл қўймаслик барча мусулмонларнинг бурчидир!
Абдуллах ибн Мухаммад