بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Мўмин бир тешикдан икки марта чақилмайди
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳининг “Мўмин бир тешикдан икки марта чақилмайди” бобида шундай дейди:
حدثنا قتيبة بن سعيد حدثنا ليث عن عقيل عن الزهري عن ابن المسيِّب عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: “لا يلدغ المؤمن من جحر واحد مرتين“
Қутайба ибн Саид бизга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлигини ривоят қилди: “Мўмин бир тешикдан икки марта чақилмайди”.
Азиз биродарлар:
Мўмин бир тешикдан икки марта чақилмайди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талабга ишорат қилган сўзларидир. Бу ердаги “чақилмайди” деган сўзи ҳадисда зикр қилинган таъқиқнинг жиддийлигини кўрсатувчи кучли маънога эгадир. Чақиш илонларга хос хусусиятдир. Бир марта чақилган одам омон қолиши ҳам, қолмаслиги ҳам мумкин. Аммо иккинчиси ҳал қилувчи омил бўлади ва у бундан омон қолмайди. Бу масалани бугунги мусулмонлар воқесига солиб кўрсак, сиёсий онгнинг нақадар муҳимлигини яққол кўришимиз мумкин. Мусулмонлар малай ҳукмдорларнинг инидан неча марта чақилди?! Мусулмонлар демократия тешигидан неча марта чақилди?! Мусулмонлар ватанпарварлик инидан неча марта чақилди?! Мусулмонлар миллатчилик инидан неча марта чақилди?!
Эй мусулмонлар!
Ҳадиси шарифда бугунги чақувчи илонларга аниқ ишора бор. Бу замонда Америка ва Европадан тортиб, Умматнинг хоин ҳукмдорлари ва сарой уламоларигача, жуда кўп илонлар мавжуд. Хўш, буларнинг барчасидан кейин ҳам, биз ўша илонлар билан бирга ўтириб, юртни ва халқни ўша илонларга топшираётганларнинг қилмишларига қандай розилик билдиряпмиз? У илонлар учун элчихоналар очилади. Улар билан ўзаро мудофаа шартномалари ва битимлар тузилади. Шубҳасизки, бу ишлар фақат илонлар орасида содир бўлади. Бу илонлар мусулмонларни чақмаслиги учун биз доимо иймон дориси билан қуролланишимиз керак. Бу чақилувчилар учун ҳақиқий иммунитетдир. Ҳадисда: “Мўмин чақилмайди”, дейилган. Унинг давосига келсак, ким иймонида мустаҳкам турса, ўзини ҳимоя қилган бўлади. Мўмин ўзининг атрофида содир бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиши иймоннинг талабларидандир. Буниинг натижасида, у қайси давлатлар фаол ва қайси бири пассив эканлигини билади. Қайси давлатлар малай давлатлигини ва қайси давлатлар бошқа давлатлар орбитасида айланишини ҳам билади. Қайси илонлар заҳарли ва қайси бири заҳарли эмаслигини аниқлаш орқали уларнинг турларини ҳам ажратиб олади. Териси юмшоқ бўлса ҳам, чақиши баъзан қабрга олиб борадиган илонларни ҳам билиб олади.
Эй мусулмонлар! Ҳукмдорларингизнинг ҳақиқати мана шудир. Агар мўмин бўлсангиз, буни англашингиз керак. Шундай экан, улардан ва улар туфайли Уммат бошига келган оғир ҳаётдан қутилиш учун ҳаракат қилишингиз лозим. Уларнинг ўрнига битта Халифани тиклаб, унга Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннати билан ҳукм юритиши учун байъат қилинг. У сизлар ҳақингизда Аллоҳдан қўрқади, сиз ҳам у ҳақида Аллоҳдан қўрқасиз. У сизни севади, сиз ҳам уни севасиз. Бу эса сизни илон чақишидан ҳимоя қилади. Чунки Халифа орқасида туриб жанг қиладиган ва у билан ҳимояланиладиган қалқондир.
Аллоҳим, унинг келишини ва бизларга Китобинг билан ҳукм юритишини тезлаштиргин, ер юзини Ўзингни Олижаноб Юзингнининг нури ила ёритгин. Амин.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
5 шаввол, 1446ҳ йил.
3 апрель, 2025м йил.