Депутатлар хизмат машиналари билан таъминланади
Қирғизистон Жогорку Кеңешининг 90 нафар депутати хизмат машиналари билан таъминланади. Бу регламент ҳақида парламентнинг 3 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилинди. Ҳозирги кунда парламент раиси ва спикер ўринбосарлари, шунингдек, бир қатор аёл депутатлар хизмат машиналарига эга.
Айрим ахборот агентликларининг парламентдаги шахсий манбаларга таяниб хабар қилишича, депутатлар учун Li Xiang L7 ва Li Xiang L9 русумли электромобилларини сотиб олиш режалаштирилмоқда. Ушбу машиналарнинг бозор нархи 40 000 дан 60 000 долларгача баҳоланади.
Изоҳ: Афсуски, мусулмон халқдан йиғилган солиқлар динимизга зид қонунлар чиқарувчи депутатларнинг қимматбаҳо машиналарда юриши учун сарфланмоқда. Бу депутатлар дин тўғрисидаги қонун доирасида ниқоб ва даъватни тақиқлашни қўллаб-қувватлашди. Ўлкамизда коррупция манбаи бўлган казинолар очилишини қўллаб-қувватлаб беришди. Аммо мусулмонларнинг турли баҳоналар билан қамоққа ташланганига лом-мим дейишмаяпти. Оддий халқдан олинган солиқлар депутатларга шундай ишлари учун мукофот сифатида бериляптими?
Бундан фарқли равишда, Халифалик даврида Умар розияллоҳу анҳу раҳбарларнинг халқдан фарқли кийиниши ва овқатланишини таъқиқлаб қўйган эди. Ҳатто ўзининг ҳам кийим-кечаги ва таоми одамларнинг аҳволига қараб белгиланган эди. Очарчилик даврида эса Халифа Умар ёғ ва гўшт истеъмол қилмай қўйган эди.
Нурдин Асаналиев