Ниқобга қарши ҳаракатлар диктатурани кучайтиради

0
36

Ниқобга қарши ҳаракатлар диктатурани кучайтиради

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси 3 апрель куни Жалолобод шаҳри ва Сузоқ туманида “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун асосида рейд ўтказди. Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Рейд давомида жамоат жойларида ниқоб кийган муслималар огоҳлантирилиши ва қонунни бузганлар маъмурий жавобгарликка тортилиши таъкидланди.

“Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга бироан, жамоат жойларда ниқоб кийиш тақиқланади ва қонунни бузганларга 20 000 сўм миқдорида жарима солинади. Жамоат жойларида ниқоб кийганларга жарима солиш 1 майдан бошлаб кучга киради.

Президент Садир Жапаров жорий йилнинг январ ойида “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди. Қонун оммавий муҳокамалар чоғида мусулмонларнинг қаттиқ қаршиликларига дуч келди. Ҳатто қонун ортида яширин мақсадларни фош қилиб, омма эътиборига ҳавола қилган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ҳибсга олиниб, турли қийноқларга солинди. Уларнинг аксарияти ҳамон қамоқхоналарда сақланмоқда.

Мустабид режимлари билан танилган қўшни Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам худди шундай қонунлар қабул қилинган. Бу мамлакатларда қонун мусулмонларни назорат қилиш ва аҳолини қўрқувда ушлаб туришга хизмат қилади. Соқол қўйган, намоз ўқийдиган, ҳижоб ўраб юрган фуқаролар ҳамон тегишли идораларга чақирилиб, улар билан “тушунтириш ишлари” олиб борилади. Тез-тез рейдлар ўтказилиб, полициячилар кўчада юрган соқолли эркакларни “диний экстремизм”га алоқадорлик гумони остида полиция бўлимига олиб кетиш ҳолатлари кўп учрайди.

Қўшни давлатларда бўлгани каби Қирғизистонда ҳам диний соҳада қабул қилинган қонунлар асосан Ислом ва мусулмонларни назорат остига олишга қаратилган. Чунки Қирғизистон режими жамиятда чуқур илдиз отган Исломий қадриятларни ўзи учун таҳдид деб билади. Бунинг учун улар ўзлари илгари сураётган демократиянинг асосий қадриятларини ҳам оёқ ости қилишмоқда.

Шу боис Қирғизистон режими ниқобга қарши ҳаракатлари орқали мамлакатдаги Исломий доирани назорат қилиш чораларини кўрмоқда. Агар жамоатчилик ҳукуматга етарли даражада қаршилик кўрсатмаса, ҳукумат бу қонундан ўз манфаати учун фойдаланиб, диктатура ўрнатишга ҳаракат қилади.

Мусулмонлар ва муслималар ўз юртларида ўз динига эркин амал қилиш имкониятидан маҳрум бўлаётгани жуда ачинарли ҳолат. Мусулмонлар бирлашиб, Исломий қадриятларни ҳимоя қилмагунича ва Халифалик давлатини барпо этмагунича бу вазиятдан ҳеч қачон қутула олмаймиз. Акс ҳолда ҳокимиятни эгаллаб олган пасткаш, тубан кимсалар Исломга, унинг қадриятларига ва мусулмонларга қарши курашни давом эттираверади.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

NO COMMENTS