Давлатнинг кучи нимада

254
0

بسم الله الرحمن الرحيم

 Давлатнинг кучи нимада

Давлат ўз халқи билан кучли бўлади. Унинг учун давлатда қуйидаги шартлар топилиши керак, ҳамда ҳукумат ушбу шартларни амалга ошириши билан давлат кучли бўлади:

1). Давлат идоалогига асосланган бўлиб, шу идеологияни амалга оширувчи аппарат бўлиши керак.

2). Оммада конституция, қонунларга ишонч бўлиш керак.

3). Ким ҳақ ёки ким ноҳақ эканини раҳбар, ҳукумат эмас, идолагоя белгилаш керак.

4). Қонун ҳаммага: ёшу-қарига, олиму-омига, раҳбару-ишчига бирдек ижро қилиниши керак.

5). Қонун бузган судя-прокурорлар, орган ҳодимлари ноҳақ жазолари учун қасос олиниши керак.

  1. Идеологияга асосланган давлатлар кучли бўлганини яқин тарихимиздан ҳаммага маълум. СССР социалистик идеологияга асосланиб кучли давлат бўлди, халқаро майдонда ҳам дунёнинг ярмига нуфузи ўтадиган обрўга эришди. Идеологияга қарши иш қилиб, руслаштириш сиёсатига ўтгандан бошлаб емирила бошлади. Ёки демократияга асосланган Англия, Франция ёки АҚШ ҳам идиалогияга асосида яшаб, халқаро майдонда ўша асосида муносабат билдирганида дунёда етакчи давлатлар бўлишди. Ҳозирда улар ҳам идиалогияга аҳамият беришмай қўйишди, чунки Ироққа, Афғонистонга бостириб киришлари ёки Исроилни фаластинга қилаётган ваҳшийликлари демократияга зид, ўзлари демократияни оёқ ости қилишяпти. Шунинг учун кундан кунга ботқоққа ботаяпти, дунёга шарманда бўлаяпти. Ўзларини аҳолисида ҳам демократияга бўлган ишонч қолмаяпти. Социализм ундан ҳам ёмонроқ бўлганидан СССРни енгишга кучи етди, европаликларда ҳам демоқратия билан фахрланиш кучайган эди. Лекин 1990 йиллардан кейин Ислом идиалогияси билан тўқнаш келгандан бошлаб демоқратия нақадар жирканч экани халқаро майдонда ҳам ҳаммага маълум бўлмоқда. Энди демократияни куч билан ушлаб туришибди. Демократияни ҳам, БМТни ҳам Халқаро майдонда эътибори қолмаяпти. Агар ҳукуматларнинг қаршилиги бўлмаганда эди кўз очиб юмгунча Ислом ғолиб экани ошкор бўлиб, дунёдаги ҳамма муаммолар ечиларди, вахшийликлар тўҳтар эди.
  2. Идиалогия бўлмаганидан кейин конституцияга ҳам, қонунларга ҳам ишонч йўқолади, чунки қонунлар нима учун қабул қилинганини ёки нима учун ўзгараётгани омма халқ билмаса, ҳатто ҳар бир раҳбар хоҳлаган вақтда конституцияни ҳам, қонунларни ҳам ўзгартирса, ўзларига мослаштирса, унда подишоҳлик тузумидан фарқсиз бўлади, қонун чиқарувчилардан бошқаси уни тушунмайди, уларнинг ижросини ҳеч кимга аҳамияти йўқ бўлиб, қонун фақат ҳукуматни манфаатини амалга оширадиган қурол бўлади. Одамларда қонунга ҳам, ҳукуматга ҳам ишонч йўқолади.
  3. Идиалогия бўлмаганидан кейин конституцияга ҳам, қонунларга ҳам ишонч йўқолса раҳбарлар, ҳар қандай нуфузли инсон ким ҳақ ёки ким ноҳақ эканини ўз хоҳшига асосан белгилай бошлайди. Ким ҳақу, ким ноҳақ эканини нуфуз эгалари белгилайди. Бундай давлатда қочиб кетган хоин президентлар хозирги президентни тахтдан ағдариб, ҳукуматини кувиб юбориши билан яна ҳукуматни эгаллашса, дарров халқ қаҳрамонига айланишади, ўз халқидан қочган хоинлар эмас, балки мусофирликда иш олиб борган, халқи учун чет давлатга чиқиб кетишга мажбур бўлган мазлумлар бўлишиб қолади. Чунки уларни ноҳақ экани айтган ҳукумат энди ўзлари қувғинда, улар халқни алдаган хоинлар деб суд ҳукми билан исботланади.
  4. Қонунлар нуфузли инсонни фақат фойдасига, оддий инсонларни зарарига ишлайдиган бўлса давлат ҳеч қачон ривожланмайди.
  5. Раҳбарлар, судя-прокурорлар, орган ҳодимлари беганоҳ инсонни нотўғри жазолаганлари учун қонун олдида жавоб беришмасалар, лоақал ноҳақ жозаланган мазлум инсонга моддий тўлов тўлашмаса ундай давлат йўқ бўлишга маҳкум.

Сизларга кучли давлат қандай бўлишига бир тарихий мисол келтираман, фикрлаб, биздаги ҳукуматларга таққослаб ўқисангиз кучли давлат ҳақида аниқ тасаввурга эга бўласиз, иншоАллоҳ.

Умар ибни Ҳаттоб раиятни қаттиққўллик билан бошқарсаларда ҳалқ у жанобдан мамнун ҳамда рози эди. Чунки адолатлари ҳеч бир кишини ноҳақ жабр чекувига имконият бермасди. Зеро, Умарнинг қаттиққўлликлари даставвал асосан ўзларининг маъмуриятларига ва давлат мансабидагиларга тегишли бўлганди. Ҳазрати Умар амалдорларни халққа қай тариқа муомала қилаётганларини кузатиш билан биргаликда яна ейиш-ичиш ва кийиниш каби шахсий ишларида ҳам назорат ўрнатгандилар. Уларни оддий кийинишликка, ортиқ даражада дунёга берилиб кетмасликларига, ейиш-ичишда ҳам маишатбозлик қилмасликларига амр этардилар. Бирор вилоятга волий тайин этадиган бўлсалар, унга извошда юрмасликга, қимматбаҳо кийимлар киймасликга, ейиш-ичишда ҳаддан ошмасликга, ҳожатли кишилар учун эшигини доим очиқ тутмоқликни тавсия этардилар. «Мен сизларни халқнинг мол-мулкига, танига ва обрўсига хўжайин қилганим йўқ, балки сизларни уларга намоз ўқиб беришликка(яъни Исломни тадбиқ қилишларинга) ва ўрталарида адолатни ўрнатишликка амалдор қилдим», дер эдилар. Волийларни бундай қаттиқ назорат остида тутишларининг сабаби, улар одми кийиниш ва оддий ҳаёт кечиришликлари билан исрофсиз яшаш бобида халққа аввало ўзлари намуна бўлишлари, ҳамда дабдабали турмушга ўрганиб қолиб, пора олишга ўтиб кетмасликларини кўзда тутганларидан эди. Ўзлари қаттиққўллик кўрсатсаларда, аммо қўл остиларидаги амалдорларга доимо халққа юмшоқлик ила муомалада бўлишларини тавсия этардилар. Шу сабабли юмшоқ кўнгилли кишиларни волий қилардилар.

Бир вақт Абу Мусо Ашъарий бир кишини ароқ ичганлиги учун жазо бериб, бунга қўшимча яна сочини қирдириб, юзига куя суркатиб кўчада кездирган ва халқ орасида шарманда қилган, ҳамда халққа мазкур киши билан ўтирмасликка, суҳбатлашмасликка амр эттандилар. Ҳалиги жазо олган одам келиб Умарга шикоят этганди. Бундан Умарнинг аччиқлари беҳад қўзғалиб, Абу Мусога шундай мазмунда мактуб жўнатгандилар: «Фалон киши сенинг ҳақингда менга шундай дея шикоят этди. Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, агар ана шундай бир номаъқулчилик қилсанг, ўзингнинг бурнигга қора суртиб халқ орасида расво қилиб шарманда этдираман. Гапимни қанчалик ростлигини билмоқчи бўлсанг, яна шундай ишни бир қилиб кўр».

Бир вақт Умар розияллоҳу анҳу волийлар ҳақида халққа: «Эй, халойиқ, мен сизга волийларни сизни уриши, сўкиши, қийнаши ва молларингизни талаши учун юбормайман. Балки сизга динингизни ўрнатишлиги учун, ўртангизда ҳақ ва адолат ила ҳукм юргизишлиги учун юбораман. Агар бирор кишига шундан ташқари иш қилинса дарҳол менга етказсин. Мен унинг қасосини олиб берурман», дегандилар. Шунда Амр ибни Ос ўринларидан туриб: «Агар биронтамиз қўл остимиздаги кишига адаб беришлик учун урсак ҳам қасос олиб берасизми?» деб сўрагандилар. Бунга жавобан Умар розияллоҳу анҳу «Албатта, қасос олиб беражакман. Нима учун қасос олмас эканман. Зеро, Расулуллоҳ ўзларидан ҳам қасос олдирар эдилар», деган эканлар.

Умар розияллоҳу анҳу ўз қўл остидаги волийларига халқ орасида адолат ижро этувга, катта-кичик, бой-камбағал ўртасини айирмасдан ҳаммага бир текис кўз билан қарарга буюрардилар. Қайси бир ердан элчи келса энг аввало волийлар ҳақида сўрардилар. «Касалларингизни бориб кўрадими? Қулларни зиёрат этадими? Заиф бечораларга юмшоқлик билан муомалада бўладими? Шикоятчилар, ҳожатмандлар учун эшиги очиқми?» деган саволларни берардилар. Агар бирорта саволларига йўқ жавобини олсалар ва бу даво текширувда исботланса, ҳеч иккиланмай ўша волийни ишдан бўшатардилар. У жаноб далилларни жуда мукаммал равишда текширтирардилар. Агар текширув натижаси бўшатишликни тақозо этса, қандай даражадаги киши бўлмасин, дарҳол ишдан олиб ташлардилар. Ҳазрати Умарнинг вилоят ҳокимларининг муомалаларини кузатиб юрувчи назоратчилари бўларди. Ҳамда волийларни текширишлик учун умум тафтиш гуруҳи ҳам таъсис этгандилар. Умар даврларида умум тафтиш идорасининг раиси Муҳаммад ибни Масламас Ансорий эдилар. Умар розияллоҳу анҳу халқ манфаатини кўзлаб, қўл остларидаги маъмуриятни шундай даражада қаттиқ назорат остида тутар эдилар. Оддий одам уларга бирор бир амалдор томонидан ноҳақ жазо етмаслигини назарда тутиб волий ва ҳокимларни мана бундай қаттиқ назорат остида сақлардилар. Волийлар ҳам Умар розияллоҳу анҳудан ниҳоят даражада қўрқиб тўғри иш юритишга ҳаракат этардилар. Ҳар қандай шикоятчининг шикоятини, қандай олий даражадаги амалдор устидан бўлмасин, албатта текшириб кўриб, агар шикоят тўғри деб топилса, мазкур амалдордан қасосини олиб берардилар. Бир вақт Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳуга мисрлик бир қибтий келиб Амр ибн Оснинг ўғилларидан шикоят қилганди. «Мен Амрнинг ўғлидан пойгада ўзиб чиқсам, алами келиб, мени қамчиси билан ноҳақ урди. Устингдан шикоят этаман, десам «Биз — аслзодалармиз, қўлингдан келганини қилавер», деб мени ҳақорат этди» деди. Умар розияллоҳу анҳу дарҳол Амрга хат ёзиб ўғли билан Мадинага дарҳол етиб келишга амр этдилар. Етиб келишганларидан сўнг эса ҳалиги мисрликни чақиртирдилар-да, қўлига қамчиларини бериб Амрнинг ўғлини уришни буюрдилар. Ҳар урганда Умар розияллоҳу анҳу «Ур, аслзоданинг боласини!» деб турдилар. Ўғлини уриб бўлгач, энди отаси Амрни уришга амр этдилар. Мисрлик эса «Отасида қасдим йўқ, ўғлидан қасосимни олдим», деб жавоб берди. Амр ибни Ос ҳазрати Умарга ушбу воқеадан бехабар эканликларини айтиб узрхоҳликлар қилдилар. Амрга қараб: «Сизлар қачондан бери халқни ўзингизга қул қилишга бошладингиз? Ҳолбуки, оналари уларни озод ҳолда туққан-ку?!» деб таънаомуз сўзлар билан койидилар. Умарнинг адолатларини қаранг-ки, шикоятчи оддий мисрлик бир қибтий, Амр эса бутун Миср вилоятининг янгича таъбир билан айтганда генерал губернатори вазифасидаги киши эди.

Кунлардан бир куни Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларида юрсалар бир одам: «Эй Амирал-мўьминин, сен волийларингга ёлғиз насиҳатлар қилиш билан Аллоҳнинг азобидан қутилиб қоламан, деб ўйлайсанми? Ҳолбуки, Мисрдаги волийинг Иёз ибни Ғанам нафис кийимлар кияди, эшигида соқчи ҳам сақлайди», деди. Буни эшитган онларидаёқ ҳазрати Умар тафтишчилар бошлиғи Муҳаммад ибни Масламани чақириб Мисрга боришга ҳамда Иёзни қандай ҳолда топсалар шундайлигича Мадинага олиб келишга амр этдилар. Воҳоланки, Иёз нафис кийимлар кийган ва эшикларида соқчи ҳам сақлаган эканлар. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Иёзни ечинтириб, қора чакмон кийгиздириб қўлларига бир таёқни тутқаздилар-да, «Энди сен бор, мана бу қўйларни ўтлат», дедилар. Иёз бунга жавобан, «Менга ўлим бундан яхшироқ» деди. Умар розияллоҳу анҳу эса унга такрор айтдилар. У эса такрор ўз жавобини қайтарди. Сўнгра Умар розияллоҳу анҳу «Сенинг отанг қўй боққанлиги учун ғанам, яъни қўй деб номланган бўлса керак» дедилар. «Албатта, ўзимни тузатаман, хатоларни ҳаргиз қайтармайман», деди Иёз. Шундан сўнггина Умар розияллоҳу анҳу Иёзнинг чакмонларини ечишга буюриб, аввалги ишига қайтардилар.

Умар розияллоҳу анҳу волийлар ишини тафтишчилар орқали текшириш билангана кифояланиб қолмай балки ҳаж мавсумларида бутун волийларни ҳажга таклиф этар ва юз минглаб халойиқ ўртасида уларни халқдан қандай иш юритаётганларини сўрардилар.

Бир ҳаж мавсумида бутун халқни йигиб волийлар иштирокида уларга хутба сўзладилар. «Эй халойиқ, мен ушбу волийларимни сизга ҳақ билан ҳукм юргизишлари учун юбарганман. Сизнинг танингизга, молингизга эга бўлишликлари учун юбормаганман. Бирор киши булардан жабр кўрган бўлса туриб айтсин», дедилар. Шу вақт ёлғиз бир кишигина туриб, Миср волийси юз қамчи урганлигини айтди. Буни эшитиб Умар, Миср волийсига «Нечун бунга юз қамчи урасан», дедилар. Ва ундан қасос олишга амр этдилар. Шу пайт Амр ибни Ос ўринларидан туриб: «Эй амирал мўъминин, сиз бундай йўлни тутсангиз волийларингизга оғир ботади. Сиздан кейингиларга ҳам ушбу иш одат бўлиб қолади», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу бунга жавобан: «Нечун қасос олмаслик керак? Ҳатто, Расулуллоҳ ҳам ўзларидан қасос олдирар эдилар»,— дедилар-да, ҳалиги кимсага қараб «Волийни юз қамчин ур», дедилар. Амр ибни Ос бошқа чора топа олмаганидан Умарга қараб: «Эй амирал мўьминин, бўлмаса уни рози қилишимга рухсат этинг»,— дедилар. Ҳар қамчига икки динордан бериб, икки юз динор баробарига қасосдан қутулиб қолдилар. 20 динорга эга бўлган одам закот беришга қодир ҳисобланади.

Қўфа шаҳри бино килинганда шаҳар ҳокими учун бошқалардан кўра юксакроқ сарой солинган ва бу иморат халқ тилида Саъднинг саройи деб юритиларди. Мазкур сарой солинган жой бозор майдонига яқин бўлиб бозордагиларнинг товушлари эшитилиб турарди. Саройда эшик оғаси бўлиб, Саъд унга «бозордагилар товушларини кўтариб сўзлашмасинлар», деб амр этибди, деган гап оралаб қолади. Охири бу гап Умар розияллоҳу анҳунинг қулоқларига ҳам бориб етади. Дарҳол тафтишчилар раиси Муҳаммад ибни Масламани чақириб: Қўфага бориб Саъд саройининг дарвозасини ёндириб ташлашга ҳамда бир мактуб ёзиб бериб, мана шуни Саъдга топшириб қайтишга амр этдилар. Муҳаммад ибни Маслама Қўфага келиб Саъдга билдирмай сарой дарвозасига ўт қўйиб юборади. Саъд Муҳаммад ибни Масламани тўҳтатиб, саройга чақиртиради. Бироқ, Муҳаммад ибни Маслама олдиларига бормайди. Охири ўзлари Муҳаммаднинг олдиларига келиб уйларига меҳмонга таклиф этади. Бунида қабул қилмайди, охири йўл учун, озиқ-овқат учун, ишлатишга бироз нарса тайёрлаб келади. Бироқ Муҳаммад бунида қабул этишдан қатъиян бош тортади. Мактубни Садъга топширади. Мактубда: «Сен ўзингга сарой солдириб халқдан айрилиб яшар экансан. Саройинг «Саъднинг саройи» деб машҳур экан. Халқнинг бемалол киришлари учун тўсиқ бўлишлигига дарвоза ҳам қуриб, эшик оғасини ҳам қўйган эмишсан. У сени саройинг эмас, балки фасод, бузуқлик саройидур. Бундан кейин саройга дарвоза қурдириб, халқнинг кирувига монеъ бўлма» деган мазмунда гаплар ёзилган эди. Саъд ибни Муҳаммад ибни Масламага қасам ичиб халқ орасида юрган гап-сўзлар ёлғон эканлигини, ҳеч қачон бундай гап гапирмаганларини айтди. Муҳаммад ибни Маслама қайтиб келиб Саъднинг қасам ичганларини айтганларидан сўнггина Умар қаноат ҳосил қилгандилар. Ушбу воқеа Умар розияллоҳу анҳу ўз маъмуриятларига қанчалик эҳтиром ила назоратда бўлганликларини, агарчи амалдор нечук киши бўлмасин хотирини сақламаганликларини кўрсатади.

Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳу амалдорларни пора олишларига йўл очиб бермаслик ниятида амалдорни бирор ерга ишга юборишдан аввал мол-мулкини ҳисобга олдирардилар. Орадан вақт ўтгач, мулкни тафтиш қилардилар. Агар аввалдаги ҳисобдан ортиқ чиқса, ортиғини давлат хазинасига олдириб қўярдилар. Шу каби Канона арабларига закот йиғувчи бўлиб борган Утма ибни Абу Суфён Мадинага келганида «буни мен савдогарчилик этиб кўпайтирганман» деганига қарамай байтул молга олдириб қўйгандилар.

Холид ибни Валид Ашъас ибни Қайсга ўн минг дирҳам мукофот берганларини эшитиб Холидни ишдан олган, пулни эса хазинага мусодара этдириб олиб қўйгандилар. Мана шундай иш тутганликларидан Усмон ибни Аффон даврларида хазина молини ўз хоҳишларига сарф этиб, баъзи бир раҳбарларга мукофотлар бериб ўз томонларига оғдириб оладиган Муовия каби зотлар ҳам Умар даврларида жим туришдан ўзга чора топа олмагандилар.

Ҳазрати Умар жуда қаттиққўл бўлишлари билан биргаликда халқга ниҳоят даражада меҳрибон, заифларга шафқатли эдилар. Амалдорларга ҳар доим халққа гўзал муомалада бўлишни тайинлардилар, бирор-бир нолойиқ иш қилган волийни амалидан бўшатиб юборардилар. Бир куни амалга тайинланган буйруқ қоғозини олгани келган бир киши ҳазрати Умарнинг ёш болаларини қучоқлаб эркалатиб ўпганларини кўради. Шунда, «Сиз болани ўпасизми? Мен асло ёш болани эркалатиб ўпган эмасман», дейди. Бу сўзни эшитиб Умар унинг қўлидан буйруқ қоғозини тортиб оладилар. «Сен ҳали ёш болаларга меҳрибонлик қилишни билмас экансан-ку, қандай қилиб мазлум халққа шафқат қиласан. Сенга амалдорлик муносиб эмас экан», дегандилар. Бу иш Умарнинг халққа нисбатан шафқатларининг асари бўлмай нима ахир?!

Ҳазрати Умарнинг идора услубларини қаттиқлигидан мустабид(диктатор) ҳукмдор эканларда, деган фикрга бориш тўғримас. Билъакс, ҳазрати Умар низом ва қонун билан боғланган ҳукмдор эдилар. Ишни ўз фикрларига суяниб қилавермасдилар. Кичкина иш бўлса ҳам бутун катта саҳобаларни йиғиб кенгашар, агар каттароқ иш бўлса, унда бутун халқни фикрини олар, уларга маслаҳат солар ва берган маслаҳатларига юрар эдилар. Умар бутун Ислом ҳукмдорлари орасида кенгашга юрадиганлардан эдилар. Хулафои рошидин ичларида «Шўро» қоидасига оғишмай амал қилганлардандир. Мадинада доимо кенгашмоқ учун ёнларида бир неча катта саҳобаларни бирга тутардилар. Улар Умарга маслаҳатчилик вазифасини адо этардилар. Ушбу жиҳатдан Али ибни Абу Толиб, Усмон ибни Аффон, Аббос ибни Абдумутталиб, Абдураҳмон ибни Авф, Абдуллоҳ ибни Аббос энг яқин кенгашчиларидан эдилар. Умар ибни Ҳаттоб асло ўз фикрларига ёпишиб олган зот эмасдилар. Ким бўлмасин, агар тўғри фикрни сўзласа, Умар ўз фикрларидан қайтиб, ўшани фикрига қўшилардилар.

Бир вақт халқ маҳрнинг баҳосини ортириб юборганлигидан унга бир чегара белгиламоқчи бўлгандилар. Минбарда туриб мана шу ҳақдаги гапларни айтгандилар. Шунда орқада турган аёллардан бири ўрнидан туриб: «Сен Аллоҳ бизга ато этган ҳаққимиздан маҳрум қилмоқчимисан? Аллоҳ таоло ўзи «агар биронталарига тоғдек маҳр берган бўлсангаз ҳам қайтариб олманг», деган-ку?!» деб Умар розияллоҳу анҳуга қарши сўз қилганди. Шундан сўнг Умар ўз фикрлари хато эканлиги учун қайтиб, хотиннинг сўзи тўғри, Умарнинг фикри нотўғри дегандилар ва бояги маҳрга чегара белгилаш тўғрисидаги фикрларидан воз кечгандилар.

Бу воқеа Умар ибни Ҳаттобни халқ фикрини не даражада эҳтиром этганликларини ва уларга қонун доирасида том ҳуррият берганликларини кўрсатади. Умар ибни Ҳаттоб катта ёшдагалар билан кенгашганлари каби ёшлар билан ҳам кенгашардилар. «Ёшларнинг зеҳни ўткир бўлади», дер эдилар.

Мадинада ақл ва фикр эгалари бўлган бир неча аёллар бўлиб, ҳазрати Умар улар билан ҳам кўп вақтларда маслаҳатлашар ҳамда уларнинг баъзи бир масалаларда фикрларини тинглардилар.

Умар розияллоҳу анҳу давлат ишларида кенг халқ оммаси билан кенгашиб иш юритганлари каби уларга танқид этмоқликларига ҳам кенг эрк берар, ўзларини танқид этишликка чақирардилар. Чет вилоятлардан бирор киши келса ёҳуд ўзлари кибор саҳобалар ўлтиришган мажлисга кириб қолсалар юриш-туришларини ҳамда халқ билан тутаётган муомилаларини қандай эканлигани сўраб суриштирардилар. Нўъмон ибни Башир айтадилар: Бир вақт мухожир ва ансорлар йиғилган мажлисга Умар ибни Ҳаттоб кириб келиб уларга қараб, агар мени баъзи бир ишларда сусткашлик қилаётганлигимни кўрсангизлар нима қилардингизлар, деб сўраб қоладилар. Ҳеч ким жавоб бермагач, мазкур саволни уч бор қайтарадилар. Шунда Башир ибни Нўъмон ўринларидан туриб: агар шундай ишингизни кўрсак, сизни ўқни тўғрилаганимиз каби тўғрилаб қўярдик деди. Бу жавобдан Умар ниҳоятда хурсанд бўлганларидан, ундай қилсангиз одам экансизлар — дедилар. Халққа ушбу даражада танқид этарга ҳуқуқ берган ҳукмдор мустабид-диктатор бўладими?

Бир вақт Умар розияллоҳу анҳу минбарда туриб халққа менинг айбимни билган киши рўйи-рост айтсин деб қолди. Шунда бир киши: «Эй амирал мўъминин, мен сени бир айбингни биламан. Сен икки қават кийим киясан ва ҳамда икки хил овқат ейсан. Ҳолбуки, одамларнинг кўплари бунга қодир эмаслар», дейди. Умар шундан кейин асло икки қават кийим киймаган ва икки табоқдан овқат емаган эканлар.

Умар ибни Ҳаттобни умумхалққа севдирган нарса ҳам мана шу каби хислатлари эди. Умар розияллоҳу анҳу бутун кучларини, қувватларини халқ фойдасига ишлатдилар. Ўша даврларда улуғ нуфузга эга бўлган Кисро ва Қайсарлар ҳокимиятини ағдарган ҳукмдор бўла туриб оддий кишилар каби кийинардилар, яшардилар. Шариат ва қонун олдида ўзларини ўзга оддий халқ билан баробар тутардилар. Мана шунинг учунда тарих у жанобни тақдир этди, кучли давлат раҳбари деб белгилади.

Абдуллоҳ ибн Муҳаммад

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here