Ҳижрий 1446 йилнинг шаввол ҳилолини текшириш натижаси ва муборак рамазон ҳайити табриги
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оламлар парвардигори Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ва у кишининг аҳли оиласи ва барча саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.
Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
Бугун 2025 йил 29 март, шанбадан якшанбага ўтар кечада шаввол ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга кўра, демак, эртага якшанба куни шаввол ойининг ҳамда муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчи кунидир.
……………………………..
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими