Рамазон байрамингиз муборак бўлсин
Бутун оламни яратган ва бизларни ҳақ йўлга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бизга ҳидоят йўлини кўрсатган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, аҳли-оиласига, асҳобларига солату саломлар бўлсин!
Бугун Рамазон ойининг 29 куни (29 март). Шаввол ойининг кузатиш натижасида янги ойнинг шарий кўрилгани ўз тасдиғини топди. Шунга кўра, 30 март якшанба куни ҳайит байрами эканлиги аниқланди.
Қирғизистон мусулмонларини ва бутун дунё мусулмонларини Аллоҳ Таоло икки байрамдан бири сифатида белгилаган Рамазон ҳайити билан табриклаймиз. Аллоҳим Ўз розилигини истаб тутган рўзаларимизни ва қилган Қуръон тиловатларимизни қабул қилсин.
عن عبد الله بن عمرو أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال الصِّيَامُ وَالْقُرْآنُ يَشْفَعَانِ لِلْعَبْدِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يَقُولُ الصِّيَامُ أَيْ رَبِّ مَنَعْتُهُ الطَّعَامَ وَالشَّهَوَاتِ بِالنَّهَارِ فَشَفِّعْنِي فِيهِ وَيَقُولُ الْقُرْآنُ مَنَعْتُهُ النَّوْمَ بِاللَّيْلِ فَشَفِّعْنِي فِيهِ قَالَ فَيُشَفَّعَانِ رواه أحمد وصححه الألباني
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Рўза ва Қуръон қиёмат кунида бандани шафоат қилади. Рўза айтади: эй Роббим, мен уни кундузда емоқ ва ичмоқдан ман қилдим, шунинг учун Сен мени шафоат қилувчи қил. Қуръон айтади: эй Роббим, мен уни кечалари ухлашдан ман қилдим, шунинг учун мени шафоат қилувчи қил. Иккаласига ҳам шафоат қилишга рухсат берилади”.
Аллоҳ Таоло бизларни минг ойдан ҳам афзал бўлган Қадр кечасининг яхшиликларига эришувчилардан қилсин. Аллоҳим барчамизга Раййон жаннатини насиб қилсин.
Бу йилги Рамазон ҳайити юртимиз мусулмонлари ўз динига яна-да талпиниб, унинг ҳукмларига амал қилишга интилаётган бир паллага тўғри келди. Буни Рамазон ойида қилинган эзгу амаллар, мусулмонларнинг бир-бирига дўстона муносабати, кофирларга эса, душманона муносабати исботлаб турибди. Бироқ, ҳукумат расмийиларнинг ҳаракатлари бунинг аксини кўрсатмоқда. Улар рўза вақтида ҳам турли баҳоналар билан мусулмонларни ҳибсга олди. Мусулмонлар фақат “Роббим Аллоҳ”, дегани учунгина, яъни Аллоҳ буюрганидек яшашни истагани учунгина “экстремизм”да айбланиб, таъқиб қилинмоқда.
Мусулмонлар учун ҳаром бўлган янги йил, 8-март, Наврўз каби кунларда байрам маскани бўлган марказий майдон мусулмонлар байрамида намозга ҳам очилмайдиган бўлди. Буларнинг барчаси ҳукумат ва халқ ўртасидаги тафовут тобора кенгайиб бораётганидан далолат беради.
Аллоҳ Таолодан ҳозирги ёмон аҳволимизни яхши ҳолатга ўзгартиришини ва Ўзи ваъда қилган фаровон ҳаётга етказишини сўраймиз. Келгуси йилги Рамазон ойини ҳам муносиб кутиб олиб, муносиб ўтказишни ва дин йўлида муваффақиятларга эришишни насиб келсин! Аллоҳ Таолодан яқин кунларда барча мусулмонларни Ўзининг ғалабаси билан хурсанд қилишини, бизни Ислом билан, Исломни эса биз билан азиз қилишини сўраймиз. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими