Матбуот баёноти
Ёлғиз Ислом ақидасигина давлат, конституция ва қонунлар учун асосдир
Асл мақсад, фақат бир мусулмоннинг ҳокимиятга келиши эмас, балки Исломнинг ҳокимиятга келишидир
Шу ойнинг иккинчи куни Сурия ўтиш даври президентлиги ушбу ўтиш даврини тартибга солувчи конституциявий декларация лойиҳасини ишлаб чиқиш учун экспертлар қўмитаси тузилганини билдирди. Қўмита уни бугун, 2025 йил 13 март пайшанба куни Сурия ўтиш даври президенти Аҳмад Шарага тақдим этди. Аҳмад Шара уни маъқуллади. Қўмитага кўра, декларацияда давлатнинг номи «Сурия Араб Республикаси», деган эски номда сақлаб қолинган. Шунингдек, давлат раҳбарининг дини «Ислом» бўлиши, исломий фиқҳ бундан кейин ҳам қонуншуносликда асосий манба бўлиб қолиши ва ҳокимиятлар бир-биридан бутунлай ажратилгани алоҳида таъкидланган. Декларация матнида айтилишича, «амалдаги конституциявий суд тарқатиб юборилиб, беш йиллик ўтиш даври ташкил этилади, доимий амал қилинувчи конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича қўмита тузилиб, қонун чиқарувчи ҳокимият халқ мажлисига, ижро ҳокимияти президентга берилади».
Ислом давлатнинг асоси Ислом ақидасига асосланишини, конституция ва қонунларнинг фақат Ислом ақидасидан олинишини буюради. Бошқача айтганда, Ислом ақидаси қонунчиликнинг ягона манбаи бўлиши керак. Ислом ақидаси билан бирга бошқа ҳеч қандай манба киритилмаслиги керак. Дарҳақиқат, бугунги кунда инсон томонидан ўйлаб топилган баъзи конституцияларда Ислом қонунчиликнинг асосий манбаи сифатида белгиланган бўлса-да, бироқ уларда Ғарбдан олинган бегона қонунлардан иқтибос келтирилади.
Эй Шом аҳли!
Бошқарув ва давлат исломий бўлиши учун албатта Ислом ақидасининг ўзи қонунчилик манбаи бўлиши лозим. Фақат шундагина конституцияни исломий деб айтиш мумкин. Акс ҳолда, бу бошқа давлатларнинг ва улар бизга юклаган қонунларнинг изидан боришни англатади. Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿فَمَنِ ٱتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقَىٰ + وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا﴾
«Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур» [Тоҳа 123-124]
Яна бундай деган:
﴿إِنِ ٱلۡحُكۡمُ إِلَّا لِلَّهِ أَمَرَ أَلَّا تَعۡبُدُوٓاْ إِلَّآ إِيَّاهُۚ ذَٰلِكَ ٱلدِّينُ ٱلۡقَيِّمُ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ﴾
«Ҳукм юритиш фақат Аллоҳникидир, У сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюрган, энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар» [Юсуф 40]
Эй куч-қудрат, қаҳрамонлик ва Ислом ўлкаси бўлмиш Шомдаги мусулмонлар!
Ҳокимият ва давлат Исломники бўлмагунича на ҳурматингиз тикланади, на номусингиз ҳимоя қилинади, на душманларингиз яксон бўлади. Сиз ўн уч йил давомида ўз сабру саботингиз ва қурбонликларингиз билан ҳақиқатда саҳобалар ва фотиҳлар авлоди эканингизни исботладингиз. Улар ушбу буюк Исломни сизгача етказиб бериш учун Шом заминини ўз қонлари билан суғорганлар. Сиз, шунингдек, «Етакчимиз тоабад саййидимиз Муҳаммад», деган гўзал ҳайқириқларингиз билан Ислом бошқарувидан ўзга бошқарувга асло рози эмаслигингизни ҳам исботладингиз. Зеро, бу – тўккан шунча қонингиз ва берган қурбонликларингизнинг ягона мукофотидир. Шундай экан, қўзғолонни бошлаган мақсадингизда собит қолинг. Токи, бошқарув шакли Халифалик бўлган давлатда фақатгина Ислом татбиқ этилсин. Зотан, Росулуллоҳ ﷺ ушбу бошқарув шаклини
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея хушхабар берганлар. Бу шундай давлат бўладики, барча мусулмонларнинг раҳбарияти-маъмурияти битта бўлади, у тарқоқ ҳолларини бирлаштиради, куч-қудратларини тўплайди, муқаддас даргоҳларини ва Ақсони нажас яҳудий вужудидан қайтариб олиб беради. Бу шундай давлат бўладики, мустамлакачи кофир ўзининг гуноҳкор қўллари билан ўрнатиб қўйган миллий ёки минтақавий чегараларни мутлақо тан олмайди.
Эй Шом аҳли!
Шуни билиб қўйингки, бошқарув шакли республика бўлиши ва қонунчилик Аллоҳнинг ўрнига инсонга берилиши асло ножоиз. Қироллик, императорлик ва ҳоказо бошқарув шакллари ҳам ҳаргиз мумкин эмас. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули ﷺни рози қилувчи бошқарув шакли бўлмас экан, мусулмонлар учун на хавфсизлик бўлсин, на куч-қудрат ва фаровон ҳаёт.
Эй қурбонликлар берган, Аллоҳнинг нусрати ва мададига эришган зотлар!
Келинг, Шарқу Ғарбдан қўрқмасдан Аллоҳни рози қилишга киришайлик, чунки қўрқишимизга ёлғиз Аллоҳ ҳақлидир:
﴿أَتَخۡشَوۡنَهُمۡۚ فَٱللَّهُ أَحَقُّ أَن تَخۡشَوۡهُ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ﴾
«(Эй мўминлар) ўшалардан қўрқасизми, агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга лойиқроқ зот Аллоҳ-ку, ахир?!» [Тавба 13]
Ҳа, биз учун Уммат бошига не-не балолар ва ҳалокатларни ёғдирган золим бошқарув даврини тугатиш сари жиддий ҳаракат қилмоқ ҳамда ташвишимиз, ҳаракатимиз ва куч-қудратимизнинг асосий қисмини Ислом бошқарувини, яъни Исломий Халифалик давлатини барпо этиш сари сарфламоқ учун аллақачон вақт келган. Халифалик давлати даври – Аллоҳнинг изни ила – келди, Аллоҳга бу ҳаргиз мушкул эмас.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Сурия вилоятидаги
матбуот бўлими