Яҳудийлар рамазон ойида қайта геноцид бошлашди Уммат бу ойни қайта нусратлар ойига айлантириб, яҳудийларни йўқ қиладими?!

21
0

Матбуот баёноти

Яҳудийлар рамазон ойида қайта геноцид бошлашди

Уммат бу ойни қайта нусратлар ойига айлантириб, яҳудийларни йўқ қиладими?!

Яҳудий вужуди 2025 йил 18 март сешанба куни саҳар тонгда Ғазога шафқатсиз геноцидни қайта бошладади. 120 та самолётини ишга солиб, манякларча содир этган бу ҳаво ҳужумларида 400 дан зиёд инсон шаҳид бўлди, 500 дан зиёди яраланди, улар орасида жуда оғир жароҳат олганлар бор. Ғазодаги ҳукумат матбуот бўлими маълумотларига кўра, ҳужумда ҳалок бўлганларнинг 73 фоизи болалар, аёллар ва қариялардир. Бу кўрсаткичларга кўра, 174 нафар бола, 89 нафар аёл ва 32 нафар қария шаҳид бўлган.

Ғазо аҳли рамазоннинг ўн саккизинчи тунида саҳарликни қўллари қон ҳолатда, парчаланган тана азолари билан ўтказдилар. Дарҳақиқат, яҳудийларнинг Ғазода содир этаётган жиноятлари ваҳшийлигидан кўзлар тиниб, юраклар бўғизга тиқилди, Уммат ва армиялари Ғазо аҳлига нусрат бериш учун ҳаракатга келмади, малай ҳукмдорлар уларни сотиб, бу жиноятларда ҳамкорлик қилишди. Масалан, Сисий уларни қамал қилиб, бўғиб турибди. Иордания қироли, Эрдоган ва Амирликлар ҳукмдорлари яҳудий армиясини озиқ-овқат, ичимлик суви ва ёнилғи билан таъминлаб келишмоқда. Аммо Ғазо аҳлига бир бурда нонни ҳам яҳудийлар буйруғисиз киритишмаяпти. Чегарадаги тонна-тонна озиқ-овқат яҳудийлардан кириш рухсатини кутиб турибди, аксари айниб бўлди. Ҳукмдорлар Ғазо аҳлига қарши тил бириктириш ва ўз хўжайинлари Американи хурсанд қиладиган ечимлар ишлаб чиқиш учун саммит ва конференциялар уюштирмоқда.

Ғазо аҳлининг кўзлари тиниб, юраклар бўғизларига тиқилди. Аёллар ва болалар ёрдам сўраб фарёд қилишди. Лекин уларнинг фарёди на қўмондонларнинг юрагини ва на аскарларнинг виждонини ларзага солди. Оқибатда Ғазо аҳлидан шаҳид бўлганлари Уммат армияларининг ҳаракатсизлиги ва сукунатидан шикоят қилиш учун Парвардигорлари ҳузурига реҳлат қилди. На бир қўмондон ва на бир раҳбар олдинга чиқиб, такаббур Трамп ва қонхўр Нетаняхуга ҳаддини билдириб қўймади ва уларнинг такаббурлигига «жавобни эшитмайсан, балки ўз кўзинг билан кўрасан», дея айтолмади. Улар жазоланмасликларини билганлари учун ҳаром қон тўкишда давом этишди, Ғазонинг келажаги борасида гўё ўз мулкларидек режалар тузиб, орзулар қурдилар.

Яҳудийларнинг жинояти янада шафқатсиз тус олди. Мусулмонлар эса рамазон ойини аввалгидек нусрат ва ҳақ билан ботил ўртасини ажратиш ойига айлантира олмадилар. Сўнгги икки йил давомида бу ой Ғазо аҳли учун ўлим, ҳалокат ва мажбурий кўчириш ойи бўлиб қолди. Аллоҳ Таоло Фурқон куни деб атаган Бадр жангининг хотирасидан бир кун ўтиб, мана, яҳудийлар куфр ва жиноятлар боши Американинг яшил чироғи остида Ғазога қарши шафқатсиз урушини қайта бошлашди.

Хўш, Уммат ва унинг армиялари ҳаракатга келиш учун яна нимани кутмоқдалар?! Бошларига Аллоҳнинг ғазаби ва жазоси ёғилишидан қўрқмайдиларми?! Аллоҳ уларнинг ўрнига бошқаларни олиб келишидан қўрқмайдиларми?! Уларга намозни, рўзани, ҳажни ва закотни фарз қилган Парвардигорлари бечора биродарларига нусрат-ёрдам беришни ҳам фарз қилганини билмайдиларми?!

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир»                                                                          [Анфол 72]

Уммат ва унинг армиялари қачон бу хоин ҳукмдорлар тахтини вайрон этадилар, қачон Сайкс-Пико чегараларини бузиб ташлаб, такбиру таҳлиллар билан муборак заминни озод этадилар ва унинг аҳлига ёрдам берадилар?!

﴿وَيَوۡمَئِذٖ يَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ + بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ يَنصُرُ مَن يَشَآءُۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ﴾

«Ўша кунда мўъминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи истаган бандасига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»    [Рум 4-5]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here