Қоҳира саммити, худди аввалги саммитлар каби, араб ҳукмдорларининг Ғазо ва унинг аҳлига қилаётган хиёнатлари ва ёрдамсиз қолдиришларини очиб берди!

19
0

Матбуот баёноти

Қоҳира саммити, худди аввалги саммитлар каби, араб ҳукмдорларининг Ғазо ва унинг аҳлига қилаётган хиёнатлари ва ёрдамсиз қолдиришларини очиб берди!

2025 йил 3 март сешанба куни Қоҳирда бўлиб ўтган Араб давлатлари фавқулодда саммитида Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий «Фаластин халқининг кўчирилмасдан ўз тупроқларида қолишини таъминлаш учун Ғазо секторини қайта қуриш режаси»ни эълон қилди. Саммитнинг якуний баёнотида «(Исроил) Фаластин ерларининг демографик таркибини ўзгартиришга уринаётганлиги, у шу масалага оид халқаро қонунийлик резолюцияларига амал қилиши зарур»лиги таъкидланди. Баёнотда, шунингдек, Ғазога ёрдамлар киритилишини тўхтатиш ва йўлакларни ёпиш тўғрисидаги қарор қораланди. Йиғинда қатнашган ҳукмдорлар, одатдагидек, «1967 йил 4 июндаги чегараларда пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини барпо этиш зарурлиги ҳақидаги қатъий позицияларини» такрорладилар. Улар бунинг минтақада мустаҳкам тинчликни таъминлашнинг ягона йўли эканини таъкидладилар.

Шу тариқа саммит қирғин ва очлик каби Ғазо аҳли бошдан кечираётган мусибатларга нисбатан ҳеч қандай амалий чора кўрмай, қандай бошланган бўлса, шундай тарқалди. Саммитдагилар яҳудийлар ва Американинг ғазоликларга бу дунёни жаҳаннамга айлантириш билан таҳдид қилаётганини била туриб, ўзларини билмаганга солишди. Гўё уруш тугаб, ҳужум тўхтагандек, улар урушнинг эртанги куни ҳақида гапира бошлашди!

Араб давлатлари ҳукмдорларининг бундай позицияларидан кўриниб турибдики, уларда Ғазо алига ёрдам бериш ёки яҳудийлар тажовузига қарши туриш, деган фикр умуман йўқ. Учрашув-саммитлари Трампнинг Ғазо аҳлини кўчириш режасига муқобил бирор режа тузишдан бошқа нарсага қаратилмаган. Зеро, аввалда Трамп уларга ўзининг шартларига жавоб берадиган бирор режа таклиф қилишларига рухсат берган эди. Трампнинг шартлари Ҳамасни ҳокимиятдан тушириш ва яҳудийлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун уни майдондан тўлиқ йўқ қилиш ҳамда 2023 йил 7 октябр ҳодисасининг такрорланишига йўл қўймаслик кабилардан иборат бўлган. Ҳақиқатда, саммитдагилар буни ўзлари ҳам таъкидлашди. Масалан, Миср томонидан тақдим этилган режа 6 ойлик ўтиш даврида Ғазо сектори бошқарувини ўз қўлига оладиган, Фаластин ҳукумати соябони остида иш олиб борадиган ва фракцияга эга бўлмаган (технократ) мустақил шахслардан ташкил топган қўмита тузишни ҳамда охир-оқибат Ғазони Фаластин маъмуриятига ўтказишни кўзда тутади.

Саммитчилар ўзларининг кутилган омадсизликлари ва тил бириктирувларига қўшимча, одатдагидек, «тинчлик лойиҳаси ва икки давлат ечими лойиҳаси»га содиқ қолишларини ҳам таъкидлашди. Бу лойиҳа эса ён бериш ва воз кечишдан бошқа нарса эмас. Бу билан улар Аллоҳ Таоло томонидан қалблари ва қулоқлари муҳрланган, ҳеч нарсани англамас кимсалар эканликларини ушбу муборак кунларда ўзлари исботлашди. Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи худди шуларга тўғри келмоқда:

﴿خَتَمَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ وَعَلَىٰ سَمۡعِهِمۡۖ وَعَلَىٰٓ أَبۡصَٰرِهِمۡ غِشَٰوَةٞۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ عَظِيمٞ﴾

«Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб қўйган. Кўзларини эса парда қоплаб олган. Улар учун буюк азоб бордир»                            [Бақара 7]

Бу билан айни ҳукмдорлар ўзларининг АҚШ, Ғарб ва яҳудий вужудининг ифлос режаларини амалга ошириш учун фойдаланилган қўғирчоқлардан бошқа нарса эмасликларини яна бир бор исботладилар. Улар ўзларига рухсат берилмаган масалалар ҳақида гапиришга ҳам қодир эмаслар! Шунинг учун саммитдан олдин, яҳудий вужуди билан боғланилгани ҳамда Ғазога қарши қилинадиган ҳарбий ҳужумни кечиктириш учун воситачилик қилингани ҳақида маълумотларнинг сизиб чиқиши ажабланарли эмас.

Ғазо, шубҳасиз, Умматни яҳудийларнинг босқинчилиги ва ҳукмронлиги остида қолдирадиган режаларга эмас, балки Уммат қўшинлари томонидан ёрдам берилиб, яҳудийлар ва Американинг ифлослигидан тозалаб-озод этадиган жиддий сафарбарликка муҳтож. Акс ҳолда, шаҳидлар ва ярадорларни санашда давом этамиз ҳамда Америкага хизмат қилишни, Уммат ва унинг масалаларига эса хиёнат қилишни афзал кўрган ҳукмдорларнинг мавжуд бўлиши ва ҳокимиятда қолиши сабабли яҳудий вужудининг такаббурлик қилишига ва муқаддас даргоҳларимизни топташига гувоҳ бўламиз.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here