Матбуот баёноти
Мустабид режим Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини қамоққа олди
Иорданиядаги репрессив хавфсизлик хизмати ўтган якшанба рамазоннинг тўққизинчи куни Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири устоз Муҳаммад Аҳмад Нодийни аэропортда қамоққа олиб, аёли ва фарзандлари билан биргаликда лаббайка айтаётган устозни умра сафаридан тўсиб қолди. Даъват етказаётган инсонларни бостириш одатини асло тарк этмайдиган бу режимнинг хавфсизлик хизмати на рамазонни ҳурмат қилди, на устознинг улуғ ёшини ва на ҳамроҳлари билан Умрага боришини.
Кейин устоз давлат хавфсизлик хизмати прокуратурасига топширилиб, унга икки айблов қўйилди: ҳокимиятга тажовуз қилиш, тақиқланган ташкилотга аъзо бўлиш.
Иордания режими ҳалигача ўзининг эски бузуқлигини давом эттирмоқда ва Ислом буюрган ҳақ сўздан қўрқиб, уни ўз хавфсизлиги учун таҳдид деб билмоқда. Чунки мазкур айблов билан қамоққа олинган устознинг Роббим Аллоҳ деб, Исломга даъват қилишда собит туришдан бошқа «жиноят»и йўқ. У аъзо бўлган Ҳизб ут-Таҳрир ҳам фикрий ва сиёсий кураш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб бормоқда ва шунга даъват қилмоқда. Бу режимга кўра Исломга даъват қилиш энди ҳибсга олиш ва қамоқ жазоси берилиши керак бўлган жиноятми? Бошқа томондан, секуляризм ва ахлоқсизликни тарғиб қилаётганларга минбарлар бўшатиб берилиб, буюк динимизга қарши курашда режим улар билан ҳамкорлик қилмоқда.
﴿وَمَا نَقَمُواْ مِنۡهُمۡ إِلَّآ أَن يُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ + ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ﴾
«Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга — осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар! Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир!» [Буруж 8]
Шубҳасиз, бу қамоққа олишлар, судловлар ва ноҳақ адолатсиз ҳукмлар, барчаси режим ва унинг хавфсизлик хизматининг мусулмонларни бостириш ва репрессия қилиш каби қатор жиноятлари рўйхатига қўшилмоқда. Бунинг учун бу дунёда Уммат ундан албатта ҳисоб сўрайди, қиёмат куни интиқом олувчи бўлган зотнинг олдида албатта жавоб беради. Бу зулмлари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини даъватни етказишдан ҳамда Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиш йўлида фаолият олиб бориб, анави ҳукмдорлар кирдикорларини очиб ташлашдан ҳаргиз қайтаролмайди. Зотан, Уммат бу ҳукмдорларнинг душман қўйнига кириб, ундан ёрдам олаётганлигини, айнан шулар мамлакат хавфсизлигини издан чиқараётганини аллақачон англаб етган.
﴿وَسَيَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَيَّ مُنقَلَبٖ يَنقَلِبُونَ﴾
«Золим кимсалар қай оқибат сари кетаётганларини яқинда билиб олурлар» [Шуаро 227]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иордания вилоятидаги
матбуот бўлими