Матбуот баёноти
Маъмурият Фаластин аҳли қонини ҳалол санаб, на рамазон ойини ва на бошқа кунларни ҳурмат қиляпти
Ушбу улуғ ойнинг ўнинчи куни Фаластин маъмурияти хавфсизлик хизмати улкан мункар ва очиқ гуноҳга қўл уриб, қонли қўллари билан Жанин лагеридан Абдураҳмон Абу Минони ўлдирди. Абу Мино бир неча йиллардан бери яҳудийлар томонидан қидирилаётган эди. Маъмурият унинг қонини ўзининг хўжайинлари Америка ва яҳудийларга қурбонлик сифатида тақдим этди. Кейин хавфсизлик хизмати матбуот котиби қаршимизга чиқиб, покиза қонни оқизиш жиноятини ўзининг нопок оғзи билан оқлашга уринди.
Рамазонинг ўнинчисида маъмурият Фаластин аҳли қонини ўзига ҳалол қилиб олганини яна бир бор исботлади. Зотан, бугунга қадар мужоҳидлар, аёллар ва болаларни ўлдирган, уй-жойларни ёққан, сув ва электр таъминотини узган, касалхоналарга бостириб кирган эди. Энди у ўзининг мусулмонлар қони ҳурматини ҳам, рамазон ойи ҳурматини ҳам тан олмаслигини, ўз жиноятларини яҳудий босқинчилар билан елкама-елка туриб адо этишда, ҳатто керак бўлса тез ёрдам машиналарини ҳам тинтув қилишда давом этишини таъкидлади!
Рамазоннинг ўнинчисида бу маъмурият ўзининг Фаластин аҳлидан эмаслигини, балки яҳудийлар жинсига мансублигини, худди ўшалар каби муборак замин аҳлини ёмон кўришини исботлади. Қалбларда яширин нарсаларни фақат Аллоҳ билгувчидир. Зеро, бу маъмурият билан унинг хавфсизлик хизмати яҳудийлар қандай жиноят содир этса, албатта уни қолдирмай содир этмоқда.
Рамазонинг ўнинчисида Фаластин аҳли шунга янада кўпроқ ишондики, бу маъмурият зулм-залолат йўлидан бошқа йўлдан юрмаяпти. Чунки унинг қалблари муҳрланиб, кўзларини парда қоплаб қолган. Катталари ҳам бузуқликдан бошқа нарсани билмайдиган бўлиб қолишган. Уларга на насиҳат кор қиляпти ва на Аллоҳнинг оят ва калималари таъсир қиляпти. Чунки аллақачон қатъий қарорга келишди: Фаластин аҳлига душман бўлиш, яҳудий ва салибчиларга дўстлик қилиш.
Рамазонинг ўнинчисида биз Фаластин маъмурияти ва унинг хавфсизлик хизмати орасидаги қалбида заррача иймон ёки шараф ёхуд эрлик қолган кишиларга бу маъмурият ва унинг жиноятларидан воз кечиб Аллоҳга қайтишни насиҳат қиламиз. Акс ҳолда, кеч бўлиб, Аллоҳнинг даргоҳида пушаймонлик фойда бермай қолади.
Рамазонинг ўнинчисида биз Уммати Муҳаммад ﷺга ва унинг қўшинларига бундай деймиз: Фаластин аҳлини яҳудийларнинг панжалари орасида, Фаластин маъмуриятининг қуршовида қолдирганингиз учун қиёмат куни жавоб берасиз. Зеро, Фаластин аҳли икки олов орасида қолган бўлиб, иккиси ҳам бир-биридан даҳшатли. Шунинг учун сиз ушбу заминни яҳудийлар ва уларни дўст тутганлардан тозаламайдиган бўлсангиз, Аллоҳ Таоло олдига борганда албатта биздан жавобгар бўласиз.
Рамазонинг ўнинчи кунида Аллоҳнинг раҳматидан умидимизни узмаймиз. Яҳудийлардан ва уларга эргашган Фаластин маъмуриятидан ҳам ёмон бўлганларни ҳалок қилган Аллоҳ яҳудийларни ҳам, маъмуриятни ҳам йўқ қилишга қодирдир. Биз Аллоҳнинг нусрати ҳамда бу жинояткорлардан ўч оладиган кун яқин эканига ишончимиз комил. Ўша кунда Аллоҳ душманларимиз ва уларнинг Аллоҳ ва Росулига хиёнат қилган тарафдорларини жазолаш билан дилларимизни қондиради. Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿فَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱللَّهَ مُخۡلِفَ وَعۡدِهِۦ رُسُلَهُۚ﴾
«Сиз ҳаргиз Аллоҳни ўз пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи, деб ўйламанг»
[Иброҳим 47]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
муборак Фаластин
заминидаги матбуот бўлими