Матбуот баёноти
Малай ҳукмдорларнинг миллий суверенитет ва миллий манфаат ҳақидаги гаплари чўпчак эканлиги фош бўлди
Бу режимга барҳам беришга иккиланишни оқлайдиган яна нима қолди?!
Покистон суверенитети ҳақидаги чўпчакларни ёпиб турган пардалар йиртилиб-парчаланиб бўлди. Масалан, 11 февралда олий суд веб-сайтида нашр қилинган матбуот баёнотида айтилишича, бош судья ва бошқа адлия идоралари вакиллари Халқаро Валюта Фонди делегацияси билан учрашиб, уларни олий суд ишлари билан яқиндан таништирган. Таништириш чоғида бош судья феврал ойининг сўнгги ҳафтасида олий суд томонидан ўтказилган суд-ҳуқуқ сиёсатини ишлаб чиқиш миллий қўмитаси йиғилиши якунланаётганини тушунтириб, делегациядан бу борада ўз фикрини билдиришни сўраган.
Халқаро Валюта Фондининг Покистон сиёсатини назорат қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бош вазир ҳам, молия вазири ҳам энди иқтисодий мустамлакачиликни яширмай қўйдилар. Халқни бироз тинчлантиришга қаратилган электр энергияси нархини вақтинчалик пасайтиришдан тортиб, қурилиш соҳасида солиқдан озод қилишгача бўлган ишларда мустамлакачиларнинг розилигини олишларини қайта-қайта айтиб келишади. Ажабланарлиси шундаки, мустамлакачилар томонидан бу икки вазирнинг таклифи рад қилингандан кейин ҳам, уялмай ўзларининг арзонгаров ролларини ўйнашда давом этмоқдалар. Итоатгўйликнинг навбатдаги саҳнасида, биринчи марта мустамлакачиларнинг бу малайлари Халқаро Валюта Фондининг Покистондаги суд ишларига аралашишига рухсат беришди. Мудофаа вазири Хожа Осиф уялмасдан «биз ушбу Фонднинг марҳамати туфайли нафас олиш имконига эга бўлдик, бошқа иложимиз йўқ, шундай қилишга мажбурмиз», деган сўзларни айтди.
Шу тариқа сохтакорлик тамоман фош бўлди. Бу Фонд мустамлакачи бош ҳоким, ҳукмдорларимиз эса вазирлар ва қўғирчоқ жентльменлардир, худди Британия мустамлакасида бўлгани каби. Ундан фарқли жойи, ҳозирги замондаги хўжайин Британия ўрнига Америка бўлиб қолган, холос! Шундай экан, мусулмон ўлкалари иқтисодий мустамлакадан қутулмоғи кераклиги наҳотки очиқ кўриниб турмаган бўлса?!
Эй Покистон армияси!
Бу сиёсий ва ҳарбий раҳбарият мамлакат суверенитети ва миллий манфаатини масхара қилди. Аввалги ҳукумат даврида молия вазири ва марказий банк директорини тайинлаш Халқаро Валюта Фондининг розилиги билан бўлган. Бугун ҳам аҳвол шу. Мана шу Халқаро Валюта Фонди ва Пул ювишга қарши молиявий чора-тадбирлар гуруҳи орқали дунё тартиби Кашмирни Ҳиндистонга бериб юборди. Мустамлакачиларга ювиндихўр бўлган анави ҳукмдорларингиз йигирма беш йилдан бери азбаройи мустамлакачилар манфаати йўлида сизни фитна урушига ўтин қилиб келишмоқда. Бугун Кашмир ва Ғазо ҳақида гап кетганда, сизнинг олдингизда шаҳодат ва ғалаба эшикларини ёпиб қўйишди. Сизнинг ҳарбий куч-қудратингиз салибчиларга қарши қўлланмаслиги учун малай ҳукмдорлар ракета дастуримизга чекловлар қўйишди. Улар доимий равишда Модига тиз чўкиб, мудофаа бюджетини, ялпи ички маҳсулотнинг энг паст даражасигача туширишди. Бу малайлар қўшма ҳарбий машғулотлар орқали мусулмонларнинг махфий маълумотларини душманларга очиб беришмоқда. Улар муқаддас даргоҳларимиз борасида ҳам ён бериб келишмоқда. GSP Plus мақомини йўқотмаслик учун Исломга қарши ҳақоратларга муносиб жавоб беришмади. Қолаверса, Ғазо мусулмонларига ёрдам бериш учун армияни сафарбар қилишмади.
Режим ва раҳбарият сизни Америка мустамлакачилигига занжирбанд қилаётганини кўрмаяпсизми?! Бу мўрт занжирлар учун яна қанча кўз ёши тўкасиз?! Эй Аллоҳнинг қуллари! Ҳиммат камарингизни маҳкам қилиб, ҳаракатга келинг ва бизнинг қуролли кучларни Трампга қул қилиб бераётган америкапараст раҳбарларингизни супуриб ташланг. Бу раҳбарларингиз Америкага етти букилиб итаот қилишдан уялишмаяпти. Сиз уларга бўйсунишингиз билан гуноҳларига шерик бўляпсиз. Шундай экан, ушбу муборак рамазон ойида ўзингизни ҳақ ва ботил тарозисида тортинг! Рошид Халифаликни барпо этиш учун позициянгизни аниқ белгиланг ва қарорингизни бутун дунёга эълон қилинг!
Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳ учун мусулмонларни мустамлакадан қутқаришга ҳаракат қилмоқда. Мусулмонларнинг энг йирик глобал сиёсий партияси ҳисобланган ушбу Ҳизб доим ҳақ сўзни айтиши сабабли Ғарб ва унинг исломий ўлкалардаги малайлари томоғига суяк каби тиқилмоқда. Ҳизбнинг давлат раҳбарлари бўлишга яроқли аскарлари Ислом сақофатини чуқур эгаллаб, глобал сиёсат даражасида илғор фикрламоқдалар. Дарвоқе, Ҳизб Халифалик давлати учун тўлиқ конституция тайёрлаган бўлиб, Исломни кенг қамровда, босқичма-босқичсиз, тўлиқ татбиқ қилишга тайёр турибди.
Эй Покистон қўшинлари!
Келинг, Ҳизб ут-Таҳрир амири иқтидорли сиёсатчи улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага Халифаликни барпо этиш учун нусрат-ёрдам беринг. Сизнинг нусрат беришингиз билан бугунги хорлик замони тугасин. Аллоҳ Таоло бундай деди:
﴿وَتَعَاوَنُواْ عَلَى ٱلۡبِرِّ وَٱلتَّقۡوَىٰۖ وَلَا تَعَاوَنُواْ عَلَى ٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡعُدۡوَٰنِۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۖ إِنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ﴾
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилманг, Аллоҳдан қўрқинг, шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» [Моида 2]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги
матбуот бўлими