Кинона армияси ва Ислом Умматининг армияларига муборак заминни озод этиш мурожаати

20
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Кинона армияси ва Ислом Умматининг армияларига муборак заминни озод этиш мурожаати

Биз, Ислом Умматининг армияларига, хусусан, Кинона армиясига, қўмондон ва аскарларга мурожаат қиламиз. Сизлар қўлга қурол олиб, дин, тупроқ ва номусни мудофаа қилишни зиммангизга олган инсонларсиз! Бугун сизга самимий сўзлар билан мурожаат қиламиз. Бу сўзлар қалбингизга жо бўлган Ислом ақидасидан ва Аллоҳ томонидан зиммангизга юкланган буюк масъулиятдан балқиб чиқмоқда.

Эй Кинона армиялари, эй бутун Уммат аскарлари!

Пайғамбарингиз ﷺнинг Исро маскани бўлмиш Фаластин замини ўнлаб йиллардан бери ўз аҳли қатли ом қилинаётгани, гўдаклари етим қолаётгани, масжидлари топталаётгани, ерлари босиб олинаётгани учун сизга нола қилмоқда. Агар анави малай режимлар тил бириктиришмаганида ҳамда сиздан куч-қудратга эга қодир ҳарбийлар Умматни ёрдамсиз қолдирмаганида, буларнинг ҳеч бир содир бўлмаган бўларди. Бироқ бу режимлар Ислом ва мусулмонларга нусрат бериш учун битта аскарини ҳам сафарбар қилганлари йўқ!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло сизга бечораларга ёрдам беришни фарз қилиб, бундай деган:

﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا﴾

«(Эй мўминлар), сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Раббано, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалар дохил бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»                                                                                                      [Нисо 75]

Аллоҳга қасамки, яҳудийлар содир этган жиноятларни таърифлашга тил ожиз. Зеро, улар чодирларда ухлаётган бегуноҳ инсонларни бомбардимон қилишмоқда, ваъдалар ва тузоқларга тўла оташкесим соясида ҳимоясиз тинч аҳолини нишонга олишмоқда. Бироқ энг катта жиноят ва энг даҳшатли хиёнат исломий ўлкалардаги ҳукмдорлар ва армияларнинг бу бечораларни ёрдамсиз қолдирилганидир. Ваҳоланки, бу армиялар уларга ёрдам беришга қодир бўлиб, бечоралар устидан ҳукмронлик қилишни ҳатто ҳаёлига ҳам келтирганларни пайини қирқиб ташлай оладилар. Ҳукмдорларга келсак, улар зиммаларидаги омонатга хиёнат қилиб, яҳудийларнинг жиноятларига шерик бўлишди. Лекин Умматнинг армия сафидаги холис фарзандларидан умид бор. Биз уларга Аллоҳ томонидан зиммаларига Фаластин аҳлига ҳақиқий ёрдам бериш ва бу заминни тўлиқ озод этиш вазифаси юкланганини ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги каломини эслатамиз:

«مَا مِنَ امْرِئٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِماً فِي مَوْضِعٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ، إِلَّا خَذَلَهُ اللهُ فِي مَوَاطِنَ يُحِبُّ فِيهَا نُصْرَتَهُ. وَمَا مِنَ امْرِئٍ يَنْصُرُ امْرَأً مُسْلِماً فِي مَوْضِعٍ يُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ، وَيُنْتَهَكُ فِيهِ مِنْ حُرْمَتِهِ إِلَّا نَصَرَهُ اللهُ فِي مَوَاطِنَ يُحِبُّ فِيهَا نُصْرَتَهُ»

«Қайси бир мусулмон бошқа бир мусулмонга ҳуқуқи поймол қилинаётган ва обрўси тўкилаётганда ёрдам бермаса, унинг ўзи ҳам Аллоҳнинг ёрдамига муҳтож бўлган жойда, Аллоҳ ҳам уни ёрдамсиз қўяди. Қайси бир мусулмон бошқа бир мусулмонга ҳуқуқи поймол қилинаётган ва обрўси тўкилаётганда ёрдам берса, унинг ўзи ҳам Аллоҳнинг ёрдамига муҳтож бўлган жойда, Аллоҳ ҳам унга ёрдам беради».

Фаластин каби ҳар қандай исломий замин агар босқинга учраса, ўша замин аҳолисига – улар билан кифоя ҳосил бўлиб, душман даф қилингунига қадар – жиҳод қилиш фарзи айн бўлади. Агар уларнинг ўзлари билан кифоя ҳосил бўлмаса ва душман уларнинг устидан ғолиб келиб, ушбу замин унинг назоратига, ишларни бошқариш унинг қўлига ўтса ва ўша ердаги мусулмонларнинг ҳолати асирлик ҳолатига ўхшаб қолса, бундай ҳолатда жиҳод фарзи ва душманга қарши жанг қилиш улардан соқит бўлади ва бу фарзи айн то кифоя ҳосил бўлиб, душман даф қилингунига қадар навбатма-навбат энг яқиндагиларга кўчади. Агар булар билан ҳам кифоя ҳосил бўлмаса, фарзи айн бутун исломий ўлкаларга кўчади. Косоний «Бадаиус Сонаиъ»да бундай дейди: «Агар чегара бўйидаги мусулмонлар кофирларга қарши туришда ожизлик қилиб, душмандан хавф келса, у ҳолда, энг яқиндагилар ва улардан кейинги яқиндагилар зудлик билан уларга ёрдамга келишлари ва уларни қурол-яроғ, от ва мол-мулк билан таъминлашлари керак. Бу нарса жиҳод қилишга яроқли бўлган барча инсонларга фарз эканини айтиб ўтдик. Аммо баъзилари билан кифоя ҳосил бўлса, бу фарз қолганлардан соқит бўлади, ҳосил бўлмаса, соқит бўлмайди».

﴿فَلۡيُقَٰتِلۡ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱلَّذِينَ يَشۡرُونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا بِٱلۡأٓخِرَةِۚ وَمَن يُقَٰتِلۡ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ فَيُقۡتَلۡ أَوۡ يَغۡلِبۡ فَسَوۡفَ نُؤۡتِيهِ أَجۡرًا عَظِيمٗا﴾

«Аллоҳ йўлида бу ҳаёти дунё эвазига охиратни сотиб оладиган зотлар жанг қилсинлар. Ким Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғалаба қилса, унга улуғ мукофот ато этажакмиз»                                                       [Нисо 74]

Эй Кинона аскари, эй Умматнинг барча жасур аскарлари!

Кўрган-эшитганларингиз қалбингизни ларзага солмаяптими?! Наҳотки, Аллоҳ учун, Унинг дахлсиз нарсалари учун, муборак заминда қонлари дарё бўлиб оқаётган аҳлингиз учун ғазабланмаётган бўлсангиз?! Уларнинг оч қолишлари, зое кетишлари ва шунча қонларига чидаяпсизми?! Яҳудийларнинг ҳар қандай келишув, шарт ва аҳдлашувларни бузаётганини кўрмаяпсизми?! Биродарларингиз қирилиб кетаётганидан наҳотки қонингиз қайнамаяпти?! Муборак заминдаги бу даҳшатлар агар сизни ҳаракатга келтирмаса ва у ерни озод этишга қаттиқ ундамаса, у ҳолда, сизда ҳеч қандай яхшилик йўқ демакдир. Чунки сизнинг бугунги вазифангиз Умматингиз тарафда туриб, уларга ёрдам бериш, оқаётган қонларини тўхтатиш ва босиб олинган ерларини озод этишдан иборат. Бунинг учун аввало ушбу вазифангизни адо этишга ва бечора биродарларингизга ёрдам беришга тўсқинлик қилаётган тўсиқни ағдармоғингиз керак. Аллоҳ хайрингизни берсин, Умматингизни ташлаб қўйманг, унга ёрдам беринг.

Эй Ислом аскарлари!

Масала сиёсий чегаралар ҳам эмас, гуруҳлар ўртасидаги низо ҳам эмас. Йўқ, масала ақида масаласидир. Масала озод этиш фарз бўлган ишғол остидаги мусулмон тупроқ масаласидир. Сиз эса уни мудофаа қилишдан Аллоҳ олдида жавобгарсиз, жиҳод бошламаслигингиз ва сукут қилишингиз учун ҳеч бир узр йўқ.

Биз қандай қилиб кофирларнинг армиялари ўз халқларига ёрдам бериш ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қўзғалганини, аммо сиз иймон ва куч-қудрат соҳиби бўла туриб, яҳудийлар туғёни олдида қўл қовуштириб турганингизни гувоҳи бўляпмиз, гўёки масаланинг сизга аҳамияти йўқдек! Ғарбдан ва АҚШдан қўрқяпсизми?! Шу хоин ҳукмдорлардан қўрқяпсизми?! Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз қўрқишга энг ҳақли зот Аллоҳ эмасми?!

Аллоҳ куч-қудрат соҳиби эканини, нусрат Аллоҳнинг қўлидалигини билмайсизми?! Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини ўқимаганмисиз?!

﴿إِن يَنصُرۡكُمُ ٱللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمۡۖ وَإِن يَخۡذُلۡكُمۡ فَمَن ذَا ٱلَّذِي يَنصُرُكُم مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ﴾

«Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Иймон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!»            [Оли Имрон 160]

Эй мусулмон армиялари!

Ҳукмдорларингиз сизни ҳаракатга келишингизга тўсқинлик қилиб, хорлик ва хоинлик келишувлари билан оёқ-қўлингизни кишанлаб қўйишди. Лекин сиз шу Уммат ўғлонлари ва унинг ҳур эр кишиларисиз, Холид ибн Валид, Салоҳиддин Айюбий ва Музаффар Қутз авлодларисиз. Бас, бу золимлар қўлида қўғирчоқ бўлишдан тўхтанг ва ўз охиратингизни коррупциячи ҳукмдорлар дунёсига алмаштирманг.

Бугун сизнинг вазифангиз қуйидагилардан иборат:

Барча куч-имкониятингизни ишга солиб, зудлик билан Фаластинни озод этинг.

Ғазодаги ва муборак заминдаги оға-иниларингизга нусрат-ёрдам беришдан тўсаётган ҳар қандай буйруқни рад этиб, уларга жорий этилган, сиз билан орангизга тўсиқ бўлаётган қамални бузинг.

Аллоҳга, Унинг Росулига ва мўминларга хиёнат қилган ҳукмдорлар билан эмас, Умматингиз тарафида туринг.

Умматни бирлаштирадиган ва унинг армияларини Фаластинни ва барча босиб олинган исломий ўлкаларни озод этиш сари сафарбар қиладиган рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилинг.

Эй Кинона аскарлари!

Ҳал қилувчи соат келди, энди бугундан кейин сизда ҳеч қандай узр қолмади, ё динингиз ва Умматингизга нусрат берасиз, ёки жиҳоддан қочган ва хиёнат қилганлар гуноҳига гирифтор бўласиз. Аллоҳ сизни қуролингиз борасида сўроққа тутажак; бу қурол мусулмонларга ёрдам бериш учун қўлланилдими ёки золимлар тахтини қўриқлаш учунми?!

Эй Кинона аскарлари, эй бутун Уммат аскарлари!

Ислом тарафини сиз олмасангиз, ким олади?! Унга сиз ёрдам бермасангиз, ким беради?! Уммат ташвишини сиз қилмасангиз, ким қилади?! Уммат сизга муҳтож, сизни ёрдамга чақириб, нусрат сўраб, сизга кўз тикиб турибди. Бас, унинг нидосини қабул қилинг ва ҳақиқатни гапиринг, қуролингизни Аллоҳ учун қўлга олинг ва Унинг йўлида юринг. Унутманг, нусрат албатта келади. Аммо у сизнинг билакларингизсиз ва Ислом давлатисиз, яъни Аллоҳнинг шариатини ер юзида татбиқ қилувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликсиз амалга ошмайди.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ هَلۡ أَدُلُّكُمۡ عَلَىٰ تِجَٰرَةٖ تُنجِيكُم مِّنۡ عَذَابٍ أَلِيمٖ + تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَتُجَٰهِدُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ بِأَمۡوَٰلِكُمۡ وَأَنفُسِكُمۡۚ ذَٰلِكُمۡ خَيۡرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ﴾

«Эй мўминлар, сизга аламли азобдан нажот берадиган бир «тижорат»ни кўрсатайми? (Ўша «тижорат» мана будир:) Аллоҳ ва Росулига иймон келтирурсиз ва Аллоҳ йўлида мол ва жонингиз билан жиҳод қилурсиз. Мана шу агар билсангиз ўзларингиз учун энг яхши (иш)дир»                        [Саф 10]

Аллоҳу акбар. Куч-қудрат Аллоҳ, Унинг Росули ва мўминларникидир!

Ҳизб ут-Таҳрир                                                              19 Рамазон 1446ҳ

Миср вилояти                                                                     19 март 2025м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here