Ҳизб ут-Таҳрир томонидан уюштирилган «Халифалик юриши» митингида Исломни яхши кўрган халқ армиядаги фарзандларини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун ҳаракатга келишга чақирди

13
0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир томонидан уюштирилган «Халифалик юриши» митингида Исломни яхши кўрган халқ армиядаги фарзандларини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун ҳаракатга келишга чақирди

АҚШ ва Ҳиндистон малайлари эса ўз хўжайинларини рози қилиш мақсадида «Халифалик юриши» митингида қатнашган рўзадорларга муборак рамазон ойида ҳужум қилди!

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти аъзолари Халифалик қулатилганининг 101 йиллиги хотирасида 2025 йил 7 март жума куни жума намозидан сўнг «Байтул Мукаррам» масжидининг шимолий дарвозасидан бошлаб «Халифалик юриши»ни ўтказдилар. Шу орқали Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга даъват қилдилар. Жамиятнинг турли қатламларидан бўлган минглаб Ислом ихлосмандлари Америка ва Ҳиндистон малайларининг таҳдидларига эътибор бермай, юришда иштирок этишди. Улар ушбу юриш орқали армия сафидаги ўз фарзандларини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирнинг холис етакчилигига нусрат беришга чақирдилар.

Ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 март куни мустамлакачи кофир Британиянинг малайи бўлмиш Мустафо Камол ўз хўжайинлари билан тил бириктирган ҳолда Халифалик тузуми бекор қилинганини эълон қилди. Кейин мустамлакачи кофир Ғарб, хусусан, Британия билан АҚШ Ислом Уммати устидан капиталистик куфр тузумини ҳамда малай секуляр ҳукмрон синфни зўрлаб ўрнатди. Бугун мусулмон ўлкалари элликдан ортиқ миллий давлатларга бўлиниб кетди. Уларнинг ҳар бирида шаръий иш эгалари эмас, балки мустамлакачи кофир Ғарбга малай кимсалар ҳукм юритишмоқда. Уммат репрессия қилиняпти, Фаластин ва унинг Ақсо масжиди Аллоҳнинг ғазабига маҳкум яҳудийлар ишғоли остида қолмоқда. Дунёнинг ҳар ерида, жумладан, Фаластин, Кашмир ва Бирмада мусулмонларнинг покиза қони оқизилмоқда, ақида ва шаънлари топталмоқда, бойликлари талон-торож этилмоқда, мустақилликлари поймол этилмоқда. Ваҳоланки, Росулуллоҳ ﷺ

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади, у билан ҳимояланилади», дея марҳамат қилганлар. (Саҳиҳи Муслим).

Бошқа исломий ўлкалардаги каби, Бангладешдаги секуляр сиёсатчилар ҳам сўнгги шармандалик пардасини йиртиб ташлаб, Исломнинг ашаддий душманлари, хусусан, АҚШ ва Британияга ҳамда уларнинг регионал қуроли ва жаллодлари Ҳиндистонга қуллик ва садоқат кўрсатишдан тортинмай қўйишган. Шунинг учун халқ ислоҳотлар ва сайлов каби ўйинларга ишонмай қўйди. Зеро, Аллоҳ Таоло

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلنَّصَٰرَىٰٓ أَوۡلِيَآءَۘ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمۡ فَإِنَّهُۥ مِنۡهُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ﴾

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас»     [Моида 51]

дея бу малайларидан огоҳлантирмоқда. Мамлакат бошдан кечираётган ушбу сиёсий бўшлиқ манзарасида, биз дискриминацияга қарши ҳаракатга етакчилик қилаётган ёшларнинг ўзгариш истагини олқишлаймиз. Бироқ уларни шундан огоҳлантирмоқчимизки, Ғарбдаги капиталистик секуляр тузум репрессив ва фашистик тузумдир. Бинобарин, янги ташкил этилган партиялар бугунги абгор режимни сақлаб қолишга ҳаракат қилар экан, халқнинг умид ва орзуларини рўёбга чиқариб бера олмайди. Уларга 1924 йил 3 март кунига эътибор қаратишлари кераклигини эслатиб ўтмоқчимиз. Чунки Ҳиндистон яриморолидаги Халифаликни қайта барпо қилиш йўлидаги қўзғолон ўша кундан бошланди. Бу қўзғолон Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайтариш билангина муваффақиятга эришади. Шунинг учун 1947 йилги Британия меросига эътибор қаратмасинлар. Акс ҳолда, тарих уларни Ғарб Халифаликни йўқ қилиш учун троя оти сифатида фойдаланган ёш турклар каби эслайди.

Эй армиядаги холис зобитлар!

Росулуллоҳ ﷺ

«… وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«… Ким бўйнида байъат бўлмаган ҳолда вафот этса, жоҳилият ўлимини топади», дедилар. (Муслим ривояти). Сиз Ислом Уммати фарзандларисиз, ҳарбий куч-имконият сизнинг қўлингизда, уни ишга солиб, мусулмонларни ушбу жоҳилиятдан қутқаришга қодирсиз. Бас, бугун Халифалик юришлари орқали халқнинг қилаётган талабини қабул қилинг ва Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам бериб, Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу каби аждодларингизга эргашинг. Эсланг, Саъд розияллоҳу анҳу қўмондонлиги остидаги жанговар кучлар кофир Абдуллоҳ ибн Салулни қўллаб-қувватлашдан воз кечиб, Росулуллоҳ ﷺга нусрат-ёрдам берган, оқибатда Абдуллоҳ ибн Салул кучидан айрилиб, ожиз қолган эди. Аслида, фақат Ислом ғалабаси билангина халқ бирлашади ва такбирлар ила ҳақиқий байрам қилади:

﴿وَيَوۡمَئِذٖ يَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ + بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ يَنصُرُ مَن يَشَآءُۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ﴾

«Ўша Кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) хоҳлаган банда(лар)га нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»                                                                                                      [Рум 4-5]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here