Рамазон – Тўғри йўлнинг бошланишидир

0
45

Рамазон – Тўғри йўлнинг бошланишидир

Аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири жаҳанамдан қутулиш ойи бўлган Рамазоннинг охирги ўн кунлиги ҳам ўтиб бормоқда. Аллоҳ барча ибодатларимизни қабул қилсин.

Ислом тарихи давомида мусулмонлар ўз динларига қанчалик кўп амал қилган бўлса, Ислом давлати шунчалик кучли бўлган эди. Динларига беэътибор бўлганларида эса, давлат ҳам заифлашиш кузатилган. Мусулмонлар шариат қонунларига қатъий амал қилган даврда, юзлаб йиллар давомида инсониятни адолат билан бошқариб, дунёга фаровон ҳаёт тақдим этиб келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги хутбаларида шундай дедилар:

تركت فيكم أمرين، لن تضلوا ما تمسكتم بهما: كتاب الله، وسنة رسوله

“Мен сизларга агар уларни маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайдиган икки нарсани қолдирдим: Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннати” (Имом Молик Муваттода келтирган).

Тўғри йўл – бу Аллоҳ рози бўладиган ҳаётдир. Аллоҳ Таоло бандаларидан иймондан кейин талаб қилган нарса Тўғри йўлни маҳкам тутишдир. Мусулмон шахс – Парвардигорига иймон келтириб, Унинг амрларига бўйсунадиган кишидир. Қалбнинг тўғриси – иймон, тилнинг тўғриси – тўғри сўз, амалнинг тўғриси – солиҳ амал, яъни шариат ҳукмига мувофиқ бажариладиган амалдир.

Бугун Ғарб бошчилигидаги куфр олами ва уларнинг хизматкорига айланган малай ҳукмдорлар мусулмонларни Тўғри йўлдан чалғитиш учун қўлларидан келган барча ишларни қилмоқдалар. Бошқа томондан, одамларни йўлдан оздиришни ваъда қилган шайтон (алайҳи лаъна) одамларнинг орзу умидларидан фойдаланиб, уларни йўлдан оздиришга ҳаракат қилади. Парвардигоридан ихлос билан қўрққан ва Аллоҳ белгилаб қўйган Тўғри йўлда юрганларгина уларнинг бу адаштиришларидан омонда қолиши мумкин.

Ислом Уммати бир аср давомида ҳар хил зулм, қирғин ва хиёнатларга қарамай, ўз динидан ва бу йўлда курашдан воз кечмади. Аксинча, бу Уммат ўзининг собитқадамлиги билан куфрнинг режаларини пучга чиқарди ва кўп соҳаларда уларни шарманда қилди. Ироқда ботқоққа ботиб қолган Америка Афғонистонни ҳам тарк этишга мажбур бўлди. Ўнлаб йиллар давомида уларни ҳимоя қилган малай ҳукмдорларини ўзгартиришга мажбур бўлди. Бутун куфр олами Ғазодаги бир ҳовуч мужоҳид мусулмонларга қарши кураш олиб бориб, бутун минтақани вайрон қилган бўлса ҳам, ниҳоят ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузишга мажбур бўлди.

Бироқ бундай муваффақиятлардан сўнг бу Умматнинг кўзлаган мақсадига эриша олиш ёки олмаслиги Тўғри йўлга амал қилиш масаласи билан боғлиқдир. Масалан, Сурия халқи 14 йил давомида оғир қурбонлар берди. Бироқ инқилобдан кейин ҳокимият тепасига келганлар Ислом бошқаруви ўрнига республика бошқарувини танлади. Бу Тўғри йўлдан воз кечиш ҳисобланади. Раҳбарнинг Тўғри йўлда бўлиши хўжайинликни шариатга топшириш ва Исломдан бошқасини қабул қилмаслик ҳамда зулмга яқинлашмаслик билан бўлади.

Инсонга тўғри ёки нотўғри йўлни танлаш ихтиёри берилган. Тўғри йўлни танласа, фаришталардан ҳам юксак даражага эришади. Аммо нотўғри йўлни ва нафсига қул бўлишни танласа, ҳайвондан ҳам пастроқ даражага тушади. Бу ҳолат жамиятларга ҳам тааллуқли бўлиб, ҳар бир жамият Тўғри йўлни танлаш ихтиёрига эга. Исломий жамиятнинг Тўғри йўлдан боришини таъминловчи асосий куч мусулмонлар иймон келтирган куллий фикрдир, тўғрироғи, Ислом ақидасидир. Ушбу ақидадан келиб чиққан тузумни ҳаётга татбиқ этиш орқали жамият Тўғри йўлга эришади. Бунинг учун шариат қонунларини татбиқ этадиган Ислом давлатининг бўлиши талаб қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

الْإِسْلَامُ وَالسُّلْطَانُ أَخَوَانِ تَوْأَمٌ، لَا يَصْلُحُ وَاحِدٌ مِنْهُمَا إِلَّا بِصَاحِبِهِ، فَالْإِسْلَامُ أُسُّ وَالسُّلْطَانِ حَارِسٌ، وَمَا لَا أُسَّ لَهُ مُنْهَدِمٌ، وَمَا لَا حَارِسَ لَهُ ضَائِعٌ

“Ислом ва султон эгизакдир, улар бир-бирини ислоҳ қилади. Чунки Ислом асос бўлса, султон қўриқчидир. Асоси бўлмаган нарса вайрон бўлади, қўриқчиси бўлмаган нарса зое кетади” [Канзул Уммол].

 Раҳбарлар бузган жамиятни фақат олимлар ва уйғоқ, мабдаий сиёсий жамоаларгина тузата олади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида уламоларнинг жамиятни ислоҳ қилишдаги ролини баён қилганлар:

صنفان من أمتي إذا صلحا صلح الناس، وإذا فسدا فسد النَّاس: العلماء والأمراء

Икки тоифа одамлар борки, агар улар тузалса инсонлар туза­лади, агар улар бузилса инсонлар бузилади: олимлар ва амир­лар”. [Aҳмад бин Ҳанбал].

Жамиятларга келсак, бугун Уммат уйғоқ ва холис сиёсий етакчиликка мисли кўрилмаган даражада эҳтиёж сезмоқда. Бу эҳтиёжни фақат мабдага эга инсонларгина қондира олади. Бундай одамлар эса, мабдага асосланган сиёсий жамоа ичидан чиқадилар. Чунки сиёсий жамоа мабдага иймон келтирган кишилардан ташкил топади. Уларни холис ва сиёсий қилиб тарбиялаган ягона нарса мабдадир. Улар ушбу мабдани жамиятга олиб кириш, уни бошқарувга олиб келиш ва уни энг гўзал суратда амалга ошириш учун ҳаракат қиладилар. Улар Исломнинг содиқ қўриқчиларидир. Ислом дини бу икки тоифанинг Тўғри йўлда собитқадамлиги билан ўз вужудини сақлаб, дунёга тарқалди. Буни Ҳазрати Умарнинг қуйидаги сўзлари ҳам тасдиқлайди: “Биз Аллоҳ Ислом билан азиз қилган Умматмиз, қачонки азизликни Исломдан бошқасидан изласак, Аллоҳ бизни хор қилади!”.

Аллоҳ Таоло Тўғри йўлда мустаҳкам бўлган зотлар ҳақида шундай дейди:

إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمْ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنْتُمْ تُوعَدُونَ

Албатта: «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри — устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар!”. (Фуссилат: 30).

Бинобарин, бизнинг масъулиятимиз бу йўлда дуч келадиган қийинчиликларга сабр-тоқатли бўлиб, умидсизликка тушмасдан Аллоҳнинг розилигини қўлга киритишга ҳаракат қилиш ва мусулмонларни уйғотиб, оёққа турғизиш ҳамда кофирларни қулатиш учун Рамазон неъматларидан унумли фойдаланишдир. Чунки Рамазон нафақат ибодат ойи, балки Қуръонни ҳаётга қайтариш ойи ҳамдир. Аллоҳ Таоло айтади:

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنْ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ

(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. (Бақара, 185). Аллоҳ Таоло ушбу Рамазонни нусрат ва Тўғри йўлнинг бошланиши қилсин, мусулмонларга бирлик ва азизлик инъом айласин.

Туркистон

NO COMMENTS